Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 406 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi406 Kb.
#49500
1   2   3   4
Bog'liq
ИМА курс иши

Методик қиздириш печлари

Методик қиздириш печлари қора металлургия заводларида, машинасозлик ва бошқа заводларда металл қуймаларини ва ярим маҳсулотларни чиғирлаш ҳамда болғалашдан олдин қиздириш учун кенг қўлланилади. Бундай печлар стандарт буюмларни қиздириш учун мўлжалланган ва шунинг учун уларни узлуксиз ва кўп миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришда қўллаш қулай.


Бу расмда металл қуймаларни чиғирлаб ёйишдан олдин қиздириш учун мўлжалланган методик печ кўрсатилган. У икки бўлимдан: юқори ҳароратлар бўлими ва иситиш бўлимидан иборат. Иситиш бўлимида ярим маҳсулот юқори ҳароратлар бўлимидан чиқадиган тутун газларининг иссиқлиги ҳисобига иситилади. Ёниш камерасида форсунка ёки ёқгичлар ўрнатилади; иситиш бўлими ёиш мосламаларига эга эмас.
Қиздирилаётган буюмлар печнинг туби бўйича ўрнатиладиган махсус йўналтирувчи таянчларда ҳаракатланади. Тутун газлари қарама-қарши йўналган бўлиб, буюмларни бир томондан қиздиради. Буўмлар йўналтирувчи таянчлар устида туртгичлар ёрдамида ҳаракатланиб, печнинг қарама-қарши томонидан 1200-1250 С гача қиздирилган ҳолда чиқади. Йирик ярим маҳсулотлар икки томондан қиздирилиши лозим, бунинг учун тутун газларини буюмнинг ҳам устидан, ҳам тагидан йўналтирилади. Бу ҳолда, пастки форсункалар ҳам ўрнатилади. Икки ёқлама қиздириш усулини қўллаш металлни қиздириш жараёнини кескин тезлаштиради ва хизматчиларни буюмни ағдариб туриш вазифасидан озод қилади. Бу расмда кўрсатилган печ юқори ҳароратли ва иситиш бўлимларидан ташқари буюмларни маълум ҳолатда тутиб туриш бўлимига эга. Бу бўлимда бумлар металл юзасининг ўзгармас ҳароратда қўшимча қиздирилади, натижада буюм ичидаги ва юзасидаги ҳароратлар тенглашади.
Икки ёқлама қиздириш пайтида ярим маҳсулот глиссад қувурлари деб аталувчи ва сув билан совитилувчи шиналар устида ҳаракатланади; шиналар ўз навбатида кўндаланг жойлашган қувурли конструкцияларга таянади. Ҳозирги пайтда бундай печларнинг металл қисмлари учун буғланишли совитиш усули қулай қўлланилади.
Шундай қилиб, методик печ ёниш камерасидан чиқувчи тутун газларининг иссиқлиги ярим маҳсулотларни олдиндан иситиш учун қўлланиладиган печларга мисол бўла олади. Печдаги газлар энталпиясининг фарқи катта қийматга эга. Рекуператорларда ҳавони ёки газсимон ёқилғини қиздириш йўли билан тутун газларининг бошланғич энталпиясини сезиларли даражада кўтариш мумкин. Печнинг технологик фойдали иш коээфициенти 60-65 фоизгача етиш мумкин.
Ёниш камерасидаги ҳарорат одатда 1400-1500 С га тенг бўлади, иситиш бўлимида эса 1300-1450 С дан то 1000-800 С гача пасаяди.



Download 406 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish