5.5-расм. Рақобатбардошлик устунликлари ва рақобатнинг базавий стратегияси
Етук фирмалар баҳолардан ташқари рақобатда қуйидаги нарсаларга ҳам эътибор берадилар ва эвазига фирманинг бир текис ривожланишига эришадилар:
товарнинг техник жиҳатдан янгилиги, унинг автоматлаштирилиши;
товарларнинг янгидан-янги эҳтиёжларни қондириш имкониятлари;
ўхшаш товарларга нисбатан ишлаб чиқарилаётган товарнинг чидамли, ишончлилиги, сифатининг юқорилик даражаси;
товарларни сотиб олган харидорларга кўрсатиладиган
хизматларнинг хилма-хиллиги, ҳолати;
товарларнинг тежамлилиги, ихчам, фойдаланишдаги самараси;
атроф-муҳит учун экологик тоза бўлиши ва ҳоказолар. Уларнинг ҳар бирининг аҳамияти катта ва кучли фирмаларда шу нарсаларга аҳамият бериш фаолият, турмуш тарзига айланган. Рақобатнинг ноформал, жамият томонидан қораланадиган тури ҳам мавжуд. Бу ўринда ғирром рақобат тўғрисида ҳам сўз юритишимиз керак бўлади. Рақобат фирмалар учун ҳаётмамот масаласи бўлгани учун, улар айрим ҳолларда рақобат курашида ғайриқонуний усуллардан фойдаланадилар. Бунда улар давлат томонидан рақобат курашини тартибга солувчи турли қонун ва қоидаларга хилоф равишда иш кўрадилар. Fайриқонуний усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
-баҳолар бўйича бир нечта фирмаларнинг ўзаро келишиб олишлари;
-бошқа фирмалар товарларининг номлари, ташқи кўриниши, товар нишонасини ўзбоишимчалик қилиб рухсатсиз фойдаланиш;
-рақобатчилар тўғрисида нотўғри ахборот ёки тўғри бўлса ҳам уларнинг обрўсига зиён берадиган маълумотлар тарқатиш;
-рекламада товарларни ножўя солиштириш, ахборот бериш;
-рақобатчиларга нисбатан рэкет, шантаж ва ҳоказолар ёрдамида зўравонлик қилиш;
-рақобатчининг тижорат сирларини пинҳона билиб олиш;
конфеденциал ва махфий маълумотларни овоза қилиш;
-товариинг сифати, хусусиятлари каби масалада харидорларни алдаш, нотўғри ахборот бериш ва реклама қилиш.
Товарнинг сифати унинг рақобатбардошлигини белгиловчи асосий кўрсаткичлардандир. Товарнинг сифати ўз ичига кўплаб элементларни олади. Булар биринчи навбатда маҳсулот тайёрлаш жараёни сифатида ва фойдаланиш хусусиятлари. Булар ўз навбатида товарнинг узоқ муддатга чидамлилиги, ишончлилиги, фонд сиғими каби кўрсаткичларни ўз ичига олади. Кейинги вактларда товарларнинг экологик тозалиги, хусусиятлари, эстетик кўрсаткичлари кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Товарнинг сифат даражасини аниқлашда нормативлар, сифат стандартларига жавоб бериши назарда тутилади. Товар сиёсатини аниқлаш мезони, ҳамда унинг рақобатбардошлигини таъминловчи мезони, бу унинг патент билан ҳимояланганлигидир. Бунда ихтирочи - корхонага шу товарни ишлаб чикаришга ҳуқуқни сақлаб қолади, қачонки, бошқа корхона ушбу товарни ишлаб чиқармоқчи бўлса, лицензия (рухсатнома) олиши лозим. Товарлар сифатини ифодаловчи умумий кўрсаткичлар қуйидагилардир: ишлаб чиқарилган товарлар таркибида айрим сифатли товарларнинг улуши ва микдори, илғор тажриба натижаларига жавоб берувчи ва алохида хусусиятлари.
Ўз товарини рақобатчи товари билан таққослаш чизмаси қуйида келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |