ЎЗбекистон Республикаси
олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
энергетика ва саноатни ахборотлаштириш ФАКУЛЬТЕТИ
ЭНЕРГЕТИКА КАФЕДРАСИ
«Иссиқлик ва масса алмашинув жараёнлари ва қурилмалари»
фанидан
«Уч бўлимли режали қиздириш печини иссиқлик
жараёнини ҳисоблаш» курс ишига методик кўлланма
НАМАНГАН-2020
«Иссиклик - масса алмашинуви жараёнлари ва курилмалари » фани бўйича курс иши учун услубий кўрсатма.
Ушбу кўрсатма “Иссиклик энергетикаси” йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрловчи олий ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган.
Ушбу услубий кўрсатмада Иссиклик - масса алмашинуви жараёнлари ва курилмалари фани бўйича уч бўлимли режали қиздириш печини иссиқлик жараёнини ҳисоблаш ишларини бажаришга оид кўрсатма берилган.
Тузувчи:
А.Даминов - «Энергетика» кафедраси ассистенти
Услубий кўрсатма “Энергетика” кафедрасининг 10.01.2020 йилдаги 11/18-сонли йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Услубий кўрсатма Муҳандислик техника факультетининг Илмий-услубий кенгашида талабалар учун фойдаланишга рухсат берилган. (2020 йил «11» июлдаги «12»-сонли баённома)
Кириш
Турли технологик жараёнлар асосида материал ва буюмларга иссиқлик билан ишлов бериш ётади: материални қиздириш ва эритиш, ғишт ва чиннини пишириш, боғловчи материаллар (цемент, охаклар ва шишани олиш ва ҳакозо.
Материал ва буюмларга иссиқлик ёрдамида ишлов бериш технологик ёки энерготехнологик агрегатлар-саноат печларида амалга оширилади; уларда материал ва буюмларга юқори ҳароратли шароитда кейинги ишловлар бериш ёки тайёрлаш маҳсулот сифатида чиқариш учун зарур бўлган хоссалар берилади.
Масалан, қиздириш печларида ишлов берилаганидан кейин ярим маҳсулотлар чиғириб ёйиш ва болғалаш учун зарур бўлган чўзувчанлик ва оқувчанликка эга бўлади.
Чўян қуйиш вагранкаларида чўян қаттиқ ҳолатдан суюқ холатга ўтади ва бу холатда, у қуйма қолип бўшлиқларини яхши тўлдиради.
Баъзи термик печларда пўлат буюмлар қиздирилади, ундан кейин эса, олдиндан белгиланган тартибда совитилади, бунинг натижасида маълум механик хоссаларга эга бўлишга эришилади.
Пўлат буюмларга кимёвий-термик ишлов бериладиган печларда металл юзасини карбон ёки азот билан тўйинишнни осонлаштириш учун улар қиздирилади ва ҳакозо.
Печларда қатор мураккаб жараёнлар содир бўлади – газга айланиш ва ёқилғининг ёниши, ишчи бўшлиқда тутун газларининг харакатланиши, ишлов берилаётган материалга аланга ва тутун газларидан иссиқликнинг узатилиши, иссиқликнинг буюм юзасидан ичкари қатламларига ўтиши ва ҳакозо. Бу жараённинг барчаси ўзаро боғланган. Улар ичида энг муҳимлари иссиқлик узатиш жараёнлари ҳисобланади.
Алангали печларда иссиқлик манбаи бўлиб ёқилғи, газ, мазут, кўмир, кокс ва бошқалар хизмат қилади. Ёқилғи ёнганида, унинг кимёвийй энергияси иссиқиликка айланади ва у асосан, ёниш маҳсулотларига ўтади.
Электр печларида иссиқлик электр энергиясини ўзгартириш ҳисобига олинади. Электр манбаи бўлиб электр ёйи, электр иситгичлари ёки иссиқлик нисбатан катта частотали электр майдонига жойлаштирилган буюмларнинг ички қисмида ҳосил бўлади.
Академик Н.В.Кирпичев ва унинг сафдошлари томонидан физик жараёнларнинг ўхшашлик назарияси бўйича бажарилган ишлари иссиқлик техникаси фанинниг ривожланишига бебаҳо хисса бўлиб қўшилди. Шундан кейин печлардаги иссиқлик алмашинувига оидмураккаб масалаларни лаборатория шароитида ўрганиш имкониятини туғилди.
Ҳозирги пайтда, иссиқлик алмашинувини, иссиқлик мувозонати, газ механикаси ва ёқилғи ёнишининг қонун-қоидаларига асосланган печлар назарияси халқ хўжалигининг турли соҳалари учун юқори унумли ва юқори самарали печларни қуриш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |