Фонд бозорида битимлар биржа орқали ёки ундан ташқарида тузилиши мумкин. Тарихан биржадан ташқари бозор биржа савдоси билан параллель равишда ривожланган. Қимматли қоғозлар харид қилиш ва сотиш бўйича дилер сифатида иштирок этган, шунингдек, инвесторлар билан облигациялар ва акциялар олди-сотдиси бўйича операциялар амалга оширган банклар биржадан ташқари бозорнинг фаол қатнашчилари бўлган. Бу операциялар бевосита банкда, бир томондан, банк хизматчиси, бошқа томондан эса – инвестор турган баланд стол (пештахта) орқали амалга оширилган. Мазкур операциялар тури Англия ва АҚШда «пештахта орқали» савдо (over the counter) номини олган. Кейинчалик ушбу атама биржадан ташқарида дилерлар ёрдамида амалга ошириладиган барча операциялар турлари номланишига олиб келган. Бундай бозор биржадан ташқари бозор (ингл. over the counter market, ОТС) номини олган.
Электрон тизимлар пайдо бўлиши билан белгиланган қоидалар бўйича электрон савдони ташкил қилиш имконияти, яъни уюшган биржадан ташқари бозорлар пайдо бўлди.
Барча уюшган биржадан ташқари тизимлар электрон асосда ташкил этилиши сабабли улар умумий ECN (Electroniccommunicationnetwork)номини олган. ECN(Electroniccommunicationnetwork) – биржа товарлари олди-сотдиси битимларини амалга оширишнинг электрон тизими.
NASDAQбиржаданташқарисавдотизиминингвужудгакелиштарихи NASDAQ (National Association of Securities Dealers Automated Quotations) – Фонд дилерлари миллий уюшмаси томонидан ташкил қилинган автоматлаштирилган котировкалар тизими, дастлаб юқори технологияли компанияларнинг акцияларига ихтисослашган биржадан ташқари бозор бўлган.
1971 йил ташкил топган.
1938 йил рўй берган жаҳон молиявий инқирозидан сўнг АҚШда «Мелони ҳужжати» сифатида маълум бўлган қонун қабул қилинган бўлиб, у барча дилерларни ўзини-ўзи тартибга соладиган ташкилотга бирлашишга мажбур қилган. Бу ташкилот ташкил қилинган ва NationalAssociationofSecuritiesDealers (NASD)– НАСД (Фонд дилерлари миллий уюшмаси) деб номланган. НАСД акциялар биржадан ташқари бозорида тартибга солувчи функцияларни бажарган. 1968 йил АҚШда «қимматли қоғозлар биржадан ташқари бозорининг қониқарсиз ҳолати» борасида тадқиқот ўтказилган бўлиб, унинг натижасида ушбу бозорни компьютер технологиялари ёрдамида автоматлаштиришга қарор қилинган. Шу тариқа 1971 йилда NASDAQ тизими пайдо бўлган бўлиб, у дастлаб биржадан ташқари бозор дилерларининг ўртачалаштирилган, кейинроқ эса энг яхши котировкалари намойиш этилган «эълонлар тахтаси»ни, ахборот базасини ифодалаган, битимларнинг ўзи эса телефон орқали амалга оширилган. Лекин
95 Ўзбекистон Республикасининг 03.06.2015 йилдаги ЎРҚ-387-сон «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни.
кейинчалик у савдо тизимига айланди ва 1990-йилларга келиб, айрим йилларда акциялар билан савдо айланмаси бўйича Нью-Йорк биржасидан ҳам ўзиб кетган ҳолда АҚШда иккинчи ўринда турадиган энг йирик биржага айланди. Ҳозирги пайтда NASDAQ тизими Европанинг саккизта биржаси ҳам унинг таркибига кирадиган NASDAQ OMX биржа холдинги таркибига киради96.