Навоий вилояти Инвестиция ва
Ташқи савдо бошқармасига
“Petrawool” МЧЖ ҚК томонидан Навоий вилояти Навоий шахрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорининг манзилли Дастурига киритилган базальт тошидан минерал вата ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда қурилиш ишлари якуний босқичга киришган ҳамда монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш учун керак бўладиган ҳош-ашё билан боғлиқ айрим муаммоларга, ҳусусан, базальт тошини қазиб олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг январ ойида Навоий вилояти ҳокимлигига қилинган мурожаатга жавоб тариқасида Нурота тумани “Қизилча” массиви ҳудудидаги “Қоратош” участкасида жойлашган Базальт тоши захираси ер майдонлари Вазирлар махкамасининг қарори асосида ер фондига ўтказилгандан сўнг “E-ijro Auksion” электрон савдо майдончаси орқали сотиб олиниши мумкинлиги билдирилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сиздан, Нурота тумани “Қизилча” массиви ҳудудидаги “Қоратош” участкасида жойлашган Базальт тоши захираси ер майдонларининг “E-ijro Auksion” электрон савдо майдончасига қўйилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
“Petrawool” МЧЖ ҚК директори Ф.Жўраев
Ижр: М.Тиллаев (тел:+998994141416)
Навоий вилояти Инвестиция ва
Ташқи савдо бошқармасига
“Petrawool” МЧЖ ҚК Навоий вилояти Навоий шахрида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкил қилинган.
“Petrawool” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорининг манзилли Дастурига киритилган бўлиб, корхона томонидан Навоий вилояти Навоий шаҳрида умумий қиймати 33,0 млн.доллар бўлган, йилига 40 минг куб метр базальт тошларни қазиб олиш ва 30 минг тонна минерал базальт плиталар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириши белгиланган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида 200 та янги иш ўринлари яратилиши ҳамда жорий йилнинг май ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Ишлаб чиқариш жараёнида кўмир кокс асосий ёқилғи сифатида қўлланилиши кўзда тутилган бўлиб, Baltur иссиқ ҳавони ҳайдаш ускунаси фаолияти учун табиий газга соатига 65 м3, йиллик 500 000 м3 эҳтиёж мавжуд.
Шу муносабат билан Сиздан, жамиятимиз томонидан ишга туширилаётган, Навоий шаҳар Инспекторлар кўчаси 268-уйда жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино ҳудудига табиий газ тармоғини улаш учун Ҳудудгаз Навоий газ таъминоти филиалидан техник шарт олинишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
“Petrawool” МЧЖ ҚК директори Ф.Жўраев
Ижр: М.Тиллаев (тел:+998994141416)
Do'stlaringiz bilan baham: |