ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Ўрта махсус, касб- ҳунар таълим Маркази
Рўйхатга олинган
КМД-3340901-3.04 рақами
2013 йил “20” декабрь
|
Вазирликнинг 2013 йил “20” декабрдаги
“484”-сонли
Буйруғи билан тасдиқланган
|
КАСБ- ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ УЧУН
ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ
ФАН ДАСТУРИ
Тошкент - 2013
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2013 йил “20” декабрдаги “5”- сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фан дастури Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежида ишлаб чиқилди. 300000. Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ билим соҳаси бўйича шўъба келишувидан ўтказилди. (Келишув баёни №8 «9» июль 2012йил.)
Тузувчилар:
Юсупова С.Д. - Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси катта ўқитувчи
Убайдуллаева Н. М. - Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси катта ўқитувчи
Тақризчилар:
Тоймухамедов И.Р. - ТДИУ «Банк иши» кафедраси мудири, доцент
Ильхамов М.С. - Тошкент шаҳар «Зебинисо она» МЧЖ директори
Фан дастурининг асосий қисмлари
Кириш
Бозор иқтсодиёти шароитидаги ўзгаришлар малакали ўрта махсус маълумотли касб-хунарга эга бўлган мутахассисларга талабни юзага чиқармокда. Бу эса иқтисодий йуналишдаги касб-ҳунар коллежларида тайёрланаётган мутахассисларни замонавий билимлар билан ўқитишни талаб этмоқда. Мутахассислик фанлари қаторига кирувчи ушбу фан ўқувчиларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини таҳлил этиш ва максадли бошқаришнинг муҳим воситалари билан таништирадилар. Мазкур фан корхоналар иқтисодини бошқаришнинг, хўжалик жараёнлари, уларнинг самарадорлигини ва молиявий натижаларини баҳолашни, пул оқимлари ва хусусий капиталини таҳлил этишни, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш тармоқларида иқтисодий таҳлил ишларини ташкил этиш усуллари ҳақида билим беради.
«Иқтисодий таҳлил» фани ўқувчиларга корхона ва хиссадорлик жамиятлари ҳамда шу каби турли мулк шаклидаги корхоналар фаолиятини таҳлил этишни ўргатиш максадида ўқитилади. Бу фанни ўқитилишидан мақсад бўлғуси иш жойларида турли хил ахборот манбаларидан фойдаланиб корхоналарда бўлаётган ўзгаришларни ўз вақтида тушуниш ва бошкарув тизимига бошланғич таҳлилий маълумотларни етказиб беришдан иборатдир. Асосий вазифалари корхоналар фаолиятига холисона баҳо беришни ўрганиш, йул қўйилган камчиликларни, ички имкониятларни аниқлаш ва илғор тажрибаларни ишлаб чикаришга тадбик этиш йўл-йўрикларини кўрсатиб беришдир.
«Иқтисодий таҳлил» фанини ўзлаштиришда ўқувчилар «Иқтисодий назария», «Иқтисодий билим асослари», «Статистика», «Маркетинг ва менежмент асослари», «Банк иши», «Жамғарма иши», «Суғурта», «Микроиктисодиёт», «Аудит», «Молия», «Кичик безнес ва тадбиркорлик», «Солик ва соликка тортиш», «Пул, кредит ва банклар», «Бухгалтерия ҳисоби» ва шу каби бошқа иқтисодий фанларни мукаммал эгалаши лозим.
Ўрта махсус, касб-хунар таълимининг Давлат таълим стандартларига мувофиқ «Иқтисодий таҳлил» фани буйича ўқувчиларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган муҳим талаблар бўлиб, иқтисодий таҳлилнинг мухим тамойиллари ва қўллайдиган усулларидан бўлғуси иш жойларида фойдаланиш; жорий, тезкор ва истикболли таҳлил турларини иқтисодий ходиса ва жараёнларни ўрганишда қўллаш, корхоналар фаолиятидаги жараёнларни ахборот манбаларидан фойдаланиб туғри тушунишига, моддий, мехнат ва молиявий ресурслардан корхоналарнинг фойдаланганлик даражасига баҳо бера олишлигига, маҳсулотлар сотишдан, асосий ва умумхўжалик фаолиятида кўрилган молиявий натижаларни аниклай билишга, фирма ва компанияларни иқтисодий самарадорлиги яхшилаш буйича таклифлар беришга ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |