ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ
ДАВЛАТ
УНИВЕРСИТЕТИ
РЕСПУБЛИКА
ИЛМИЙ
-АМАЛИЙ
АНЖУМАНИ
ТАШКИЛИЙ
ҚЎМИТАСИНИНГ
АХБОРОТ ХАТИ
“Олий таълим
тизимида масофали
таълимни жорий
этишнинг техник
-
дастурий ва услубий
таъминотини
такомиллаштириш
истиқболлари
”
мавзусида
республика миқёсида
ўтказиладиган
илмий
-амалий
анжумани бўлиб
ўтади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ
ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ
-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ
АХБОРОТ ХАТИ
АХБОРОТ ХАТИ
Қарши давлат университетида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-Ф сонли фармойишининг 2-иловасига
мувофиқ тасдиқланган республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-
амалий анжуманлар режасига мувофиқ
2021 йил 28 май куни
“Олий
таълим
тизимида масофали таълимни жорий этишнинг техник-дастурий ва услубий
таъминотини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида Республика
миқёсида
илмий-амалий конференция ўтказилади:
Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича шўбалар ташкил қилиниши
режалаштирилган:
1. Техник ва дастурий платформалар асосида масофавий таълимни ташкил
қилиш муаммолари;
2. Олий таълимда кредит-модуль тизимидан фойдаланиш масалалари;
3. Талабаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини оширишга хизмат
қилувчи инновацион педагогик-диагностик дастурий тизимни яратиш ва
амалиётга жорий этиш тенденциялари;
4. Тармоқ таълим ресурслари, интерфаол мультимедиа воситалари,
интеллектуал билимлар харитаси ҳамда онлайн тест технологияларини ишлаб
чиқишнинг методик жиҳатлари;
5. Рақамли технологиялар асосида талабалар ўқув-билув фаолиятини
такомиллаштириш масалалари.
Конференцияда иштирок этишни хоҳлаган профессор-ўқитувчилар, ёш
олимлар, тадқиқотчилар, бакалавриат ва магистратура талабалари,
ишлаб
чиқариш мутахассислари 2021 йил 10 майга қадар илмий мақола ва тезисларни
йўналишлар бўйича ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этишлари мумкин.
Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолалар ва тезисларни
расмийлаштирилишга қўйиладиган талаблар:
Матн – Microsoft Word форматида; сатр оралиғи – 1,5 интервалда; шрифт
– Times New Roman; шрифт ўлчами – 14 кегль.
Формулалар MS Equation муҳарририда ёзилади. Матн форматининг
чегараси: юқори ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см бўлиши лозим.
Мақоланинг юқори қисмида бош ҳарфлар
билан мавзу, кейинги
сатрларда марказлаштирилган ҳолда муаллиф(лар) ҳақида қуйидаги
маълумотлар келтирилиши лозим:
ФИШ;
иш жойи ва лавозими;
илмий даражаси ва унвони, e-mail;
аннотация ва таянч сўзлар;
асосий матн;
фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Ҳавола (сноска)лар саҳифанинг қуйи қисмида берилади. Мақола ҳажми
2 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда 4 бетдан ошмаслиги керак. Бу талабларга жавоб
бермайдиган мақола ва тезислар қабул қилинмайди. Матнда фойдаланилган
мисол, кўчирма ва маълумотлар аниқлиги учун жавобгарлик муаллиф зиммасида
бўлади.
Ташкилий қўмита мақола матнини қисқартириш, қисман
тузатиш
киритиш, шўъбаларга жойлаштириш ҳуқуқига эга.
Битта мақолани қоғоз форматида чоп этиш бадали: 40000 сўм.
Онлайн чоп этиш бадали: 30000 сўм.
Мақола ва тезислар электрон шаклда dlkonf345.uz сайти орқали,
шунингдек 2411188@internet.ru электрон почтаси ёки @dlkonf345_bot телеграм
боти ва +998932411188 (@Ehelyor) телеграм орқали қабул қилинади.
Конференцияда иштирок этувчилар рўйхатдан ўтишлари ва қўшимча
маълумот олишлари учун ташкилий ишлар бўйича қуйидаги масъулларга
мурожаат қилишлари мумкин:
Э. Эгамбердиев, тел.: (+99893)-241-11-88,
Т. Жўраев, тел.: (+99897)-312-32-00,
И. Раззоқов, тел.: (+99891)-959-35-88.