- 145 -
- автоматика тизими ишини турли технологик режимларнинг махсус талабла-
рини ҳисобга олган ҳолда таъминлаб бериши керак ( сув билан таъминлаш, сув-
нинг сатҳини пасайтириш, суғориш );
- турли сабабларга кўра пайдо бўладиган юклама, қисқа туташувлардан насо-
сларнинг электр моторлари ишончли ҳимояга эга бўлиши зарур ( насосларнинг
механик носозлиги, электр моторларининг тўлиқ бўлмаган фаза режимида, паст
кучланиш ва бошка режимларда ишлаши);
- насос агрегатлари « қуруқ иш» режимидан ҳимояга эга бўлиши керак –
қудуқдаги сувнинг динамик сатҳини тушиши, бу ҳолда насос ва электр мотори-
нинг
нормал иш режими таъминланади;
- юқорида кўрсатилган ҳимоя воситаларидан бири ишга тушганда насос агрега-
ти қайтадан автоматик равишда ишга тушиши мумкин эмас ;
- қисқа муддатли кучланиш йўқолиши ва қайтадан пайдо бўлгандан сўнг қисқа
муддатли кучланиш йўқолиши ва кайтадан пайдо бўлгандан сунг насос агрега-
тининг селектив ишга тушиши таъминланиши зарур. Битта трансформатор под-
станциясига уланган насосларнинг электр моторларини
ишга туширишда ток-
нинг суммаси катта бўлгани учун улар бир вақтда ишга тушиши мумкин. Шу-
нинг учун тармоққа уланган электр моторларини селектив ишга тушириш ( ҳар
бир электр мотори учун индивидуал ўрнатилган кечикиш вақти билан ) усули
қўлланиши лозим ;
- авария холатларида
белгиланган сигнал узатилиб, оператив равишда авария
сабабларини аниқланиши зарур;
- бошқарув тизими нормал эксплуатация жараёни учун зарур бўлган
назорат
ўлчов қурилмаларига эга бўлиши зарур .
Агар автоматлаштириш ва диспетчер бошқаруви ўрнатилмаган бўлса,
қудуқларда махсус мотористлар навбатчилик қиладилар. Уларнинг ҳар бири
қудуқлар орасидаги масофага қараб 5…8 та қудуқни назорат қилади.
ТЖАБТ ларида вертикал дренаж унинг асосий қисми ҳисобланади. Бу
ҳолда қудуқлар автоматлаштирилиши ва бошқарув пунктидан бошқарилиши за-
рур. Қудуқларнинг ишлатилиши ва иш тартибига кўра қуйидаги усулларда
бошқарилиши мумкин:
- 146 -
1. Датчиклар ёрдамида бошқарилувчи тўлиқ автоматлаштирилган ускуна-
лар( сатҳ, босим ва бошқ.). Вертикал ва сув билан таъминлаш тизимларига мул-
жалланган қудуқлар шундай режимда ишлайди. Бу ҳолда
уларни диспетчер
пунктидан бошқарилади. Диспетчер пунктига ҳар бир қудуқ ҳолати ҳақида ол-
диндан маълумот берилади : « ишга туширилди», « тўхтатилди», « авария ҳола-
тида», « ўчирилди».
Вертикал дренаж қудуқлари кўпинча сатҳ ўзгариши ва бошқа параметр-
лар бўйича битта умумий назорат қудуғида автоматлаштирилади. Масалан, унга
гуруҳдаги қудуқлардаги сатҳни аниқловчи юқори ва пастки сатҳ датчиклари ўр-
натилади. Сувнинг сатҳи юқори сатҳ датчигига етганда гуруҳдаги барча
қудуқлардан сувни тортиш бошланади. Қачонки ,сувнинг сатҳи пастки сатҳ дат-
чигига етса, гуруҳ ишдан тухтайди. Аммо бу ҳолда алоҳида қудуқлардаги сув-
нинг нотекис йиғилиши ва бощқа сабабларга кўра сув бўлмаслиги мумкин. Де-
мак, автоматлаштириш схемаси бу қудуқни назорат қудуғидаги
сувнинг
сатҳидан қатъий назар ишлаб турганлари сафидан чиқарилиши зарур. Бунинг
учун ҳар бир қудуқда « қуруқ иш » режимидан сақловчи датчиклар ўрнатилиши
керак.
Алоҳида агрегатларни текшириш, таъмирлаш учун ҳар бир агрегатни бир-
бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлда бошқариш кўзда тутилади.
2. Ишга тушириш ва тўхтатиш жойидан бошқарилувчи
насос ускунала-
рининг авария ҳолати назорати диспетчер пунктидан бажарилади,
шунингдек,
телемеханик воситалар ёрдамида дспетчерлик пунктидан бошқариш ҳам кўзда
тутилади. Бундай режимлар асосан сугориш ва сув таъминоти тизимларидаги
қудуқларни бошкариш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: