Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet57/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Франсуа Мари Аруэ Вольтер (1694-1778). Вольтерни француз маърифатчилари етакчиси деса бўлади.
Парижда амалдор оиласида туғилган. Коллежда ўқиш пайтида шеoр ёза бошлади. Жуда тез машҳур бўлиб кетди. Аммо амалдорлардан бири де Роганга ёқмаганлиги учун калтакланади ва Бастилия қамоқхонасига ташланади.
3 йил мобайнила Англияда яшади.
Умрининг сўнгги йилларини Франция ва Швецария чегарасидаги Ферней деган жойда ўтказади. «Ферней патриархи»ни зиёрат қилиш учун жуда кўплаб кишилар келиб турардилар.
1778 йилда Парижда вафот этди.
Вольтер бадиий сўз устаси. Барча маърифатчилар сингари инсон онгига, ақл-заковатига санъат орқали таъсир кўрсатишни бош вазифа деб билди.
Ўзи динга қарши бўлсада, амалда деист бўлиб қолди. (Худо – итоат учун). «Худо бўлмаганда барибир уни ўйлаб топилган бўларди».
Классицистлар эстетикасига қарши чиққан Вольтер Расин ва Корнелp ижодига юксак баҳо беради. Шекспирни Франциядаги биринчи тарғиботчисига айланади.
«Шекспир буюк даҳо, аммо у қўпол, дағал асрда яшади ва унинг пpесаларида аннашу дағаликлар таъсирини кўриш мумкин».
Вольтер ижоди кўп қиррали бўлиб, (эпик, фалсафий достонлик, одалар, сатира, шеoрий новеллалар) 52 та пьеса ёзди. ( 24 таси трагедия).
1718 йилда биринчи трагедияси «Эдип»ни ёзади. Бундан ташқари яна 4 та трагедиясида у антик давр мавзусига мурожаат қилади ва яна 5 тасида («Брут», «Цезарнинг ўлими» ва бошқалар) Рим тарихи сюжетларига мурожаат қилади. Волpтер трагедия олдига янги вазифалар қўяди. (тарбиявий аҳамияти). У пpесаларни маърифатчилик ғояларини тарғиб қилувчи қурол вазифасини ўтайди.
«Эдип»да у Софоклга хос бўлган тақдир олдида тиз чўкишини кўрмаймиз. Коҳинлар ҳалқни соддалигидан фойдаланувчи ёлғончилар сифатида кўрсатилади.
Агар Корнель ана шу мавзудаги пьесасида «Ўз қироли учун жон берган халқ бахтлидир» деган фикр ни илгари сурган бўлса, Вольтер – «ўз юрти учун жон бериш – қироллар бурчи» дейди.
«Брут», «Заира», «Муҳаммад» трагедиялари жуда катта шуҳрат қозонган. Қадимги Рим тарихи. «Заира» христиан қизи Заира ваМиср султони Оросман ўртасидаги муҳаббат . Нерестон - Заирани акаси. Оросман Заирани рашк туфайли ўлдиради.
Икки хил ғоя – гуманизм софлик ва мунофиқлик, босқинчилик кураши «Муҳаммад» трагедияси. Муҳаммад образи Макка хукмдори Сафир ва унинг болалари Полpмира ва Саид, Наполеон бу пpеса ҳақида ўз фикрларини билдирган.
Вольтер «Генриада» эпик достони ҳақида.
У ўз ижодидаги шу турдаги ягона асарни яратар экан ўз олдига икки вазифани қўяди: Францияга миллий эпос намунасини бериш, (Вергилий, Тассо сингари) ва шу билан бирга ақл-идрокни, идеал ҳукмронни мадҳ этиш.
Асарда олим маъбудларни ўрнини Низо, фанатизм алвастиси сингари фигуралар эгаллаган. Данте қаҳрамони сингари Генрих IV дўзахга ва осмону фалакка - тақдирлар қасрига саёҳат қилди.
«Орлеан қизи» достонида Жанна.
Жанна Д’Арк номи билан боғлиқ черков сафсаталарини фош қилади. Руанда 1431 йил ўтда ёндирилган қаҳрамон қиз ҳақида.
Фалсафий қиссаларида Вольтер зулм, адолатсизлик, диний жаҳолат, инсон эрки масалаларига тўхталди.
«Кандид ёки оптимизми» (1758)
Асар қаҳрамони Кандид софдил, ақлли йигит. Унинг устози файласуф Панглос дунёдаги барча нарсалар эзгуликка олиб боради деб билим беради. Аввалига бу фалсафага ишонган Кандид онгида (бир қанча давлатлар кезиб чиққандан сўнг) Панглос фалсафасига ишонч йўқолади. У ҳар ҳолда дунёда қандайдир ақлга мувофиқ келадиган нарса бўлиши керак, деб ўйлайди. Қаҳрамон ер юзида шундай ерни - саробни ахтаради.
Шундай тузум деб Вольтер Эльдорадо мамлакатини тасвирлайди. Бу юртда тиллаю жавоҳирларнинг ҳисоби йўқ Қирол олижаноб, инсонпарвар. Суд қилиш, жазолаш каби ходисалар йўқ. Аммо Эльдорадога олиб борадиган йўл тоғлар, баланд қоялар билан тўсилиб ётади. Амалда унга бориш мумкин эмас.
Муаллиф асар охирида қаҳрамон меҳнат қилиш керак, деган хулосага келади. “Меҳнат бизни уч хил фалокатдан: зерикиш, нуқсон ва муҳтожликдан халос қилади”.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish