Қиздириш печларида бўладиган иссиқлик алмашинуви
Саноат печларида бир вақтнинг ўзида қатор мураккаб жараёнлар кечади: ёқилғининг ёниши ва газлаштириши, ишчи бўшлиқда ёниш маҳсулотларининг ҳаракатланиши, иссиқлик ва масса-алмашинуви жараёнлари, ишлов берилаётган материалларнинг экзотермик ёки эндотермик кимёвий ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган жараёнлар ва ҳакозо. Бу жараёнлар ўзаро боғланган бўлиб, уларнинг барчаси биргаликда йиғинди жараёнларини ташкил қилади. Буларнинг ичида иссилик узатиш жараёни энг муҳими ҳисобланади.
Печларда турли металл ва нометалл материаллар: кулолчилик буюмлари, боғловчи материалларнинг хом-ашёси, кимёвий хом-ашё ва бошқалар қиздирилади. Эритиш жараёнларида барча жисмлар олдин қиздирилади. Турли печларда металл буюмларининг юзалари орқали қиздириш амалга оширилади. Бу пайтда печнинг ишчи бўшлиғида жойлаштирилган буюмлар ҳаракатсиз ҳолатда бўлиши ёки секин ҳаракатланиши мумкин.
Иссиқлик алмашуви одатда, қиздириш усулига боғлиқ бўлади. Қиздиришнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1. технологик жараённинг тури бўйича:
Материалнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари ўзгармайдиган ёки уларнинг ўзгариши кузатиладиган қиздириш;
Шихта (руда, ташқол, ёқилғи ва бошқалар аралашмаси) материалларини қиздириш
2. иссиқлик ташувчидан фойдаланиш усули бўйича:
Ёниш маҳсулотлари билан очиқ (тўғридан-тўғри) қиздириш;
Ёниш маҳсулотларини ёки буюмларни ажратиб қўйилган (изоляцияланган) ҳолда билвосита қиздириш;
Оралиқ бўғиндаги исиқлик ташувчининг мавҳум қайнаш қатламида қиздириш
3. қиздирилаётган материалнинг аэродинамик ҳолати бўйича:
Материалнинг ҳаракатсиз (зич) қатламида қиздириш;
Материалнинг “мавҳум қайнаш” қатламида қиздириш;
Муаллақ ҳолатдаги материал қатламида (уюрмали, гирдобли) қиздириш.
Печларда қиздириш очиқ усулда ва айрим ҳолларда билвосита (бирор восита ёрдамида) амалга оширилади. Очиқ қиздириш энг оддий усул ҳисобланади, унда тутун газлари қиздириладиган материал билан бевосита тўқнашади. Бу усул эритиш, қиздириш ва тоблаш печларида қўлланилади.
Тўғридан-тўғри қиздириш амалга ошириладиган печлар ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади, ишчи бўшлиғи катта эркин ҳажмга эга бўлган печлар, бўлакли материалларга ишлов бериш учун мўлжалланган шахтали (қудуқсимон) печлар, қайновчи қатламли печлар, циклонли (гирдобли) печлар ва бошқалар. Қиздирилаётган материал печ тубида жойлашади, унинг устида эса катта эркин ҳажм бўлиб, унда ёқилғи ёқилади. Эркин ҳажмнинг мавжудлиги ёниш
Do'stlaringiz bilan baham: |