Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Кейинги вақтларда ўқув жараёнининг ташкил этишнинг энг самарали усули сифатида замонавий педагогик технология деб тан олинмоқда. Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол услублар ( инновацион педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигни кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар қўлланилганда педагоглар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни
ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Педагог бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади. Шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчи вазифасини бажаради. Ҳозирги даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим тизими олдидаги муаммоарни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирган билимларини ўзлари томонидан баҳолашга қодир, зарур қарорлар қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахсларга айланади.
Шунинг учун ҳам таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш услублари-интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Педагогик технология ва уларнинг таълимда қўлланилишига оид билимлар, тажриба талаба ёки ўқувчиларнинг билимли ва етук малакага эгалигини таъминлайди.
Республикамизда бу вазифаларни ҳал қилиш борасида бир қатор илмий-тадқиқот ўқув-педагогик, услубий ва дастурий ишлар амалга оширилган, Н.Н.Азизхўжаева, Ж.Ғ.Йўлдошев, Р.Ишмуҳамедов, Г.М.Коджаспирова, А.К.Кларин, Т.П.Сальникова, Н.Саидаҳмедов, У.Толипов, М.Усмонбоева, Э.Ю.Юсупов, М.М.Хайруллаев, М.Г.Давлетшин, А.Қ.Мунавваров, М.О.Очилов, О.Мусурмонова, О.Т.Тўраева, К.Ҳ.Хошимов, с.Х.Темурова, О.Хасанбоева, У.Маҳкамов, Т.Қурбонов.
Болаларни давлатимизнинг табиат мухофазаси бўйича олиб борилаётган ишлари билан таништириб боришга эътибор кучайтирилган.
М.Назаров, Ю.Қултураев, Э.Н.Турдиқулов, И.Исмоилова, М.¢уломов, И.Жўраев, Р.Мавлонова, А.Тўхтаев, А.Р.Григорянц, К.Хошимов, Д.Д.Шарипова, А.Карнил, П.Г.Самарукова ва бошқалар. Экологик таълим-тарбия муаммолари билан шуғулланганлар.
Шунингдек, Қ.Хайдаров, С.Нишоноваларнинг «Болаларни атроф-табиат билан таништириш» китобида мактабгача ёшдаги
болаларни ҳар томонлама тарбиялашда табиат билан таништириш методикасининг роли, мазмуни ва вазифалари баён этганлар.
Кейинги йилларда мактабгача ёшдаги болаларга экологик тарбия бериш масаласининг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик таълим-тарбияси муаммосига бағишланган бир қанча илмий-педагогик тадқиқотлар амалга оширилди, методик қўлланмалар яратилди.
Жумладан, Г.Комилованинг «Мактабгача ёшдаги болаларга экологик тарбия беришда халқ топишмоқларидан фойдаланиш», П.Берданованинг «Қорақалпоғистон оилаларида болаларнинг экологик маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари», А.С.Федотованинг «Формирование у дошкольников представлений о росте и развитий животных», Х.А.Раҳматованинг «Ўқувчиларни синфдан ташқари ишлар жараёнида экологик гигиеник тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари» мавзусидаги илмий ишлари шулар жумласидандир. Уларнинг барчасида экологик тарбия умумий тарбия тизимининг таркибий қирраларидан бири сифатида эътироф этилади.
Шундай қилиб, мактабгача тарбия ёшдаги болаларни педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали уларга экологик таълим- тарбия бериш муҳим муаммолардан бири бўлиб, мазкур муаммонинг илмий нуқтаи назардан тўғри ҳал этилиши, болаларнинг она табиатга муҳаббатларини оширишга асқотса, иккинчидан, уларда она табиат ҳақида талайгина маълумотлар билиб олиш имкониятларини бойитади, энг муҳими уларни табиат оламига олиб киради. Муаммонинг ечими, тарбиячиларга методик ёрдам сифатида хизмат қилиши билан ҳам долзарбдир.
Тадқиқотнинг мақсади:
Тайёрлов гуруҳ болаларни педагогик технологиялар билан таништириш орқали экологик тарбия бериш методикасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти:
Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш жараёни.
Тадқиқотнинг предмети:
Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия беришнинг шарт-шароитлари ва мазмуни.
Тадқиқотнинг илмий фарази:
Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш мумкин, қачонки;
Тарбиячилар педагогик технологиялар ва экологик тарбия ҳақида тўлиқ билимга эга бўлсалар;
Тайёрлов гуруҳ болалари мунтазам равишда ҳарошатлар билан таништириб борилса;
Тайёрлов гуруҳ болалари билан боғ-роғларга, ҳиёбонларга, сув ҳавзаларига саёҳатлар уюштирилса;
Тайёрлов гуруҳ болаларига педагогик технологиялар билан таништириш орқали экологик билимлар берилса;
Тайёрлов гуруҳ болаларини экология билан таништиришда бадиий асарлардан фойдаланилса.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия беришни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш.
Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш методикасини ишлаб чиқиш.
Тарбиячилар учун мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш бўйича илмий методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг методологик асосларини билиш назариясининг асосий тамойиллари, таълим ва тарбия жараёнига тарихий ёндашув, тадқиқотнинг асосини ёш авлодга таълим-тарбия бериш бўйича мутафаккирлар, психологлар, педагогларни хулосаларига асосланган қарашлар ташкил этади.
Тадқиқотнинг меъёрий асосларини Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги Конуни», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилишга оид қарорлари» ва
«Болажон» дастури ташкил этади.
Тадқиқотнинг методлари:
Адабиётлар ва илмий тадқиқотларни назарий таҳлил қилиш методи.
Педагогик кузатув методи. Сўровнома методи.
Педагогик эксперимент методи.
Тадқиқот натижаларини қайта ишлашнинг математик методи.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки,
Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш методикаси ишлаб чиқилди.
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти шундан иборатки, Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия беришнинг илмий назарий, педагогик жиҳатлари очиб берилди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти:
Шу билан белгиланадики, мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш
бўйича тавсия этилган тизимидан билан мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, педагогик коллеж ўқувчилари амалий жиҳатдан фойдаланишлари мумкин.
Тадқиқотнинг базаси:
Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманидаги №567 сонли мактабгача таълим муассасаларида 2012 йилнинг декабридан 2013 йил феврал ойигача олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |