Республикаси олий ва ўрта махсус таълим


III. Боб Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш



Download 102,31 Kb.
bet2/15
Sana24.02.2022
Hajmi102,31 Kb.
#197366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolalarga pedagogik texnologiyalardan fojdalanish-converted

Хулоса




III. Боб Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш самарадорлиги.

    1. Тажриба-синов ишлари тахлили ва самарадорлиги.

    2. Тажриба синов ишларининг натижалари. хулосалар.

Хулоса.




Умумий хулоса


Адабиётлар рўйхати Илова


Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги кўп жиҳатдан ёш авлоднинг етук, ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга боғлиқ. Шунга кўра жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади сиёсий ва иқтисодий соҳалар билан бир қаторда таълим тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талаби даражасига кўтариш учун
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидланган: «инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини руёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш»1, - вазифаси қўйилган эди.
Ҳақиқатан ҳам, таълим ислоҳотлари инсоннинг муайян даражада интеллектуал салоҳиятининг юзага чиқишига, унинг жамиятда ўз ўрнини топишига катта ёрдам берди.
Буни биз Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг «Тафаккур» журнали бош муҳаррирининг саволларига берган жавобидан ҳам англашимиз мумкин: «Таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи, эркин шахснинг шаклланишига олиб келади. Ўзининг қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз. Ана шундан кейин онгли турмуш кечириш жамият ҳаётининг бош мезонига айланади. Шунда одам... - ўз ақли, ўз тафаккури, ўз меҳнати, ўз масъулияти билан онгли тарзда, озод ва ҳур фикрли инсон бўлиб яшайди»2.
Шунинг учун хам Кадрлар тайёрлаш миллий моделида шахс - кадрлар тайёрлаш тизимини вужудга келтирувчи асосий таркибий қисми саналиб, унда кадрлар тайёрлашда давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий- ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган.
1Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури // Баркамол авлод Ызбекистон тараққётининг пойдевори. - Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни. 1997, 34-б.
2 Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси хал=ни-халк, миллатни-миллат =илишга хизмат этсин. -
Тошкент: Ўзбекистон, 1998, 21—22-6.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида ёшларни комил инсон, баркамол шахс сифатида тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимининг ҳамма босқичларида юксак маънавиятли шахсни шакллантириш долзарб масала сифатида ўрганилмоқда. Бу ҳақда Президентимиз Ислом Каримов қуйидаги фикрларни билдиради: “Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму-маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган. Албатта, таълим-тарбия онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни халқ маънавиятини шакллантирадиган, бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди” 3.
Мустақил Республикамизда ҳуқуқий ва демократик жамият қуриш жараёни муваффақиятли амалга оширилаётган бир пайтда маънавий жиҳатдан баркамол ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш ҳамда уларни она юртни севишга, моддий ва маънавий бойликларини асраб-авайлашга, атроф-муҳит тозалигини таъминлашга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Модомики, келажагимиз ёшлар қўлида экан, болаларни мактабгача ёшданоқ табиатни асраб авайлашга оид экологик билимлар билан қуроллантириш ва табиат билан яқиндан таништириб бориш, уларга экологик тарбия бериш, шу орқали болаларнинг борлиқ тўғрисидаги тасаввурларини бойитиш, дунёқарашини ўстириш, ҳаётий тажрибаларини мустахкамлаш, мустақил фикрлаш қобилиятларини, маънавий ҳиссиётларини тараққий топтириш янада муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, болаларга инсон умри табиат бағрида кечишини, инсон ва табиат ўзаро боғлиқлигини, уларнинг бир-бирига нисбатан таъсир кўрсата

3 Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008 йил, 60-61 б.


олишини ҳамда бу таъсирларнинг ижобий ва салбий оқибатларини англатиш, шу орқали болалар ўртасида экологик тарбияни йўлга қўйиш, ёш қалбларда она табиатга меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш – бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Таълим жараёнининг тарбиявий томонларига, айниқса, ватанпарварлик, инсонпарварлик, аҳлоқий, ҳуқуқий, эстетик, меҳнат ҳамда экологик маданият тарбиясига ҳам эътибор кучайди.
Экология кенг қамровли тушунча бўлиб, у ўз таркибига экологик тарбия, экологик онг, экологик фаолият каби бир қатор илмий тушунчаларни қамраб олади.
Мактабгача таълим муассасаларида педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик тарбияни амалга ошириш педагог- психологларнинг зиммасига юклатилади. Экологик тарбия болаларнинг теварак-атрофга нисбатан кузатувчанлигини оширади, табиат воқеа-ҳодисаларининг содир бўлиш сабабларини аниқлашга қизиқишларини кучайтиради. Натижада болаларнинг идроки, ақли, экологик онги, дунёқараши, тасаввури ривож топади. Айниқса болаларга борлиқдаги жонли табиат ҳақида умумий аҳборот, олам бир бутун эканлигини англаб етишларига, ҳаёт гўзалликларидан маънавий завқ олишларига ва шу гўзалликни қадрлашларига ўргатишда муҳим роль ўйнайди.
Атроф-муҳитни мухофаза қилиш Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин долзарб муммолардан бирига айланди. Бу муаммо хукуматимизнинг сиёсати билан боғлиқ бўлганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Она ва бола» давлат дастурида пухта ишлаб чиқилган. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир асарлари, маърузаларида бу муаммо алоҳида тилга олинади. Жумладан, унинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида» асарида шундай дейилади: «Асрлар туташ келган Паллада бутун инсоний, мамлакатимиз ахолиси жуда катта экологик хавфга дуч
келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш, ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир»1 Сўнгги йилларда атроф- муҳитни, табиатни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини мухофаза қилиш ҳақида қатор қонунлар ҳамда кўплаб меъёрий методик хужжатлар қабул қилинди. Бу қонунларда Республикамизнинг ҳозирги эколоик- иқтисодий сиёсати умуминсоний экосистемани муҳофазасини таъминлашга, инсон ҳаёти моҳиятининг барча қирраларини кафолатлашга қаратилган.
Мактабгача таълим муассасаларининг тайёрлов гуруҳларида болаларни экологик таълим-тарбияси муаммоси ўзининг муайян тарихига эга. Бунинг ёрқин ифодаси табиат билан таништириш юзасидан ишлаб чиқилган дастурлардир, албатта.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари 1992, 1993, 2001 йилларда ишлаб чиқилган дастурлар бу борада янги қадам бўлди. Уларда болаларга табиат олами ундаги воқеа-ходисалар ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида аниқ тасаввур ва билимлар бериш, табиатни асраб-авайлаш, бойитиш учун фаол харакат қилиш кўникма ҳамда малакаларини шакллантириш кўзда тутилган. Шуларга асосланган холда тадқиқот мавзуси сифатида «Мактабгача ёшдаги болаларга педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали экологик таълим – тарбия бериш» муаммосини танладик.

Download 102,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish