Фаннинг мақсади ва вазифалари
Мазкур ўқув дастурида ўқувчиларга амалдаги тармоқ таълим стандартлари доирасида чуқур билим ҳамда амалий кўникмаларни бериш, ўқитишнинг интерактив услублари, янги авлод ахборот коммуникация технологиялари, компьютерлаштирилган дастурлар қўллаган ҳолда машғулотларни назарий, амалий дарслар кўринишида ташкил этилиб чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмалар бериш мақсад қилиб қўйилган.
Алоҳида урғу фанлараро боғланишга берилган бўлиб, бунда ”Бухгалтерия ҳисоби назарияси”, “Бухгалтерия ҳисоби”, ”Таннарх калькуляцияси”, ”Иқтисодий таҳлил”, ”Аудит”фанларида ўтилган мавзулар фанни ўзлаштириш учун асосий замин бўлади.
Фан бўйича ўқувчиларнинг билимига қуйидаги талаблар қўйилади:
дастлабки иқтисодий билимларга эга бўлиш;
иқтисодий категориялар, бозор иқтисодиётига ўтиш тамойиллари ва бозор механизмини билиш;
бухгалтерия ҳисоби асослари, иқтисодий таҳлил қилиш усуллари, калькуляциялаш ва баҳолашни билиш;
Фан бўйича ўқувчилар қуйидаги кўникмалари эгаллашлари талаб этилади:
бухгалтерия ҳисоби қонуниятларини, усулларини билиш, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини хамда меъёрий ҳужжатлари билиш ва қўллай олиш;
бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси, уни хар бир алохида хўжалик юритувчи субъект кесимида қўлланилишининг ўзига хослигини билиш;
хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий – технологик тузилишини ва бажарадиган вазифаларини ўрганиш хамда тахлил қилиш асосида уларнинг фаолиятига холисона бахо бериш;
дастлабки ҳисоб маълумотлари тизимини ташкил қилиш ва уни қайта ишлаш, ҳисоб регистрлари ва шаклларини ҳисоб объектлари бўйича алохида алохида расмийлаштириш ишларини, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини бошқаришда бухгалтерия ҳисоби, тахлил ва аудитнинг ахамиятини ўрганиш;
хўжалик юритувчи субъектларда махсулот (ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш) ларни ишлаб чиқариш, шунингдек, мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан дебитор ва кредиторлар билан ўзаро иқтисодий муносабатлар билан ҳисоб китоб операцияларини ташкил қилиш хамда уларнинг бухгалтерия ҳисобини тўғри юритишни ўрганиш;
хўжалик юритувчи субъектларни молиявий натижаларнинг шаклланишини тахлил қилиш шунингдек фойда (зарар) нинг фаолият турлари бўйича вужудга келиши солиққа тортилгунча вужудга келган ялпи фойда (зарар) ни аниқлаш хамда ҳисоб йилининг соф фойдасини ҳисоблаш ишларини мукаммал ўрганиш;
хўжалик юритувчи субъектларда жорий ва йиллик бухгалтерия ва статистик ҳисоботларнинг шакллари таркиби хамда уни тузиш тартибини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |