Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузаси . 2017 й 10 декабр. Халқ сўзи газетаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // “Ҳалқ сўзи” газетаси, 22 декабрь 2017 йил.
3.“Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли Фармони.
4. Мирзиёев Ш.М. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017. 48
5.Ишмуҳамедов Р., Абдуқародиров А.,Пардаев А. Тарбияда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар).-Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2009 -160 б.
ТАЪЛИМ СИФАТИ – ҲАЁТ СИФАТИ
Давранова Гулсара Маматовна,
Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошланғич таълим йўналиши методисти
Ҳозирги кунда XXI аср юксак технологиялар замони, тафаккур асри, ялпи ахборотлашув асри, глобаллашув даври деб таъриф этилмоқда.
«Глобаллашув» атамаси дастлаб америкалик олим Т.Левиттнинг 1983 йили «Гарвард бизнес ревью» журналида чоп этилган мақоласида тилга олинган. Муаллиф йирик трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарадиган турли-туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнини шундай деб атаган. Лекин ҳозирги даврда глобаллашув бошқача маъно ва аҳамият касб этмоқда.
Глобаллашув - инсониятнинг онгу-шуури ва тафаккури самараси сифатида вужудга келган жаҳон миқёсидаги умумий жараён. У чегара ва ҳудудларни билмайдиган, тузумларни тан олмайдиган, узлуксиз кучайиб ва ривожланиб бораётган, ахборотлашган жамиятга ўтиш жараёнидир. Бундай жамиятда фақат инсон тафаккури етакчи ўрин эгаллайди. Тафаккур –жамият тараққиёти даражасини кўрсатувчи ойна. Бу ойнада муваффақиятлар ҳам, камчиликлар ҳам аён кўринади. Сир эмаски, инсоннинг нечоғлик мукаррамлиги, комиллиги фикрлаш даражаси, тафаккури билан белгиланади. Ахборотлар инсон тафаккури ва фикрлаш қобилиятини қай даражада шаклланишига таъсир этучи асосий омилдир. Шу сабабли замонавий цивилизациялашган жамиятнинг ҳозирги даврдаги ривожи ахборотлаштириш жараёни билан характерланади
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бутун дунё бўйлаб «Сифат инқилоби» юзага келди. Дунёнинг етакчи ишлаб чиқариш корхоналари асосий эътиборни сон ва миқдорга эмас, балки маҳсулот сифатига қарата бошлашди. Сифат рақобатбардошликни таъминловчи асосий омил сифатида намоён бўла бошлади.
Сифат - умумий тушунча сифатида инсонларнинг эҳтиёжлари ва талабларини қондириш билан асосланувчи маҳсулот, материал, иш тури, меҳнат, хизматлар ва шу кабиларнинг хусусиятлари ҳамда хусусий белгиларининг мажмуи бўлиб, уларни қўйилган талаблар ва ўз вазифаларига тўлиқ мос келиши билан баҳоланади. Бундай мослик асосан стандартлар, шартномалар, келишувлар, истеъмол-чиларнинг талаблари билан аниқланади.
Сифатга эътибор ва унинг ривожланиш босқичларини мантиқан қуйидаги даврларга бўлиш мумкин:
ХХ асрнинг 60-йиллари - бозор рақобатбардошлиги шароитида асосий омил - маҳсулот сифати.
ХХ асрнинг 70-йиллари – маҳсулот сифатидан шлаб чиқариш технологияси сифатига ўтиш босқичи.
ХХ асрнинг 80-йиллари- сифатни бошқариш тизими босқичига ўтиш даври.
ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб таълим сифати, интеллектуал ресурслар сифати, инсон ҳаёти сифати - асосий омил сифатида намоён бўла бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |