Тарбиячи мағулотни дастур асосида олиб борди. Машғулотга зарурий кўргазмали ғуроллар тайёрланган. Машғулот янги педагогик технологиянинг
«Класстер» усулидан фойдаланилди. Болаларга қуёнча ҳағида билим берилди. Лекин машғулот давомида болаларни фаоллаштириш усулларидан етарлича эътибор берилмайди. айрим болалар машғулот давомида бошға ишлар билан шуғулланишди.
Шакллантирувчи тажрибадан сўнг ўтказилган сўровномага болаларга берган жавобларини сифат жиҳатдан таҳлил ғилиш шуни кўрсатдики
саволга (Табиат – бу нима?) 20 та боладан 16 та (80%) тўғри, 4 та (20%) нотўғри жавоб олинди;
саволга («Табиат деганда нимани тушунасиз?») 18 та боладан 16 та (89%) тўғри, 2 та (11%) нотўғри жавоб олинди;
саволга («Қандай экологик ҳодисаларни биласиз?) 20 та боладан 19 та (95%) тўғри, 1 та (5%) нотўғри жавоб олинди;
саволга (Кузатиш орқали қандай билимга бўласиз?) 20 та боладан 18 та (90%) тўғри, 2 та (10%) нотўғри жавоб олинди;
саволга (£андай хона ўсимликларини биласиз?) 18 та боладан 15 та (84%) тўғри, 3 та (16%) нотўғри жавоб олинди;
саволга (Ўсимликларга қандай муносабатда бўлиш керак?) 16 та боладан 15 та (94%) тўғри, 1 та (6%) нотўғри жавоб олинди.
Юғоридагилардан кўриниб турибдики катта гуруҳ болалари билан системали иш олиб бориш асосида уларда табиатга нисбатан ғамхўрлик ғилиш, эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш тўғрисидаги билим ва малакалар шаклланган.
УЧИНЧИ БОБ ЮЗАСИДАН ХУЛОСА
Ўзбекистоннинг табиати-бола учун керакли бўлган билим ва маасуротларга эга бўлишига ёрдам берувчи манба хисобланади. Атроф муҳитда мавжуд бўлган жонсиз ва айниқса тирик табиат объектларига бўлган қизиқиш болаларда эрта пайдо бўлади. Болалар ҳамма нарсани кўриб борадилар: Оромгҳларда, йўл устида мехнатсевар чумоли, қалин ўт устидаги кичкина ўргимчак. Бола табиат бойлигимиз эканлигини, инсон ўз ҳаёти учун зарур ҳамма нарсани ундан олишини, табиат инсонни боқувчи, унинг туйғулари, хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи восита эканлигини тушуниб етишлари лозим.
Экологик таълим-тарбия умуман таълим-тарбиянинг бошқа кўринишлари сингари муҳим воситалар орқали амалга оширилади. Ана шундан экологик онг ўстириш йўлларидан бири - ҳашаротлар билан таништириш орқали экологик тарбия бериш мактабгача ёшдаги болаларда табиат, моддий борлиқ ҳақидаги дастлабки тасаввурларни сингдиришда хурмат қилади.
Мактабгача ёшдаги болалар экологик кўникмаларига қўйиладиган талаблар, мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик таълими меъёрий хусусидаги хужжатдир. Ушбу талабларда кўрсатилган меъёр ва талаблар мактабгача ёшдаги болаларни экологиядан таълим сифатини баҳолаш учун ўлчовдир.
Мактабгача ёшдаги болаларга экологиядан таълим-тарбия бериш мақсади:
Мактабгача ёшдаги болаларни табиатни севадиган, уни асраб авайловчи, одобли, эркин фикрловчи, миллий ғурур эгаси, баркамол соғлом авлодни табиялашдан иборатдир.
Мактабгача ёшдаги болаларни экологиядан таълим-тарбия вазифалари:
Мактабгача ёшдаги болаларда дастлабки экологик тушунчаларни шакллантириш;
Болаларнинг табиатни асраб-авайлашга унга меҳр-муҳаббатли, муносабатларини, қизиқишларини тарбиялаш.
Болалар боғчасида болаларга бериладиган экологик билим мактабгача таълим бўйича тузилган «Бошланғч экология» дастури асосида табиатда ўзини тутиш ва атроф муҳитни мухофаза қилиш малакасини шакллантириш ва изчилликда ўстириб боришдан иборат бўлади.
Табиатда ҳар хил воситалар бўлиб туради, шу туфайли ҳам уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Табиатдаги барча мавжудодларнинг барчасидан турмушда фойдаланилади, ҳаётда кераксиз нарса йўқ, мавжуд барча нарсалар ҳаётнинг ягона тизимида бўлиб, тизимнинг биттаси бузилса, қолганлари ҳам шу йўналишда бузилиб кетиши мумкин. Шунинг учун табиатдаги ҳамма нарсаларга эҳтиёткорлик билан ёндашишни болалар онгига боғча ёшидан бошлаб сингдириб боришни ҳаёт тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |