4. Курс ишлари (лойиҳалари) бўйича кўрсатмалар: Мазкур ўқув фани бўйича курс ишлари бажариш кўзда тутилмаган.
5. Ўқув режасида фанга ажратилган соатлар миқдори ва дарс турлари бўйича тақсимоти:
№
Фаннинг бўлимлари ва мавзулари
Умумий юклама, соат
Ҳаммаси
Дарслар тури бўйича соатлар тақсимоти (аудитория юкламаси)
Мустақил иш
Жами
Назарий (маъруза)
амалий
Лаборатория
семинар
Курс иши (лойиҳаси)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1
Маркетинг асослари фанининг предмети,вазифалари, унинг ривожланиш босқичлари
6
4
2
2
2
2
Маркетингнинг тузилиши ва бошқаришни ташқил этиш
4
4
2
2
-
3
Бозорни ўрганиш
4
2
-
2
2
4
Маркетинг тадқиқотлари
6
4
2
2
2
5
Маркетинг стратегияси ва режалаштириш. Маркетинг дастури
6
4
2
2
2
6
Рақобат маркетинги
5
4
4
1
7
Маркетингда товар сиёсати
2
2
-
2
-
8
Маркетингда нарх сиёсати
4
2
-
2
2
9
Маркетингда тизимида савдо сиёсати
2
2
-
2
-
10
Реклама - савдо сотиқни рағбатлантириш
6
4
4
2
11
Халқаро маркетинг
6
4
2
2
2
12
Инқирозқироз шароитида маркетиг
6
4
2
2
2
ЖАМИ
57
40
12
28
17
Фаннинг назарий машғулотлари мавзулари: 1-мавзу: Маркетинг асослари фанининг предмети ва вазифалари Маркетинг ҳақида тушунча ва унинг моҳияти. Маркетинг фаолиятининг мазмуни ва мақсадлари. Маркетингнинг асосий тамойиллари. Маркетингнинг асосий вазифалари ва фаолият турлари. Маркетингнинг пайдо бўлиши ва унинг асосий ривожланиш босқичлари. Маркетинг назарияси коцепцияси ва унинг эвалюцияси.
2-мавзу: Маркетингни тузилиши ва бошқаришни ташқил этиш Маркетингнинг тизимлари ҳақида тушунча. Маркетингнинг серқирралиги ва таркиби. Макромаркетинг ва микромаркетинг. Маркетингнинг бошқариш жараёни. Бозор холати ва маркетинг турлари. Маркетингни ташқи ва ички соҳаси. Корхонада маркетингни ташқил этиш ва унинг шакллари. Маркетинг бўлими. Маркетинг хизмати ва уни йўлга қўйиш.
4-мавзу: Маркетинг тадқиқотлари Маркетинг тадқиқотлари ва унингг мақсадлари. Маркетинг тадқиқотлари тузилиши. Талабни ўрганиш. Бозорни сегментлаш мезони ва унинг босқичлари. Маҳсулотнинг ҳаётий даври босқичлари. Маркетинг тадқиқотларининг ўтказишнинг турлари ва усуллари. Маркетинг тадқиқотлари босқичлари: муаммони аниқлаш ва масалани шакллантириш: ахборот манбаларини танлаш; ахборотни йиғиш; йиғилган ахборотларни таҳлил қилиш; олинган натижаларни тақдим этиш.
5-мавзу: Маркетинг стратегияси, уни режалаштириш. Маркетинг дастури Корхонанинг маркетинг стратегияси. Маркетинг стратегияси вариантлари. Корхонанинг ўсиш имкониятларининг асосий йўналишлари. Корхонада режалаштириш тизимини ташқил этиш: вазиятни таҳлил қилиш, вариантларни танлаш, танлашни баҳолаш, қарор қабул қилиш ва назорат. Мақсадли дастурли ёндашиш - маркетинг дастурининг услубий асоси. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш кетма-кетлиги ва асосий бўлимлари.
11-мавзу: Халқаро маркетинг Халқаро маркетинг тушунчаси. Халқаро маркетинг асослари. Халқаро маркетингда баҳолаш сиёсати. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида маркетингнинг ўрни. Ташқи бозорга чиқишга таъсир этувчи омиллар. Халқаро маркетингни ўзига хос хусусиятлари. Жаҳон бозорида халқаро маркетинг стратегиясини танлаш. Ўзбекистон иқтисодиётини халқаро маркетингга кириш хусусиятлари.
12-мавзу: Инқироз шароитида маркетинг Инқироз вазиятида маркетингни бошқариш. Бозор ҳақида маълумотлар танқислиги. Тезкор чора-тадбирлар. Стратегик чоралар.
Фаннинг амалий машғулотлари мавзулари: 1-мавзу: Маркетинг асослари фанининг предмети ва вазифалари. Фаннинг мақсади, тамойиллари, вазифалари. Маркетингнинг ривожланиш босқичлари. Маркетинг назарияси коцепцияси ва унинг эвалюцияси. Маркетинг тадқиқотлари.
2-мавзу: Маркетингни тузилиши ва бошқаришни ташқил этиш Маркетингни таркибий тизими. Маркетингни ўрганиш. Таркибий тизимлари макро маркетинг ва микро маркетинг. Бозор ҳолатида маркетинг турлари. Маркетингни бошқариш. Корхонада маркетингни ташкил этиш ва хизматини йўлга қўйиш.
3-мавзу: Бозорни ўрганиш. Бозор ҳусусиятлари. Бозор мувозанати. Бозор мувозанатини таъминлаш йўллари. Бозор сегментацияси хусусиятларини ўрганиш. Мақсадли бозор сегментларини танлаш ва товарни бозорда жойлашиши позициясини ўрганиш. Бозор конъюнктурасини баҳолаш услубларини ўрганиш.
4-мавзу: Маркетинг тадқиқотлари. Маркетинг тадқиқотлари. «Маркетинг рисерч» тадқиқотлари таркибини ўрганиш. Маҳсулотнинг кириб келиши, ўсиши, тўйиниши ва инқирози - ҳаётий даври босқичларини аниқлаш. Маркетинг тадқиқотлари турини ўрганиш.
5-мавзу: Маркетинг стратегияси, уни режалаштириш ва маркетинг дастури. Фирма стратегияси фаолиятини амалга оширишни ўрганиш. Маркетинг стратегияси вариантларини ўрганиш. Маркетинг дастурини тузиш тартибини ўрганиш.