ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
|
|
Ўрта махсус, касб-Ҳунар таълимИ Маркази
|
|
|
Рўйхатга олинган
КМД-3340000-2.00 рақами
2013 йил “20”декабр
|
Вазирликнинг 2013 йил “20” декабрдаги
“484”-сонли
Буйруғи билан тасдиқланган
|
микроИқТИСОДИЁТ
ФАНИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент-2013
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2013 йил “20” декабрдаги “5”- сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фан дастури Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежида ишлаб чиқилди. 300000. Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ билим соҳаси бўйича шўъба келишувидан ўтказилди. (Келишув баёни №8 «9» июль 2012йил.)
Тузувчилар:
С. Мусаева - Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи «Умумкасбий
фанлар» кафедраси катта ўқитувчиси
Д. Худойбердиева - Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи
«Умумкасбий фанлар» кафедраси ўқитувчиси
Тақризчи:
Д.Тошмуҳамедова - Тошкент Молия институти “Ғазначилик иши”
кафедраси катта ўқитувчиси.
1. Умумий қоидалар
Кириш
Республикамизда ўтказилаётган чуқур иқтисодий ислоҳатлар натижасида изчил тараққиётнинг такомиллашган асослари яратилиб, миллий мустақиллигимизнинг мустаҳкам иқтисодий пойдевори барпо этилиб бораётир. Ушбу жараёнда миллий иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур билиш ўта долзарб масаладир. Бу ўз навбатида келажагимиз бўлган ёшларни тарбиялашда ва уларни баркамол инсон бўлиб етишишида алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кадрлар потенциалини иқтисодий таълим ва тарбиясига катта аҳамият берилган. Бугунги мактабнинг юқори синф ўқувчиси, лицей ёки коллеж ўқувчиси республикамиз иқтисодини бошланғич иқтисодий ёшларга берилаётган ёки берилмоқчи бўлган иқтисодий билимда эмас, балки уларни иқтисодий фикрлаш образини шакллантириш ва бозор иқтисодиёти шароитида уларни моделига, бозор алоқалари ва талаблари, корхоналар ва улар фаолиятири ўрганиб боришидадир.
Ўқувчиларга жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишда замонавий иқтисодиётнинг назарий ва амалий томонлари, бозор субъектларининг фаолиятини таҳлил қилиш, ўрганиш билан боғлиқ иқтисодий масалаларни ўргатиш, ўқувчиларда микро ва макроиқтисодиётга тегишли билимларни шакллантириш-мазкур фаннинг асосий мақсадлари бўлиб ҳисобланади.
Ўқувчилар фанни ўзлаштириш натижасида қуйидаги: корхона ва унинг фаолияти, кичик бизнес ва тадбиркорликни ташкил этиш, корхона бизнес-режасини тузиш тартиби, ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш, бозор муносабатлари шароитида нархни шакллантириш тамойиллари, инфляция, пул ҳаракати ва инфляцияга олиб келувчи шарт-шароитлар, Ўзбекистонда импорт ва экспорт сиёсати ва бошқалар бўйича кўникмаларга эга бўлишлари керак.
Шунингдек, ўқувчилар фанни ўзлаштириш натижасида қуйидаги: микро ва макроиқтисодиёт фанларининг йўналишлари ва моҳияти, талаб ва таклиф асослари, уларга таъсир этувчи омиллар таҳлили, ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва даромадлари, бозор муносабатлари шароитида нархни шакллантириш тамойиллари, даромад оқимининг айланиб туриши, умумий талаб ва таклиф мувозанати, миллий валюта, унинг курсини ўзгариши, жаҳон умумий валютаси, иқтисодий ривожланиш, аҳоли турмуш даражаси, ишчи кучи айланмаси, кадрлар тайёрлаш, танлаш ва уларни ихтисослаштириш, умумдавлат ҳаражатлари таркиби, бюджетнинг тақсимланиши бўйича билимларга эга бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |