ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ
ВА
ЎРТА
МАХСУС
ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ
ВА
СУВ
ХЎЖАЛИГИ
ВАЗИРЛИГИ
ГАЗИЕВА Р. Т.
А
А
В
В
Т
Т
О
О
М
М
А
А
Т
Т
И
И
К
К
А
А
А
А
С
С
О
О
С
С
Л
Л
А
А
Р
Р
И
И
В
В
А
А
И
И
Ш
Ш
Л
Л
А
А
Б
Б
Ч
Ч
И
И
Қ
Қ
А
А
Р
Р
И
И
Ш
Ш
Ж
Ж
А
А
Р
Р
А
А
Ё
Ё
Н
Н
Л
Л
А
А
Р
Р
И
И
Н
Н
И
И
А
А
В
В
Т
Т
О
О
М
М
А
А
Т
Т
Л
Л
А
А
Ш
Ш
Т
Т
И
И
Р
Р
И
И
Ш
Ш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
олий ўќув юртлараро илмий-услубий бирлашмаси фаолиятини
Мувофиќлаштирувчи кенгаш томонидан дарслик
сифатида тавcия этилган
ТОШКЕНТ- 2011 й
- 4 -
ОЎМТВнинг 28.02.2008 й. №51 сонли буйруғига асосан чоп этишга тавсия
этилган
.
УДК -65.011.56 : 658.512.56 : 626.81 ( 075.8 )
Дарсликда сув хўжалиги тизимларида ишлатиладиган замонавий автома-
тика элементлари ва воситалари, уларнинг турлари, тузилиши ва иш прин-
циплари ҳақида умумий маълумотлар, сув хўжалиги технологик жараёнларини
автоматлаштириш объекти сифатидаги масалалари баён этилган.
Ушбу дарслик 5650200 – «Сув хўжалиги ва мелиорация», 5541600 – «Гид-
ротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш», 5140900 –
Касбий таълим: «Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдала-
ниш», 5520800- «Автоматлаштириш ва бошқарув» (сув хўжалигида), 5860100 –
«Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» таълим йўналишлари бўйича ўқувчи талабалар
учун мўлжалланган. Дарсликдан шу соҳадаги қишлоқ ва сув хўжалигини авто-
матлаштириш бўйича соћа мутахассислари ҳамда малака ошириш курси тин-
гловчилари ћам фойдаланишлари мумкин.
Тақризчилар: т.ф.д., проф. С.Ф.Амиров,
Тошкент темир йўллар
муҳандислари институти, «Электр таъминоти ва
микропроцессор бошқаруви» кафедраси мудири
т.ф.н., Ж.Ш. Жониқулов,
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ўқув юртлари ва
малака ошириш бўлими бошлиѓи
т.ф.н., доц. М.И. Ибрагимов,
Тошкент ирригация ва
мелиорация институти, «Гидромелиоратив тизимларини
электр энергияси билан таъминлаш ва уларнинг электр
жиҳозларидан фойдаланиш» кафедраси
ГАЗИЕВА РАЪНО ТЕШАБАЕВНА
/ АВТОМАТИКА АСОСЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ
АВТОМАТЛАШТИРИШ / ДАРСЛИК.ТИМИ. Т-2011й,156 бет.
© ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ 2011 й.
- 5 -
Ҳаётини илм-фан ривожи ва ёш авлодни тарбиялашга бағишлаган
Ўзбекистонда хизмат курсатган фан ва техника арбоби, профессор
Петр Вячеславович
Байдюк
нинг порлоқ хотирасига бағишлайман.
Кириш
Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш масалалари қишлоқ ва сув хўжалиги-
нинг турли тармоқларида замонавий техника ва технологияларни қўллашнинг асо-
сий омилларидан ҳисобланади. Шунинг учун соҳа бўйича тайёрланаётган му-
тахассислар автоматиканинг техник воситалари, автоматик назорат, автоматик
ростлаш, автоматик бошқарув тизимлари, оператив хизмат тармоғи ҳақида махсус
билимга эга бўлишлари зарур.
Техника тарихида биринчи маълум бўлган автоматик қурилма Миср хали-
фалигига мансуб бўлган Нил дарёсидаги сув сатҳини ўлчайдиган иншоотни ишлаб
чиққан Ахмад-ал-Фарғоний томонидан (847-861 й.й) яратилган бўлиб, маълумот-
ларга кўра сақланиб келган.
Автоматика фан сифатида 18-асрнинг иккинчи ярмида, яъни ип-йигирув,
тўқув станоклари ва буғ машиналари каби биринчи мураккаб машина - қурилма-
ларининг пайдо бўлиш даврида ишлатила бошланди.
Техника тарихида биринчи маълум бўлган автоматик қурилма Ползунов
буғ машинаси (1765 й.) ҳисобланади. Бу машина оддий шамол ва гидравлик
двигателларнинг ўрнига ишлатилган ва одам иштирокисиз сувнинг сатҳини ро-
стлаган. Автоматик ростлашнинг асосий принциплари инглиз олими Ф. Макс-
велл томонидан 1868 йилда ишлаб чиқилди.
Техниканинг ривожланиши ва одамларнинг огир қўл меҳнатидан бўшаши-
га қарамасдан иш жараёнлари ва меҳнат қуролларини бошқариш кенгайиб ва
мураккаблашиб борди. Ҳозирги даврда фан- техника тараққиёти шундай илгари
сурилдики, мавжуд техника ва технологиялар ишлаб чиқаришни янги, ҳар та-
рафлама замон талабига жавоб берадиган техник воситалар билан таъминлаш
зарурияти туғилди. Хорижий мамлакатлардан келтирилаётган янги техника ва
технологияларни ўзлаштириш эса юқори билим ва малака талаб этади.
- 6 -
2008-2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш Давлат дастурида кўзда тутилган чора- тадбирлар тизимининг изчил
амалга оширилишига, яъни экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш, фаолият кўрсатаётган ирригация-мелиорация объектларининг
тегишли техник ҳолатини таъминлаш, ихтисослашган сув хўжалиги, қурилиш ва
эксплуатация ташкилотларининг моддий –техник базасини мустаҳкамлаш,
уларни замонавий техника билан жиҳозлаш масалаларига алоҳида эътибор
қаратиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 мартдаги PQ-817-
сонли «2008-2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш Давлат дастури тўгрисидаги » қарорга мувофиқ ушбу йилда мазкур
Давлат дастури доирасида жами 92, 9 млрд. сўмлик (123, 8%) маблағ мақсадли
ўзлаштирилди. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш,
тупроқнинг унумдорлигини тубдан ошириш борасида 2009 йилда 3710 га ер
майдонида томчилаб суғориш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Бундан
кўринадики, сув хўжалиги соҳаси бўйича юқори малакали муҳандис кадрлар
тайёрлашда ҳозирги замонавий автоматлаштирилган техник воситаларни ишлаб
чиқиш ва уларни мазкур соҳага татбиқ эта билишни ташкил этиш муҳим ўрин
тутади.
Ушбу дарслик мавзулари автоматлаштириш тизимларида қўлланувчи
техник воситалар ва сув хўжалигидаги намунавий технологик жараёнларни
автоматлаштириш масалаларини ўз ичига олади. Бунда талабалар автоматик
бошқариш тизимларида қўлланувчи техник воситаларнинг таркиби, иш
принципларини ўрганиш билан бирга уларнинг сув хўжалиги технологик
жараёнларда тутган ўрни ҳақида ҳам маълумотлар оладилар.
Дарсликни тайёрлашда авторлар И.Ф.Бородин (1987), Н.И.Бохан (1992),
М.З. Ганкин ( 1995) ва бошқаларнинг дарслик ва ўқув қўлланмаларидан асос
сифатида фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |