1.6.1. Гидроциклонда заррачаларнинг таснифланиши самарадорлигига таъсир килувчи омиллар
Механиқ таснифлагичларга нисбатан гидроциклонларда таснифлаш самарадорлиги анча юқори бўлиб, 80 % га етади. Гидроциклонларда таснифланиш самарадорлиги қуйдиги омилларга: гидроциклон диаметри (D), слив чиқарувчи (dc), қувурларнинг диаметрларига, қаттиқ ва суюқликнинг нисбатига ( K: C), бўтанани зичлигига, бўтанани қандай босим остида берилаётганига боғлиқ.
Циклонинг диаметри катталашган сари унинг унумдорлиги диаметрининг квадрати бўйича мутаносиб равишда ошиб боради, аммо сливдаги заррачани ўлчамлари йириклашиб боради.
Бўтана келувчи қувурнинг (db) шакли ва ўлчами: қувурни ўлчами катталашган сари (бир хил босимда ) мутаносиб равишда гидроциклонинг унумдорлиги ошиб боради, слив йириклашади. Бўтана берувчи қувур учининг шакли тўғри тўрт бурчак бўлиб, баландлиги – кенглигига нисбатан 2 : 1 бўлади. Амалда бўтана келувчи қувурнинг эквивалент диаметри db = ( 0,08 -0,25 ) D деб қабул қилинади .
Слив чиқиб кетувчи қувурнинг ўлчами катталашса гидроциклоннинг унумдорлиги ошади, аммо йирик слив олинади. Амалда dc = ( 0,2 -0,4 ) D слив чиқиб кетувчи қувурнинг ўлчами ( dc) , бўтана келувчи ( db) қувурнинг ўлчамидан 20 -25 % каттароқ олинади. Слив чиқадиган трубани учи гидроциклонинг цлиндр қисмини конус қисмига уланган еригача туширилган бўлади.
Қум чиқиб кетувчи қувурларнинг ўлчами катта бўлса, таснифланиш юз бермайди, хамма бўтана шу қувурдан чиқиб кетиши мумкин. Қувурнинг диаметри кичиклашиб борган сари қумда қаттиқ заррачаларнинг миқдори ошиб боради, слив йириклашади. Амалдаdr= (0.5: 0.8)dслқабул қилинади.
Қум чиқарувчи қувур диаметрининг (dл) слив чиқарувчи қувур диаметрига dс нисбати dл/dс «қумлик нисбати» ёки «чиқарувчилик нисбати» деб аталиб, гидроциклонларни мослашда асосий омил хисобланади. Бунда dq- энг йирик заррачанинг ўлчамидан камида 3 марта бўлиши; слив қувури, бўтана қувиридан кичик бўлмаслиги керак.
Таснифлашни энг юқори самарадорлиги dq/ dc = 0,3-0,5 қийматига тўғри келади.
Конуслик бурчаги амалда 200 бўлади. Майин слив олиш учун конуслик бурчаги = 5-100 бўлади. Аммо ишқаланиш кучи юқори бўлганлиги сабабли = 20 дан катта бўлиши керак .
Бўтанани киришдаги босимисаралаш натижалари қониқарли бўлиши учун бўтананинг босими ўзгармас ва юқори бўлиши керак .Гидроциклонга кираётган бўтананинг босими (10-30 ) х 104 Па бўлади.
Майин слив олиш учун юқори (20 – 30) х104Па босимли бўтана, йирик слив олиш учун эса паст босимли бўтана ишлатилади . Майин слив олиш учун суюқроқ бўтана, йирик слив олиш учун эса қуюқроқ бўтана ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |