-транспортнинг юқори юкламаси;
-йўл тўшамаси етарлича мустаҳкам эмаслиги ва силжишининг чидамсизлиги;
-сифатсиз материалларнинг қўлланиши;
-қурилишда қоплама равонлиги талабларининг бузилиши ва йўл пойи ҳамда йўл тўшамасини қуриш ишларининг сифати ёмонлиги;
-сувни четлатиш таъминланмаганлиги ва кўпчиш ҳосил бўлиши;
-иқлим омилларининг таъсири;
-қопламанинг ейилиши;
-қопламанинг деформацияланиши ва бузилиши ва бу нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилмаганлиги.
Қопламанинг норавонлиги қуйидагиларга сезиларли таъсир кўрсатади:
-ҳаракат тезлигига;
-автомобилларнинг иш унумдорлигига;
-ташиш таннархи ва харакат хавфсизлигига.
Автомобилларнинг тебраниш таъсирига кўра, норавонликни учта гуруҳга ажратиш мумкин: макроноравонлик, микроноравонлик ва ғадир-будурлик.
Макроноравонликлар тўлқинлари узунлиги 5 м ва ўзгаришларга қарамай якуний натижалар (иш унумдорлиги, йўлнинг ўтказиш ва тишлашиш қобилиятига, ташиш таннархига, ҳаракатни қулайлик ва хавфсизлигига) ҳар қандай иқлим шароитида таъсир этиши мумкин.
Микроноравонликлар юзанинг микропрофилини юзага келтириб, 10 см дан 50 м гача узунликдаги норавонликлардан ташкил топади. Бу норавонликлар автомобилга сезиларли тебранишларни ҳосил қилади.
Ғадир-будурлик 10 см гача узунликдаги тўлқинли норавонликлардан иборат бўлиб, автомобилга паст частотали тебранишларни ҳосил қилмайди, чунки уларнинг таъсирини шиналар ютиб юборади. Шунинг учун равонликни таҳлил қилишда ғадир-будурлик ҳисобга олинмайди.
Автомобиль йўлларида турли маркадаги Транспорт Воситаларини ҳаракатланиши натижасида ва табиий-иқлим таъсирида йўл қопламасига тик, бўйлама ва кўндаланг динамик кучлар таъсир қилади.
Автомобилнинг ҳаракатсиз ҳолатида қопламага оғирлик кучи таъсир қилса, ҳаракатланаётган автомобиль ғилдирагининг қопламага таъсир кучлари бўйлама, кўндаланг, тик ва ёнлама таъсир қилади ва бу ҳолат расмда тасвирланган.
Мустаҳкамликни аниқлаш учун: эгилишни ўлчайдиган турли модификациядаги асбоблар (МАДИ-ЦНИЛ, КП-204 ва б.), динамик юклама берадиган турли қурилмалар (УДН, ДИНА ва б.)дан фойдаланилади.
3-dars
Тўшама конструкцияларига таъсир этувчи асосий намликлар:
-Атмосфера сувлари, қоплама ёриқлари, йўл ёқасига сингадиган, қатнов қисми ва йўл ёқаси бирлашадиган ерларида;
-қоплама юзасида ва кюветларда туриб қоладиган сувлар;
-ер ости сувлари, айниқса ер юзасига яқин сувлар;
-буғ шаклидаги, иссиқ қатламлардан совуқ қатламларга ўтиб юрувчи сувлар.
Йўл пойининг мустаҳкамлиги ва турғунлиги, асосан ундаги сув иссиқлик режимига боғлиқ. Сув иссиқлик ҳолати деб, йўл пойини турли нуқталарида температура ва намликни даврий ўзгаришларига айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |