Банкларнинг бошқариш тизимидаги молиявий харажатларни тежаш.
Бошқариш аппарати харажатларининг камайиши бошқарилувчи тизим самарадорлигининг иқтисодий мезони бўлиши мумкин. Бу ўринда бошқарув аппарати штатларини оқилона қисқартириш, хизмат сафарларини камайтириш кабилар тежамкорликнинг муҳим омиллари эканлигини таъкидлаш зарур.
Бу мезон кучларни энг кўп даражада тежаш ва меҳнатдан энг унумли фойдаланишни кўзда тутади. У сермеҳнат ишлар ва операцияларни қисқартиришда, моддий ва меҳнат воситаларини тежашда ифодаланади.
Меҳнатни тежашга бошқарув таркиби ва технологияси жараёнларини ратсионализатсиялаш, бошқарув аппаратидаги меҳнатни компютерлаштириш йўли билан эришилади. Айрим операцияларни бажаришга ва бутун бошқарув жараёнига сарф бўладиган вақт.
Бу мезонда бош омил - вақтдир. Ахборот тўплаш ва уни қайта ишлашга, бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишга сарф бўладиган вақтни ҳар томонлама қисқартириш; бизнес режани тузишга кетадиган вақтни қисқартириш, тезкор топшириқларни етказиш муддатини тезлаштириш, фаолият натижаларини тезкорлик ила баҳолаш билан иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Маълумки, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнига кадрлар қўнимсизлиги ҳам жуда катта зиён етказади. Шу сабабли, бошқарув ходимлари корхонада оптимал иш шароитини яратишга, меҳнатни тўғри ташкил қилишга, шахсий эҳтиёжларни қондиришга ва жамоада меъёрдаги сотсиал-руҳий муҳитни яратишга ўз фаолиятларини қаратмоқлари лозим.
Юқорида кўриб ўтилган функция ва принтсиплар бошқарув усуллари орқали амалга оширилади.
Бошқарув усуллари - бу ходимларга ва умуман муассасалар жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни назарда тутади. Бошқарув усуллари орқали бошқарув фаолиятининг асосий мазмуни шаклланади. Усуллар воситасида бошқарув фаолиятининг асосий мазмуни амалга оширилади.
Бошқарув усулларини тавсифлашда уларнинг юналиши, мазмуни ва ташкилий шаклига эътибор бериш керак. Йўналиш - усулларнинг бошқарув объекти ёки субъектига мужалланганлиги ифодалайди. Мазмун - қўлланилаётган усуллар ва хатти-харакатлар таъсирининг хусусиятига айтилади. Ташкилий шакл - конкрет шаклланган ҳолатга таъсир кўрсатиш тушунилади. Таъсир туғридан туғри ва ёедашган бўлиши мумкин.
Усуллар асосан одамларга юналтирилган бўлиб, уларга ташкилий, иктисодий, сотсиал, психолигик таъсир орқали олдинга қўйилган вазифани амалга оширишдан иборат.
Бошқарув усуллари уч гуруҳга тақсимланади:
ташкилий - маъмурий усул, тўғри директивалари кўрсатмаларига, хокимиятга, интизом ва тартибга асосланган бўлиб, тарихда “қамчи усули” деб номланган;
иқтисодий усул, иқтисодий рағбатлантиришга асосланган, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг иқтисодий қонунларини тўғри қўллаш ва таъсир этиш усули “ширин кулча усули” дир.
ижтимоий - рухий усул, ишчиларнинг ижтимоий активлигини кўтариш мақсадида қўлланилади, одамларга мотиватсия маънавий таъсир этишга асосланган ва тарихда “уқтириш усули” деб ном олган. Ҳозирги шароитида иқтисодий усулларга кенгроқ майдон ажратилади. Жамоа ёки шахсга таъсир кўрсатиш уларнинг иқтисодий манфаатлари орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |