Республикаси олий ва


VaR ва Монте-Карло моделини қўллашдаги мунозара



Download 2,52 Mb.
bet22/160
Sana17.07.2022
Hajmi2,52 Mb.
#810842
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   160

VaR ва Монте-Карло моделини қўллашдаги мунозара.


Монте-Карло модели бошқа бир нопараметрик методдир. Мураккаб ва кучли VaR системасига эҳтиёж борлиги сабабли, у жуда машхур ёндашув
ҳисобланади. Лекин уни ҳам бир томондан амалга ошириш жуда қийиндир. Монте-Карло модели жараёнини 2 қадамда амалга ошириш мумкин. Биринчидан, молиявий ўзгарувчилар учун тасодифий жараён белгиланади ва корреляцион ва тебранишлар тарихий маълумотлар ёки бозор асосида баҳоланади. Иккинчидан, барча молиявий ўзгарувчилар учун нарҳ йўллари моделлаштирилади. (минг маротаба) Бу нарх реализациялари даромадларни умумий тақсимлаш учун жамлангандан сўнг, VaRни эҳтимолликларини ҳисоблаш мумкин бўлади. Бу метод опционларга ўхшаш, чизиқсиз инструментларни ҳам қамраб олади. Монте-Карло моделининг энг зарур муаммоси уни ҳисоблаш вақтидир. Бу методда айниқса катта портфеллар учун VaR ҳисобланса, жуда кўп маълумотларни талаб қилади. Шундай қилиб бу методни амалга ошириш молиявий томондан қимматга тушуши мумкин. Шундай бўлсада, компютерда ҳисоблаш харажатлари камайган сари, келажакда Монте-Карло методининг машхурлиги ўсиб боради. Риск моделининг потенциал заифлиги шундаки, агар асасий схаластик жараёнлар ва нархлар модели ҳақида нотўғри тахминлар вужудга келиши мумкин. Агар бу кўрсаткичлвр тўғри кўрсатилмаган бўлса VaR прогнози нотўғри ҳисобланади. Бундан ташқари бу метод мураккаб прцедуралар билан боғлиқ махсус тажриба талаб қилади.
Монте-Карло усули – бу лойиҳа сезгирлигини таҳлил қилиш усули ва сценарийлар усулининг уйғунлаштирувчи усул бўлиб, уни асоси бўлиб эҳтимоллар назарияси хизмат қилади. Агар сценарийлар таҳлилида мутаҳассис уч хил вариантдаги сценарий тузса, Монте–Карло усулида бу вариантлар сони 500 та ва минглаб сценарийларни ташкил этади. Баъзи бир (ёки бир нечта) лойиҳа параметрларини ўзгартириб таҳлилчи уларни учта вариантдан кўриб чиқади ва ҳар бир вариантга лойиҳа натижасини ҳисоблаб чиқади. Ушбу натижалар йиғиндиси асосида қарор қабул қилинади.
Бу усулни яна иммитацион моделлаштириш ёки статистик моделлаштириш деб ҳам аташади. Иммитация деганда ушбу лойиҳани
маълум параметрларини ва шарт-шароитларини ўзгартириб, лойиҳани турли хил варианталари яратиш, амалиётдаги вазиятни иммитация қилиш тушинилади. Барча иммитациялар натижаси статистик усулда сон жиҳатидан ҳисоблаб чиқилади. Монте-Карло усули ташқи омилларни ўзгаришини максимал даражада ҳисобга олинишини таъминлайди.
Монте–Карло усулини қўллашда замонавий компьютер технологиялари бўлиши зарур. Уларсиз ҳисоб-китоблар жуда кўп вақтни олади ва мутахассис бу мураккаб жараёнда хатоларга йўл қўйиши мумкин. Улардан Risk Master, @Risk, Crystall Ball ва бошқа компьютер дастурлари таҳлилга катта ёрдам беради. Кўп ҳолларда компьютерларни ўзи бир нечта параметрларни ўзгарган миқдорини олиб, лойиҳанинг тасодиф вариантларини ишлаб чиқадилар.
Монте-Карло усулининг асосий босқичлари қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Усул моделини тайёрлаш, яъни таҳлил учун асос қилиб олинган кўрсаткичларни (NPV, IRR, соф фойда, нақд пул оқими ёки бошқ.) математик кўринишини компьютерга киритиш лозим;

  2. Эҳтимолларни тақсимлаш босқичи, яъни параметрларни ўзгариш чегараларини ва эҳтимоллик қонуниятларини аниқлаш;

  3. Коррелеция шартларини белгилаш – ўзгарувчан миқдорларни ўзаро боғланишини кўрсатиб бериш;

  4. Иммитация натижаларини йиғиш;

  5. Натижаларини статистик таҳлил қилиш.

Ҳар бир лойиҳа сценарийси маълум эҳтимол миқдорини англатади. Масалан, лойиҳа бўйича компьютер 500 сценарий тузган бўлса,
уларнинг ҳар биттаси вужудга келиш эҳтимоли 0,2% тенг.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish