Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик фаолияти.
Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик (ИККА) - Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик(инг. Мултилатерал Инвестмент Гуарантее Агенцй) - Жаҳон банки гуруҳига кирувчи мустақил халқаро ташкилотдир. ИККАнинг асосий мақсади бўлиб, ривожланаётган мамлакатларга хорижий тўғри инвестицияларни йўналтиришга кўмаклашиш, шунингдек ахборот ва консултация хизматларини кўрсатиш ҳисобланади. Шу билан бирга ИККА сиёсий рисклардан суғурталашни ёки ривожланаётган мамлакатларга хорижий тўғри инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида кафолат беришни амалга оширади.
ИККА – 1988 йилда аъзо мамлакатларнинг бадаллари эвазига ташкил топган. Ҳозирги кунда 2010 йил ҳолатига кўра ИККАга 175 мамлакат аъзоликка қабул қилинган. ИККА халқаро ташкилоти тўғрисидаги конвенсия 1985 йил 11 октябрда Вашингтонда имзоланган. Шунингдек штаб-квартираси ҳам Вашингтонда жойлашган.
ИККАда риск кафолати -инвесторларни, шартнома шартларини бузишдаги, харбий ва фуқаролар ғалаёнидаги, мусодара қилишдаги ҳамда маблағларни ўтказишдаги чекловларда юзага келадиган рисклардан ҳимоя
қилади. Аммо тижорат рискларини суғурталаш, масалан банкротлик риски амалга оширилмайди. ИККА шунингдек ривожланаётган мамлакатлар ўртасида бўладиган инвестиция муносабатларини ҳам суғурталашни амалга оширади.
ИККАдаги риск кафолатига мамлакатда рўйҳатдан ўтмаган фаолияти инвестиция билан боғлиқ бўлган хусусий фирма ва фуқаролар ҳам давогарлик қилиши мумкин. Кафолат 3 йилдан тортиб 15-20 йил муддатгача амалга оширилади. Жаҳон банки кафолатидан фарқли томони шундаки, инвестициялаш учун мамлакат хукуматидан қарши кафолат талаб қилинмайди.
Шу билан биргаликда ИККА кредитлар бермайди ҳамда мустақил инвестор бўлиб ҳисобланмайди. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қимор ўйинларини ташкил этиш учун қилинган инвестицияларга кафолат берилмайди. Ҳозирги пайтда рискларни кафолатлашнинг максимал миқдори битта инвестицион лойиҳа учун 110 млн. АҚШ долларини ҳамда битта мамлакат учун 440 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Қайта суғурталаш ва биргалашиб суғурталашда ушбу чегара сезиларли даражада ортиқ бўлиши мумкин.
Шунингдек ривожланаётган мамлакатларда юзага келиши мумкин бўлган нотижорат рисклар қуйидагилар бўлиши мумкин:
миллий валютанинг эркин айирбошлашни тўхтатиш ва бу билан боғлиқ инвестор мамлакатига даромадларни ўтказиш билан бўладиган муаммолар;
инвестор мулкининг барбод бўлиши;
ҳарбий ҳаракатлар;
тўнтаришлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши;
Ўз олдига қўйган мақсадни амалга ошириш учун ИККА юқорида келтирилган нотижорат рискларга кафолатларнигина эмас, балки шунингдек, ривожланаётган аъзо мамлакатларнинг ҳукумат органларига сиёсатни ишлаб
чиқиш ва амалга оширишга нисбатан дастур ва тартиб юзасидан маслаҳатлар беради ҳамда чет эл инвесторларини қўллаб-қувватлайди.
Молиявий институтларда риск даражасини ўрганиш- муайян фаолиятда мақсад нимага йўналтирилганига қараб зарарлар бўлишини ёки бирор хўжалик субектининг фаолият натижаси маълум бир йўқотишлар билан тугаши ёки юқори даромад олиши мумкинлигини ифодалайди.
Молиявий институтларда рискларни бошқаришда қуйидаги тамойилларга амал қилинади:
Ортиқча таваккал қилиш керак эмас.
Риск оқибатлари тўғрисида ўйлаш лозим.
Кам иқтисодий самара учун риск қилиш керак эмас.
Рисклар молиявий фаолиятда лойиҳаларнинг барча босқичларида бўлганлиги сабабли, лойиҳа рискларини бошқариш функцияси лойиҳа тугагунга қадар давом этади.
Рискларни ажратиш деганда молиялаштириш манбаларининг ҳаракатидаги оғирликни қарздорнинг ўзи билан биргаликда бошқа бир неча инвесторлар ўртасида бўлиниши тушунилади. Йирик қарздорларнинг лойиҳаларини молиялаштиришда бу табиий, бу амалиёт кичик тадбиркорлик доирасидаги тадбиркорлар учун кенг тарқалмаган. Бу шу билан боғлиқки, сўралаётган кредитнинг чегараланган суммасида инвесторлар ўртасида рискларни тақсимланиши ва назорати бўйича операцион харажатлар банк кредитлаш рискини камайтиришга қилинадиган иқтисодни ошириши мумкин. Инвестиция кредитилашда рискларни тақсимлаш шаклларидан бири кредит бўйича кафолатни жалб қилишдир. Одатда, бу лойиҳа қийматининг тахминан 50%идан 2/3 қисмигача ва кредит қийматининг 75-80%ини қамраб олади.
Молиявий институтларда рискни олдини олиш ва назорат қилиш жараёнида маълум режа ва дастурлар асосида аниқ ташкилий-техник тадбирлар кўриб чикилади. Бу босқичда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: рисклар мониторинга; рискни истиқболини белгилаш; тахдид
солувчи хатарлар ҳақида раҳбарларга маълумот бериш ва бу билан боғлиқ кўрсатмаларни ишлаб чиқиш; рискни олдини олиш ва назорат қилиш дастури доирасида махсус ташкилий-техник тадбирлар.
Таъкидлаш жоизки, шундай рисклар мавжуд бўладики, уларни олдини олиш ёки камайтириш мумкин эмас, яъни улар лойиҳа иштирокчилари таъсиридан ташқарида бўлади. Бундай рисклар кўп харажат талаб қилганлиги сабабли, уларни молиялаш усули қўлланилади. Бунда лойиҳа иштирокчиларини ўз-ўзини суғурталаш, тажрибали суғуртачи ёрдамида суғурталанишга маблағ ажратиши тушунилади. Суғурта шартномаларида рискнинг кўпгина турлари бўйича суғуртачининг зарурий чора-тадбирларни амалга ошириши кўриб ўтилган моддалар мавжуд бўлади. Молиявий институтларда рискни бошқаришда лойиҳа иштирокчиларидан ташқари ба`зи махсус суғурта ташкилотлари ҳам бевосита иштирок этади. Улар рискни баҳолашда ўз усуллари ва юлларини амалга оширадилар, бу амалга ошириш режа – дастурларини назорат қилиб борадилар.