Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ЎЗБЕКИСТОНДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТАЪЛИМ МОДЕЛИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ



Download 27,87 Mb.
bet44/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ЎЗБЕКИСТОНДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТАЪЛИМ МОДЕЛИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ


Ибрагимова Муҳаббат Турсуновна- Андижон вилояти Избоскан тумани 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Юлдашева Одина Тожибоевна- Андижон вилояти Избоскан тумани
13-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Ҳозирги пайтда таълим тизимини такомиллаштириш орқали ҳар томонлама етук, баркамол, мустақил фикрлашга қодир, иродали, фидоий ва ташаббускор кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. Бу борада таълим турлари тўғрисидаги мутлақо янги қоидалар ҳаётга жорий этилди. Таълим тизимига янги педагогик ва ахборот коммуникация техналогияларини олиб кириш бугунги куннинг мухим масалалари сирасига киради. Таълим-тарбия жараёнига ахборот коммуникация техналогияларини жорий этиш оркали бир қанча қулайликлар яратилади. Демакки, юртимизда фан-техника ривожлангани сайин ахборот олиш имконияти ошиб бормоқда. Тарбияланувчиларга талаб доирасида маълумотларни етказиб беришда, фан-техника ютуқларидан унумли фойдаланиш зарур. Ўсиб, улгайиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда янги педагогик техналогиялардан ўз вақтида ва унумли фойдаланишнинг истиқболли тамонлари намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда “Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади”, деб таъкидлади3.Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи доирасида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 20 га яқин учрашувлар ўтказилиб, тажриба алмашинуви, Ўзбекистонда экспериментал тарзда болалар боғчаларини очиш, биргаликда кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар олиб бориш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишувларга эришилди5.
Жумладан, 2017 йилнинг 23 ноябрь куни Корея болалар парвариши ва мактабгача таълим масалаларини ўрганиш Институти (KICCE) билан Ҳадли келишув имзоланди. Келишув доирасида Мактабгача таълим вазирлиги ва KICCE ҳамкорлигида қўшма тадқиқотлар ўтказилади, педагогик кадрларни тайёрлаш орқали тажриба алмашинувига қаратилган дастурлар амалга оширилади, семинарлар ва конференциялар ташкил этилади.
“Жанубий Кореяда 750 турдаги давлат хизматлари кўрсатилар экан. Сеул шаҳри маъмурияти вакиллари келиб, Тошкент шаҳрида ҳам шундай хизматларни йўлга қўйиш бўйича ёрдам беради. Ана шундай тизимни йўлга қўйсак, ўйлайманки, халқимизга катта енгиллик яратилади, одамлар биздан рози бўлади.”[1.]
Жанубий Корея Республикаси кўплаб тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига тортмоқда, сабаби бу давлат постиндустриал цивилизация ютуқларини эгаллаган Осиё – Тинч океани регионининг ноёб давлатларидан биридир. Кореяликлар бажарилиши шарт бўлган асосий вазифа - ўз анъанавий маданиятини сақлаш, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўз маданий-сиёсий идентивлик, Шарқнинг анъанавий қадриятлари ва ориентирлари билан боғлашга интилиш деб ҳисоблайдилар. Бу давлатнинг 47 таълим тизими ЮНИСЕФ экспертлари хулосасига кўра саноати ривожланган давлатлар ичида “энг самаралиси” деб тан олинган. Кўпчиликнинг ягона фикрича, Жанубий Кореянинг иқтисодиёти ва техникадаги ютуқлари “инсон ресурсига инвестицияни тўғри тикканлигида” деб таъкидлашади. Конфуций давридан сақланиб қолган зиёли одамга жамоат хизмати хозирги кунгача бор. Жанубий Кореяда 1980 йиллардан бери илмий касблар энг нуфузли ҳисобланади. Жанубий Корея таълим тизими яна битта бутунжаҳон тамойилини амалга оширади: бу таълим ва фан интеграциясидир. Дунё амалиётида ўқув муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларини ўз ичига олувчи академик конгломератлар самарали фаолият олиб боришмоқда. Бундай бирлашув илм ва таълим интеграциясининг аниқ асоси бўлиб хизмат қилади ва мамлакатда ягона илмий-техник ва таълим сиёсатини олиб бориш имкониятини беради.
Кореянинг замонавий таълим тизими расман Япония мустамлакасидан озод бўлган 1945 йилдан бошланган. Аммо кенгроқ қарайдиган бўлсак, корейсларда таълим тизими 1894 йилги ислохотлардан кейин юзага келган, дейиш мумкин. 1881 йили Кореядаги Чосон ҳукумати мамлакат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида махсус армия тузади ва ғарбликлар ҳарбий санъатдан дарс бера бошладилар.
.Жанубий Корея илғор педагогик технологиялари дидактик асослари ҳам Япония педагогик тизимидаги каби ўзига хос хусусиятларга эгадир:
 Жанубий Корея таълим – тарбия тизимидаги асосий устивор жиҳат бу бизнинг ҳалқимизга хос бўлган болажонлик ва унинг тарбиясига 86 нисбатан ўта жиддий ёндошиш, яъни «бола азиз, тарбияси эса ундан азиз» тамойили буйича ёндошувидир;
 Жанубий Корея умумкорейс яхлит маданиятининг ажралмас бир қисми бўлиб, у корейс маънавий – маърифат менталитетида албатта миллий тамаддун тўлақонлилигини тақозо этади;
 Жанубий Корея таълим – тарбия тизимида хитой, япон, манжур, мўғул жиҳатларининг тарихий қўшилиб кетиши натижасида ўзига хос бир мултимаданият тизими юзага келганки, у барча даврларда бир хил яшовчанлик иммунитетини ҳосил қилган;
 Жанубий Корея таълим – тарбия анъаналарида давлат таъсирининг ҳал қилувчи кучга эга эканлиги ҳар қандай янги технология буйича ишларнинг давлат кузатиш доирасида кўплаб кувватланишида ўз аксини топади.
Корея Республикасининг тажрибаси албатта эътиборга молик ва ишонамизки, Ўзбекистонда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида бу борадаги Корея модели элементлари албатта ўз аксини топади.



Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish