Республикада юқори сифатли мутахассислар тайёрлашда масофавий таълим жараёнини такомиллаштириш имкониятлари ва
самарадорлиги мезонлари
Возможности совершенствования процесса дистанционного обучения в подготовке высококлассных специалистов в стране и
критерии эффективности
Opportunities to improve the distance learning process in the preparation of highly qualified specialists in the country and
performance criteria
Тиллашайхова Махсуда Абдусаттаровна – катта ўқитувчи;
Самигова Гуландом Абдужаббаровна - катта ўқитувчи
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Мамадалиев Камолидин Рахматуллоевич - катта ўқитувчи
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
Тиллашайхова Махсуда Абдусаттаровна - старший преподаватель;
Самигова Гуландом Абдужаббаровна старший преподаватель
Узбекский государственный институт искусств и культуры
Мамадалиев Камолидин Рахматуллоевич - старший преподаватель
Чирчикский государственный педагогический институт Ташкентской области
Tillashaykhova Mahsuda Abdusattarovna - senior lecturer;
Samigova Gulandom Abdujabbarovna senior lecturer
Uzbek State Institute of Arts and Culture
Mamadaliyev Kamolidin Raxmatulloyevich
Chirchik state pedagogical institute of the Tashkent region
Аннотация. Мақолада интернет технологиялари асосида ўқитишнинг замонавий ёндошувлари кўриб чиқилади, таълим тизимида масофавий таълим технологиясидан фойдаланиш заруриятини белгиловчи асосий омиллар кўрсатилган, таълимнинг инновацион шакли сифатида масофавий таълимнинг афзалликлари ва камчиликлари кўрсатилган. Мақолада муаллиф масофавий таълимнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда уни ошириш йўллари, уни келтириб чиқарган турли сабаблар, таъсир этувчи омиллар, масофавий таълимнинг иқтисодий самарадорлигини турли мезонларини очиб беришга қаратди.
Аннотация. В статье рассматриваются современные подходы к обучению на основе интернет-технологий, основные факторы, определяющие необходимость использования дистанционных технологий обучения в системе образования, преимущества и недостатки дистанционного обучения как инновационной формы обучения. В статье автор акцентирует внимание на экономической эффективности дистанционного образования и путях ее повышения, различных причинах, факторах, влияющих на нее, различных критериях экономической эффективности дистанционного образования.
Annotation. The article discusses modern approaches to learning based on Internet technologies, the main factors that determine the need to use distance learning technologies in the education system, the advantages and disadvantages of distance learning as an innovative form of education. In the article, the author focuses on the economic efficiency of distance education and ways to improve it, various reasons, factors affecting it, various criteria for the economic efficiency of distance education.
Калит сўзлар: масофавий таълим, самарадорлик мезонлари, таълим сифати, таълим хизмати
Ключевые слова: дистанционное обучение, критерии эффективности, качество образования, образовательная услуга
Keywords: distance learning, performance criteria, quality of education, educational service
Сифатли мутахассислар тайёрлаш ва аҳоли билим даражасини ошириш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замин яратади. Ҳозирги кунда мамлакат истиқболи кўп жиҳатдан ишлаб чиқариш салоҳиятининг кучайтирилиши ҳамда маҳсулот импорти ҳажмининг оширилишига боғлиқдир. Дунё бозорида юқори фойда олиш янги фан ва техника ютуқлари негизида яратилган технологиялар асосида тайёрланувчи юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни доимий замонавийлаштириб, ривожлантириб боришни тақозо этади. Шу сабабли кадрлар сифати ва малакаси юқори бўлган, замонавий технологияларга асосланган ҳамда доимий ривожланишда бўлган мамлакатларда кўпроқ ички ва ташқи сармоялар жалб қилиш имкониятлари мавжуддир.
Ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида сармоядорлар ишлаб чиқариш кучларининг малакавий савиясига фақат ишчи кучи сифатида эмас, балки янги маҳсулот ва хизматлар устида илмий изланишлар олиб борувчи, янгиликлар яратувчи ижодкорлар сифатида қарайдилар. Шу сабабли кадрлар салоҳияти ривожланган мамлакатлар иқтисодий юксалишининг асосидир. Бундай мамлакатлар сиёсатида таълим тизимига инновацион технологияларни қўллаш доимо устивор вазифа деб қаралади.
Кўп давлатларда таълим тизимида масофавий ўқитишни жорий қилиш ва уни ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан бири - таълим сифатини таъминлаган ҳолда, ўқув юрти ҳамда талабанинг таълим харажатларини қисқартиришдир. Аслида, ҳар қандай мамлакатда аҳолига таълим беришдан асосий мақсад - инсонларнинг иқтидорларини, шахснинг ижодий потенциалини ва умуман жамият ривожини таъминлашдир. Бу мақсадга эса таълим хизматларини амалга ошириш билан эришилади. Яъни, зарурат ҳисобланган ва эҳтиёжлар асосида шаклланган замонавий таълим хизматларини кўрсатиш билан амалга оширилади. Шу жойда таъкидлаш керакки, бозор муносабатлари ҳукм сураётган шароитда замонавий таълим хизматларини кўрсатиш билан шуғулланаётган субъектлар (университет, институт, малака ошириш институти, турли курслар ва шу кабилар) иқтисодиётдаги қонунлар ва қоидалар асосида ўз фаолиятларини амалга оширишлари зарур бўлади. Яъни, ўз фаолияти билан маблағ топади, харажатларини қоплайди ҳамда муайян фойдага эришади. Айнан мана шу масофавий таълимдаги иқтисодий жараён натижалари имкон қадар бошқа таълим шаклларининг иқтисодий натижаларидан ўз самарасини юқорилиги билан фарқ қилиши керак.
Агар кенг қамровда масофавий таълимдаги самарасига эътибор берилса у фақат иқтисодий жиҳатдан ўлчанмайди. Ҳатто, унинг иқтисодий самарадорлиги жиҳатидан ҳам устун турувчи ҳамда аҳамияти жиҳатдан ўта зарур ҳисобланувчи томонлари мавжуд. Мисол учун, масофавий таълимнинг ижтимоий самарадорлиги. Мазкур жиҳат натижалари пировардида бу борадаги давлатнинг мақомини белгилайди. Албатта, бу ҳақида жуда кўплаб фикрларни билдириб ўтса бўлади. Яна, масофавий таълим сифти ҳамда уни ташкил этувчи кўрсаткичлар тўғрисида фикр билдириш мумкин. Лекин, тезис ҳажмини чекланганлигидан келиб чиқиб биз бу борадаги мулоҳазаларимизни қисқача баён қилдик.
Ишнинг мақсади, унда белгиланган вазифалар масофавий таълимнинг иқтисодий самарадорлиги ва унинг ошириш йўлларини очиб беришга ўз фикримизни қаратдик. Демак, масофавий таълимнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда уни ошириш йўллари, уни келтириб чиқарган турли сабаблар, таъсир этувчи омиллар, тавсифловчи кўрсаткичларни ўрганиш айнан мазкур муаммони ҳамда у билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Лекин, мезонларни юзага чиқиши таълим хизматини амалга оширувчи субъектга нисбатан ташқарида, субъект ичида ёки аралаш кўринишда содир бўлади.
Фикримизга мисол қилиб қуйидагиларни келтириб ўтамиз. Халқаро тажрибалардан маълум бўлдики, ривожланган мамлакатларда олий таълим тизимига сарфланган бир АҚШ долларидан пировард натижада мамлакат олти АҚШ доллари миқдорида фойда олади. Экспертларнинг фикрича бу давлатлар ЯИМнинг 30 фоизини олий таълим ҳисобига оладилар. Яна бир мисол.
Чет эл олимлари томонидан умумий олган таълимлари 10,5, 12,5 ва 14,5 йил давом этган хизматчилар уч гуруҳга бўлиб ЯИМ нинг қанча қисмини яратишда иштирок этишлари ўрганилган. Натижада, учинчи гуруҳ вакиллари ЯИМ нинг 50 фоизини яратиши аниқланган. Шу каби тадқиқотлар Россияда ҳам ўтказилганда, меҳнатга лаёқатли аҳолининг 24 фоизини ташкил этувчи 14,5 йил таълим олган хизматчилар қўшилган қийматнинг 56% ни ишлаб чиқариши аниқланган. Демак, таълим хизматига сарфланган маблағ пировард натижада мамлакат учун ўз самарасини келтирар экан.
Жадвалда кўрсатилган 1; 2; 3 мезонларнинг натижаларига эришиш учун узоқ муддат вақт (камида беш йилдан кўпроқ) вақт талаб қилинади. 4; 5; 6; 7 мезон натижаларини эса ўрта ёки қисқа муддатда (бир йилдан уч йилгача бўлган даврда ёки беш йилгача) амалга ошириш мумкин.
Яна бир жиҳат. Мазкур 3.6-жадвалдаги бир талабага тўғри келувчи таълим харажатларни мақбул шакллантириш мезони (7) қолган бошқа мезонларга таққослаганда муҳим аҳамият касб этади. Бу фикр билан биз қолган мезонларни аҳамияти камроқ демоқчи эмасмиз. Балки, ўрни, роли, юзага чиқиши, муддати, ўз-ўзини молиялаштириш мақсади ва шу каби жиҳатлари билан бошқа мезонларга фаол таъсир этиб уларга дастлабки манба бўлиши билан мазкур мезон алоҳида эътиборга эга. Энг асосийси бошқа мезонларга эришиш таълим хизматига сарфланадиган харажатларни камайтириш асосида амалга оширилади.
Демак, таълим хизмати харажатини мақбул белгилаш, ҳам истеъмолчиларга, ҳам хизмат кўрсатувчиларга маъқул бўлиб, пировард натижада эса жамиятга ижтимоий-иқтисодий самара келтирар экан.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Тилляшайхова М.А. Критерии оценки эффективности дистанционного образования // Проблемы современной науки и образования. 2019. № 2 (135). 67-70 б.
2. М.Тилляшайхова. Интернет-технологии в образовании // Материалы ХІІ Международной научно-практической интернет-конференции «Проблемы и перспективы развития современной науки в странах Европы и Азии» // Сборник научных трудов. – Переяслав-Хмельницкий, 2019 г. – 119 -120 с.
3. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида». [Электрон ресурс]. http://www.lex.uz/docs/973539/.
4. Tillyashaykhova M A., Samigova G.A. The use of multimedia technologies in the educational process of higher education in the eurasian space // “Ilm-fan va ta’limda innovatsion yondashuvlar, muammolar, taklif va yechimlar” mavzusidagi 12-sonli respublika ilmiy-onlayn konferensiyasi 2021. C 133-136.
5. Худайбердиев С.А., Тилляшайхова М.А., Самигова Г.А. Дистанционное образование как инновационная технология // Вестник науки и образования 2020. № 23 (101). Часть 1. С 59-63.
Do'stlaringiz bilan baham: |