Соф рақобатда талаб ва таклиф ўйини детерминант ҳисобланади. Баҳо ва таклиф этилаётган сон фирма учун ўзгарувчилар ҳисобланади. Бунда талаб функцияси қуйидагича тескари боғлиқлик ёрдамида таърифланади: P қ f (Q) Бу ерда P - бозор баҳоси - боғлиқ ўзгарувчи, Q эса таклиф этилаётган миқдор, боғлиқ бўлмаган ўзгарувчи. Бунда фирма ўз ҳолатини яхшилаш мақсадида ёки етказиш ҳажмини ўзгартириши, ёки ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартириши керак бўлади. +исқа муддатли ривожланишда фирма учун рақобатчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини а янги рақобатчиларнинг келишини кузатиб бориш муҳимдир, чунки бу баҳолар динамикасин олдиндан кўра билиш имконини беради. Узоқ муддатли ривожланишда фирманинг манфаати ўз товарларининг ўринини осиш даражсини камайтириш мақсадида уларни дифференциациялаш ёки харидорлар учун ўтиш харажатларини яратиш орқали соф рақобатнинг яноноимлигидан халос бўлишдан иборат. Марка имиджини мустаҳкамлаш сиёсати билан бирга амалга ошириладиган сифатни жиддий назорат қилиш орқали шундай натижага эришиш мумкин. Бу стратегияга бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи мамлакатлар амал қилади, шу билан ўз маҳсулоларига бўлган талаб ва нархни сақлаб қолишга ҳаракат қилади: Колумбия кофеси, Испания апельсинлари, Жанубий Африка мевалари.
Олигополия - бу рақобатчилар сони кам ёки бозорда бир неча фирмалар ўзаро кучли боғлиқликни яратиб ҳукмронлик қилиш ҳолатидир. Бундай бозорда ҳар бир фирма амал қилаётган кучлар билан яхши таниш ва исталган рақобатчининг қиёфасини қолган фирмалар ҳис этади. Стратегик қиёфанинг натижаси унга рақобатчилар таъсир кўрсатиши ёки кўрсатмаслигига кучли боғлиқ.
Рақобатчилар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик улар товарлари қанчалик кам дифференцияланган бўлса, шунчалик кучлидир. Олигополия вазияти кўпроқ товарлар бозорида етилиш даражасида бўлгани учрайди, бунда бирламчи талаб кенгайтирилиб бўлмайдиган ҳисобланади.
Нархлар уруши механизми. Дифференциалланмаган олигополияда ҳамма товарлар асосий деб қабул қилинади ва харидор танлови асосан нарх ва кўрсатиладиган хизматларга асосланади. Агар фирма лидер тартиб ўрнатиш кучига эга бўлмаса ва бозорни директив нарх қабул қилишга мажбур бўлмаса, бундай шартлар нархлар бўйича рақобатга йўл очиб беради. Агар нарх бўйича рақобат юзага келса, ҳамма рақобатчиларнинг рентабеллиги ёмонлашади. Нархлар уруши кўриниши қуйидагича бўлади: * битта фирма нархларини пасайтирса кўпроқ харидорларни жалб этади ва бозор улушининг қайта тақсимланишига олиб келади;
шу фирмага тегишли бозор улуши ортади ва уни улуши камаяётган рақобатчилар дарров ҳис қиладилар ва бунлай қайта тақсимлашга қарши улар ҳам нархларни пасайтирадилар;
товар бозорида глобал талаб кенгаймаслиги сабабли нархларнинг пасайиши бозор умумий ҳажмининг ўсишига олиб келмайди.