Республикаси олий ва



Download 2,52 Mb.
bet31/160
Sana17.07.2022
Hajmi2,52 Mb.
#810842
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   160

Назорат учун саволлар:


  1. Молия институтлари фаолиятини изоҳланг?

  2. Жаҳон банкининг рискларни бошқаришдаги ролини кўрсатинг?

  3. Суғурта ташкилотларида вужудга келадиган риск турларини кўрсатинг?

    1. МАВЗУ: ФОНД БОЗОРИ РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ РЕЖА:

  1. Фонд бозори рискларининг таснифи ва тавсифи.

  2. Фонд биржаси рисклари.

  3. Фонд бозори рискларининг олдини олишда ахборотнинг роли.

Таянч сўз ва иборалар:


  • Фонд бозори;

  • Фонд биржаси;

  • Қимматли қоғозлар;

  • Операцион риск;

  • Клиринг риски;

  • Ликвидлилик риски;

  • Валюта риски;

  • Айиқлар ўйини;

  • Буқалар ўйини;

  • дивидент

1. Фонд бозори рискларининг таснифи ва тавсифи.


Фонд бозори у ёки бу давлатнинг иқтисодиётига турлича таъсир кўрсатиши мумкин. У тўғри ташкил қилиниб, давлат томонидан усталик билан тартибга солинса, фонд бозорининг халқ хўжалигига таъсири ижобий бўлади. Қимматли қоғозларнинг мунтазам айланмаси мамлакат молия тизимини тубдан янгилашни рағбатлантиради. Бозор ёрдамида асосий ииқтисодий операторлар – ишлаб чиқариш корхоналари, хизмат кўрсатувчилар, тижорат банклари, биржалар ва аҳоли ўртасида алоқалар мустаҳкамланади. Бундан ташқари, қимматли қоғозлар бозори ёрдамида пулни “кўп ишлашга” мажбур қилиш ва бу билан бутун халқ ҳўжалиги самарадорлигини ошриши мумкинлигидан ташқари, қимматли қоғозлари бозори жамиятнинг муҳим ижтимоий муаммоларини ҳал этиш имконини беради. Қимматли қоғозларга эгалик қилиш ва улар билан савдо қилишда
иштирок этиш аҳолининг даромадларини кўпайтиради, шунингдек жамиятнинг харакатланувчи кучи бўлган инсонни фаоллаштиради.
Фонд бозори риски – қимматли қоғозлар операциялари билан боғлиқ йўқотишлар ва муқаррар равишда уларга ҳос эҳтимоллардир.
Қимматли қоғозлар операцияларига доир рисклар қандайдир операцияни бажаришда кўпгина тасодифий омилларнинг унга таъсири туфайли исталган натижага эга бўла олмаслик эҳтимоли билан боғлиқ. Эндигина ўзининг фонд бозорини ташкил этаётган мамлакатларда бозор иштирокчилари учун рисклар бозор муносабатларининг кўп йиллик тарихига эга бўлган мамлакатлардагига қараганда бир неча марта юқори бўлади. Фонд бозоридаги фаолият турли рисклар хиллари билан боғлиқ. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорининг малакали иштирокчиларигина ўз фаолиятида рискларнинг турли хилларини инобатга олишига тўғри келади.
Фонд бозорида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар олдида ҳар доим турли хил рисклар пайдо бўлиши мумкин. Молия бозорини яхши ўрганиб, бўлажак рискларни олдини олиш ёки уларнинг таъсирини камайтириш мумкин. Шунинг учун, ҳар бир инвестор бунга тайёр бўлиб ўзи учун пайдо бўладиган хавф-рискни таъсирини камайтириш йўлларини ўйлаб қўйиши керак.
Молия бозорининг профессионал иштирокчилари ўз фаолиятида рискларининг турли хилларини инобатга олишга тўғри келади.
Рискларни ноаниқлик билан қўшмаслик керак. Ноаниқлик – бу олдиндан келажакда бўладиган ишларни аниқ айта олмаслик.
Риск эса – бу ноаниқлик эмас, уни олдиндан туриб ҳисобга олиши керак, чунки унинг оқибатида кишиларнинг моддий фаровонлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
Фонд бозоридаги барча рискларни шартли равишда икки гуруҳга бўлсак бўлади.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish