- 139 -
Вакуум ускуналарини гидромеханик схемасининг насос ускуналарини ол-
диндан тўлдириш 12.15- расмда берилган.
12.15– расм. Вакуум ускуналарининг гидромеханик схемаси
Вакуум насосини нормал режимда ишлаши
учун сувни доимий айлани-
шини таъминлаш зарур, бу эса 3-идиш (бочка) ёрдамида амалга оширилади. Бу
идишдан сув 5-қувурга (сўрувчи) узатилади ва ҳаво билан бирга вакуум насос
корпусига тушади. Сўнгра ишчи ғилдирак айланиши билан ҳаво ва ортиқча сув
4-ютувчи қувур орқали қайтадан идишга чиқариб берилади.
Автоматлаштиришда 2-реле (датчик) ўрнатилади, бу эса сувнинг сатҳи ва
сарфини назорат қилади ва тўлдириш жараёни тугагани ҳакида сигнал беради.
Электромагнит вентил (ВЭМ) ёки электр юритмали вентил ёрдамида ва-
куум насосини асосий тўлдирилувчи насос билан ажратилади. Вакуум насос
юритмаси қисқа туташувли 1,5..2,2 кВтли асинхрон мотор билан амалга оши-
рилади.
Кўриб чиқилган жараён якка насос ускунасига тегишли. Насос станцияла-
рида насосларни тўлдиришни 2 хил усули мавжуд:
- алоҳида вакуум насос билан тўлдирилган насос агрегати ;
- станция бўйича барча насосларни баравар битта вакуум насос билан тўл-
дириш.
- 140 -
12.16-расм. Насос станцияси вакуум системаси
а) индивидуал вакуум насоси билан; б) умумий вакуум ускунаси билан; 1 –
электрлаштирилган сургич; 2 – насос агрегати; 3 – электромагнит вентил; 4 –
индивидуал тўлдиришни назорат релеси; 5 – вакуум насос ускунаси; 6 – цирку-
ляция баки; 7 – сақлаш баки; 8 – тўлдиришни умумий назорат релеси
Иккинчи схема бўйича насос станцияси вакуум системаси иккита ва-
куум насослари -ишчи ва резерв қурилмалар билан таъминланади.
Насос ускунасининг ишга туширишга буйруқ берилганда аввал ишчи ва-
куум – насос ишга тушади. Агар белгиланган вақт давомида вакуум ҳосил бўл-
маса насос агрегати ишга тушмайди. Бу ҳолда резерв вакуум ускунаси ишга ту-
шади. Агар резерв насос хам белгиланган вақт ичида вакуум ҳосил қилмаса,
насос агрегати ишга тушмайди ва бошқарув пунктига авария сигнали узатилади,
бу ҳолда тўлдиришни индувидуал назорат релелари ўрнига барча ускуна учун
битта реле ўрнатилиши мумкин. Сувли идишда сатҳ релеси ёрдамида сатҳни
назорат қилинади ва идишдаги сув насосни тўлдириш
таъминланганда белги-
ланган сатҳга етса, вакуум насос ишдан тўхтайди. Вакуум насоси тўхтагандан
сўнг сувли идишнинг чиқиш жойидаги соленоид вентил очилади ва у бўшатила-
ди. Келтирилган схемаларни солиштириш натижасида шуни курсатиш мумкин-
ки, ўртача насос агрегати ўрнатилган насос станцияларида индивидуал вакуум
насосларини, учтадан ортиқ агрегатлар ўрнатилган насос станцияларида эса
умумий вакуум – ускунани ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Шундай иш тартибига эга бўлган насос станциялари борки, насос ускунала-
ри буйруқ берилган заҳоти ишга туширилши зарур бўлади. Бундай ҳолларда
вакуум қозонига эга бўлган вакуум ускуналар қўлланиши мумкин (12.17-расм).
- 141 -
Бундай ускуналарнинг афзаллиги шундаки,
бунда барча насосларда дои-
мий ҳолда сув тўлдирилган бўлиб, улар ҳар доим ишга тайёр бўлади. Расмдан
кўринадики, барча насос агрегатларининг умумий вакуум линияси вакуум
қозони билан уланган бўлиб, вакуум насослар автоматик равишда
тегишли ва-
куумга мосланган маълум сув сатҳини назорат қилади, бу ҳолда ишга тайёр-
ланган барча насос агрегатларида сув тўлдирилган бўлади.
Насос агрегатлари умумий вакуум линиясига солениод вентиллари ёрда-
мида уланади. Ишлаб турган насослар учун вентиллар ёпиқ ҳолда, ишламаёт-
ганлари учун очиқ ҳолда бўлади. Вакуум қозонидаги электродли датчиклар ёр-
дамида 3 хил сатҳ : юқори , пастки , авария сатҳлари назорат қилинади. Вакуум
тизимида ҳаво пайдо бўлса, вакуум қозонидаги сув сатҳи пасаяди. Сувнинг
сатҳи пастки ҳолатга етганда биринчи вакуум насосни қўшиш учун импульс
берилади. Сатҳни авария ҳолатигача бўлган сатҳга
камайиши натижасида ик-
кинчи вакуум насоси ишга тушади. Сув юқори сатҳга етиши билан вакуум
насослар автоматик равишда ишдан тўхтатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: