Фойдаланилган адабиётлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси” тўғрисидаги ПФ-5712-сонли Фармони. https://lex.uz
2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси матни. http://uza.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарори. https://lex.uz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли қарори. https://lex.uz
ТАЪЛИМ САМАРАДАОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ДИФФЕРЕНЦИАЛ ВА ИНТЕГРАТИВ ЁНДАШУВНИНГ АҲАМИЯТИ
Ҳамидова Сулув Янгибаевна, ЎзР ХТВ Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бош мутахассиси
Назарова Барно Алижоновна,
педагогика фанлари номзоди, Сирдарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори
Саидбекова Райҳона Ўзбекистон ЎзДЖТУ магистри
Бугунги кунда инсоният жамияти, шунингдек, мустакил республикамиз халқи олдида турган ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-сиёсий, таълимий-тарбиявий муаммоларнинг ечимини топиш табиий, ижтимоий, техник фанларни ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро муносабатларига боғлиқ. Чунки, уларнинг барчаси моҳияти, мазмуни, табиати, шакли ва кўламига кўра тизимлилик характерига эга бўлиб, уларга айнан мос ёндашув ёрдамида тадқиқ этилиб, ечими топилади. Бу ўз навбатида таълим-тарбия ишида ҳам тизимли ёндашувдан фойдаланишни кўзда тутади.
Дифференциал таълимнинг асосий йўналиши иқтидорли, қобилиятли болалар ва ўсмирларни ўқитишдир. Ҳозирги кунда жаҳон педагогикасида бу масалага қизиқиш янада кучайди. Масалан, юқори қобилиятлар бўйича Европа ассоциацияси мавжуд бўлиб, унинг мақсади – иқтидорлилар таълимини тадқиқ қилиш ва рағбатлантиришдир. Шунингдек, болалар иқтидорини аниқлаш мезонлари, қобилиятли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ўрганилади. Иқтидорли болаларни ўқитиш бўйича Европа комитети олимлари “иқтидорли бола” тушунчасига интеллектуал ва бадиий соҳада энг юқори натижаларга эришиши қобилиятини ёки ажойиб психомотор ва ижтимоий қобилиятни киритадилар.
Ривожланган мамлакатларда оммавий ўрта мактабларнинг яратилиши таълим-тарбия дифференцияси муаммосини янада кескинлаштирди. Бундай холат умумий таълим диверсификациясининг сифат даражаси бошкача тизим заруратини келтириб чикарди. Ўқувчиларнинг иқтидори, қизиқиши, ўзлаштиришига кўра дифференциал тайёргарликни кучайтириш ва мураккаблаштириш - замонавий мактабнинг глобал йуналишига айланди.
Дифференциянинг асосий шакллари - ўқув муассасаларини турли типларга бўлиш, бир мактаб ичида поток ва профилларга, вариатив синф, гуруҳларга ажратиш назарда тутилади. Дифференциал таълим муаммоси бир хил хал бўлмайди ва қарама-қаршиликларга эга. Ижтимоий томондан дифференция ижтимоий танлов усулига айланади. Одатда табақаланиш (дифференция) бошланғич мактабни битиргандан кейин бошланиши зарур. У турли типдаги таълим муассасаларида амалга оширилади
Интеграциянинг асосини эса илмийлик нуқтаи назаридан олиб караганда оламнинг яхлитлиги ва уни ташкил этувчи қисм (элемент)ларнинг ўзаро алоқадорлиги, муносабатлари ташкил этади. Таниқли рус психологик олими Г.С. Костюкнинг фикрича: "Табақаланиш дифференциация - руҳий жараёнлар ва ҳолат (хусусият)ларни кўпайишига олиб келса, интеграция -тартибга келтириш, субординация ва унинг натижаларини маълум кетма-кетликда жойлаштиришга олиб келади. Интеграциялаш йўли билан эса янги психологик жараён, янги фаолият тузилмаси хосил бўлади. Бу янги тузилма илгари алоҳида-алоҳида бўлган элементлардан синтезлаш йўли билан ҳосил қилинади". Генетик жихатдан интеграция - узвийлик, предметлараро алоқадорлик, ўзаро алоқадорлик ва ниҳоят ўзаро бир-бирини тўлдирувчи, кенгайтирувчи хамда чуқурлаштирувчи ўқув предметлари мазмунини энг камида таълим стандартлари даражасида синтезлаб, мантиқан тугалланган мазмун шакли ва олий даражасидир. Чунки фанлараро алоқадорликнинг ҳар қайси қуйи даражаси, ўрганилаётган ўқув фанлари доирасида маълум дидактик бирликлар орасида ўрнатилиб, уларни ўрганиш мазмунини ва муддатларини мувофиқлаштиришни кўзда тутади, бундан фарқли ўларок интегратив алокадорлик асосида ташкил этилган ўқув предмети ёки интеграциялаб ўрганилаётган фан, ҳодиса ёки жараёнларни яхлит тизим шаклида ҳар томонлама алоқадорлик ва муносабатлар нуқтаи назаридан талқин этишни талаб этади. Бу ўз навбатида ҳозирги ва истиқбол талабларига жавоб берадиган. мустақил фикр юритувчи ва ижодий фаолият кўрсатувчи. малакали мутахассис шахсини шакллантиришга имкон беради. Чунки у таълим олувчилардан фақатгина таҳлил қилиш ва синтезлаш операцияларини талаб килиш билан чегараланиб колмасдан, балки мавҳумлаштириш, алгоритмлаштириш, туркумлаш, шартли белгилар ёрдамида ифодалаш, моделлаштириш каби юксак даражали тафаккурлаш операцияларини талаб этади. Бу операциялар ўрганилаётган объектни барча муҳим жиҳат ва хусусиятларини ажратиб олиб (табақалаштириб), моҳияти ва мазмунини англаб етиш ва уларни умумлаштириш орқали амалга оширилади. Демак, интеграция ҳар доим ҳам унинг иккинчи томони бўлган табақалаштириш (дифференциация)га таянган ҳолда ривожланиб боради ёки аксинча.
Интеграция масаласини педагог олимлар ва амалиётчилар қуйидаги йўналишларда тадқиқ этишни тавсия этадилар:
а) ўқув фанлар туркуми доирасидаги мазмунни интеграциялаб ўрганиш;
б) турли ўқув фанларидан таҳсил берувчи шахсларнинг фаолиятларини интеграциялаш;
в) таълим-тарбия ишини ташкил этиш шаклларини интеграциялаш ва шу кабилар.
Бу йўналишларнинг ҳар бирининг аниқ ўз мақсади бўлиб, уни амалга ошириш учун мос шакл, метод, восита ва шарт-шароитларни талаб этади. Амалиётда улардан уйғун холда фойдаланилгандагина кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигини хам шу ўринда эслатиб ўтиш лозим.
Педагогика фанида XX асрнинг 80-йилларидан бошлаб интеграция, "ўзаро алоқадорлик", "ўзаро таъсир", "синтез" каби тушунчалар қўлланилган илмий ишлар пайдо бўлиб, таълим-тарбия ишида интеграция муаммосининг долзарблиги сезила бошланган. Ҳозирги пайтга келиб таълим-тарбия ишига интегратив ёндашув ғояси хусусий фанлар доирасида чегараланиб қолмасдан, умумпедагогик аҳамиятга эга масалага айланди.
Интеграция (лот.Integeration-тиклаш, тўлдириш, бирлаштириш, Integer-яхлит) синтезлаб бир бутун килиб бирлаштирмоқ, мантиқий яхлит ҳолга келтирмок маъносида тушунилади. Таълим мазмунини интеграциялаш деганда ўзаро узвий алокадор, бир-бирини такозо этадиган, кенгайтирадиган, чукурлаштирадиган ўқув предметлари мазмунини синтезлаш, яъни мантиқий бирлаштириб бир бутун (яхлит) ҳолга келтиришни тушунамиз.
Интеграция (мужассамлаштириш) ва дифференциация (табақалаштириш) бир-биридан ажралган холда мавжуд бўлмайди, бири иккинчисидан келиб ҳам чикмайди, балки улар ҳар доим бир вақтни ўзида ўрганилаётган объектнинг икки томони сифатида намоён бўлади. Илмий билишда улардан бири вақтинчалик маълум устунликка эга бўлиши хам мумкин. Масалани икки томонини фан-техника тараққиёти натижасида қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришида турли касбларнинг пайдо бўлиши, яъни табақаланишини, механизация, автоматизация ва яна қўшма касблар ёки кенг ихтисосли мутахассисларнинг диалектик ривожланиши эканлигини кўрсатиш мумкин.
Интеграциялаштириш жараёнлари хозирги замон илмий билимларининг ўзаро таъсиридан фаркли ўларок қуйидаги йўналишларда кечиши мумкин:
алоҳида олинган фан доирасида ички илмий ривожланиш сифатида;
фанлараро ўзаро алоқадорлик доирасида, яъни бир ёки бир неча соҳалар доирасида;
— махсус яхлит илмий билимлар доирасида кабилар.
Юкорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар уйғунлигини интегратив ёндошув сифатида тасаввур этиш мумкин. Икки ва ундан ортик нисбатан мустақил кисмларда кечаётган жараёнларни бирлаштириш - интеграциялаштиришнинг натижаси бўлиши мумкин.
Яхлит тизимни тузишда интеграцияланувчи алоқадорлик муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни ички илмий алоқадорлик ҳам деб аталади.
Тизимлаштиришдан кўзланган асосий максад ички илмий алокадорликни тартибга келтириш йўли билан яхлитликни юзага келтиришдан иборатдир. Бу жараёнда ҳосил бўладиган яхлитлик янги сифат кўрсатгичларига эга бўлади. Интеграциялаштиришнинг моҳияти, назарий синтез воситаси сифатида янги даражадаги билиш натижаларига эришишдир.
Мутахассисликка оид фанларни интеграциялаб ўрганиш қуйидаги масалаларни ҳал этишга қаратилган:
- мутахассисликка оид фанларни интеграциялаб ўрганишнинг моҳияти, мазмуни ва уни амалга ошириш шарт-шароитлари ва воситаларини ўрганиш;
- турли фанлар мазмунини интеграциялаштиришнинг илмий-назарий ва педагогик-услубий асослари билан танишиш;
- тахсил олувчиларнинг ўқув-билиш фаоллиги, мустакиллиги ва билимлар даражасини интегратив оширишда билимларнинг долзарблигини исботлаш;
- ижтимоий-иктисодий, ташкилий, руҳий-педагогик, техник-технологик билимларни синтезлаш талаблари, имкониятларини аниклаш.
Куп ҳолларда таълим-тарбия ишида интегратив, тизимли ва мажмуавий ёндошувлар синоним сифатида талкин этилади. Бу тушунчаларнинг умумий томонларини ўрганилаётган объектларнинг турли қирра, томон ва хусусиятлари ташкил этади. Лекин улар бир-биридан моҳиятига кўра ҳам фарқланади.
Таълим-тарбия жараёнида интегратив ёндошувни амалга ошириш тизим ёки мавжуд шаклдаги яхлит объектнинг ички ва ташқи алоқалари, уни ташкил этиш ва бошкариш қонуниятларини билган ҳолда олиб борилиши мумкин. Кичик мутахассисларни тайёрлашда интегратив ёндошув мутахассисликка оид билим, иш-ҳаракат усуллари ва шахсий сифат ҳамда фазилатларни яхлитлигини таъминлаш учун қўлланилади.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган янги вариатив ўқув режалар ва дастурларига ўтиш даврида интегратив ва дифференциал ёндашув мазмунан туташ, алоқадор, мантиқий бир-бирини тақозо этувчи ва бир-бирига сингиб чуқурлаштирувчи ўқув фанларини интеграциялаш учун қўлланилиб, яхлит мантиқий мукаммал билим, иш-ҳаракат усуллари ва шахсий сифатларни таркиб топтириш ва шаклланиш масалаларида муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |