Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet3/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Markaz direktori: B.A.Nazarova, pedagogika fanlari nomzodi.
ЯЛПИ ЙИҒИЛИШ



ЎҚУВЧИЛАРДА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”ГА ҚАРШИ КУРАШЧАНЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР
Р.Г.Сафарова,
Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти,
E-mail: safarova_roxat@mail.ru
педагогика фанлари доктори, профессор


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида “...ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш” каби устивор йўналишлар белгиланган[1]. Бундай вазифани самарали ечишда ўқитувчилар, шу жумладан, синф раҳбарларининг маънавий-тарбияга оид фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. Синф раҳбарлари ўқувчиларнинг билимларини ривожлантириш билан бир қаторда уларнинг маданий савиясини ошириш, ёт ғояларга берилишининг олдини олиш каби педагогик фаолиятни амалга оширувчи асосий шахс ҳисобланади.
Жамиятда “оммавий маданият” ҳуружлари тобора кучаяётган бугунги кунда педагогларнинг чуқур ўйланган ҳолда ўқувчиларнинг маданий савиясини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари алоҳида долзарблик касб этмоқда. Маълумки, ўқув жараёни кун сайин такомиллашиб, мураккаблашмоқда. Унинг мазмунини модернизациялашга йўналтирилган педагогик фаолият кўлами кенгаймоқда. Бугунги кунга келиб, ўқувчиларни ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар, танловлар, лойиҳалар сони ортмоқда. Мазкур инновацияларнинг аксарият қисми халқаро тажрибаларга таянган ҳолда вужудга келмоқда. Халқаро тажрибалар доирасига функционал саводхонлик, компетентлилик ва пировард мақсад, муваффақиятга асосланган ишчанлик кабиларни киритиш мумкин. Кўриниб турибдики, ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ривожлантириш, уларда тобора кенг қамровга эга бўлаётган “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш иккинчи ўринга тушиб қолмоқда. Бу шундан далолат берадики, Ўзбекистон таълим тизимида ўқитиш ва тарбиялаш орасидаги мутаносибликка путур етмоқда.
Биз бугун таълимнинг катта аҳамиятини инкор этмаган ҳолда ўқувчиларни маданиятли, етук шахс сифатида шакллантиришда аждодларимиз меросидан фойдаланишнинг беқиёс аҳамиятини эътироф этишимиз лозим. “Оммавий маданият” ўз табиатига кўра миллий маданий қадриятларни четга суришга ҳаракат қилади. У ўзининг шоу-бизнесга йўналтирилган мақсадлари орқали ёшлар онгини забт этишга тобора кўпроқ ҳаракат қилмоқда.
Бугунги кунда жамиятнинг аксарият аъзоларида маданий қадриятларни эгаллашга бўлган интилиш сусайиб, “оммавий маданият”ни тарғиб қилувчи воситаларга бўлган қизиқиш кучаймоқда. Натижада, бугунги ёшлар азалий қадриятлар, маданий бойликлар, аждодларимиз меросидан узоқлашиб, унинг мазмун моҳиятини тушунмаяптилар. “Оммавий маданият” тарғиботчилари бўлган шоу бизнес вакиллари эса бундан самарали фойдаланмоқдалар. Натижада жамият аъзоларининг маданий савияси пасайиб, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мураккаблашмоқда. Ёшлар онгида моддий манфаатдорликка бўлган интилиш кучайиб, маънавий-ахлоқий, маданий қадриятларнинг моҳияти пасаймоқда.
Йўқотилган маънавий қадриятлар ўрнида бўшлиқ вужудга келмоқда. Худди мана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати аждодларимиз меросини ўрганишга қаратилган сиёсатни илгари сурмоқда. Маълумки, шахснинг маданий савияси пасайганда, жамиятнинг барча соҳалари ривожланишида қийинчиликлар вужудга келади. Бу эса жамиятнинг маънавий сохасини ривожлантиришга нисбатан ижобий таъсирнинг пасайишига олиб келади. Ўзбекистон ёшларининг онгини ўзгартириш учун уларда ўзликни англаш ҳиссини кучайтириш талаб қилинади. Ўзликни англаш эса узоқ асрлар давомида яратилган маданий-маънавий бойликларни ўзлаштириш негизида вужудга келади. Шунинг учун ҳам ёш авлоднинг маънавиятини ривожлантиришнинг педагогик чора-тадбирларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Инсон маънавиятининг асосини ўз халқи ва ватанининг буюк ўтмиши билан фахрланиш ташкил этади. Бу эса ёшларни яратувчилик ва ўз халқининг ютуқларини мустаҳкамлаш йўлида ҳаракат қилишга ундайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида баён этилган қуйидаги фикрлар ёшлар маънавиятини юксалтиришда алоҳида аҳамиятга эга: “...Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак” [2].
Ушбу фикрлардан келиб чиққан ҳолда ўқувчи-ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни жамият ҳаёти билан интеграциялаш йўналишидаги ишларни янада кучайтириш тақозо қилинмоқда. Бугунги ўқувчи-ёшлар мустақил Ўзбекистоннинг хақиқий фуқароларига айланишлари учун таълим-тарбия жараёнида қулай педагогик муҳит яратилиши керак. Ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий ривожлантириш, улар онгига ўзбек халқининг кўп асрлик маданий бойликларини сингдириш таълим-тарбия жараёнининг кечиктириб бўлмайдиган вазифалари сирасига киради. Таълим тизими олдига қўйилган ижтимоий буюртманинг асосини ҳам ёш авлодни маънавий, маданий жиҳатдан ривожлантириш ташкил қилади.
Мамлакатнинг тарихий ривожланиш даврида маданият миллатнинг маънавий тажрибасини сақлаб, тўплаб ва авлодларга етказиб келганлиги, халқимизнинг бирдамлигини, ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳиссини тарбиялаганлигини эътироф этган ҳолда, маданиятнинг устуворлигига урғу бериш, жамият ҳаёти сифатининг янада юқори даражасини таъминлаш, унда фуқароларнинг ҳамжиҳат бўлишига эришиш, маънавиятли, масъулиятли, мустақил фикрловчи, ижодкор шахсни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарори қабул қилинди [3].
Компетенциявий ёндашувга асосланган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларида ҳам ўқувчиларда умуммаданий компетенцияларни шакллантириш масаласи устивор қилиб қўйилган [4]. Замонавий таълим-тарбия баркамол шахс сифатида юксак ахлоққа эга бўлган, ижодкор, зарур компетенияларни эгаллаган, ватан ва халқ тақдирига дахлдор, кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг маънавий маданий бойликлари, асрий анъаналарини ўзлаштирган шахсни тарбиялашни назарда тутади.
Юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган, ижодкор, ташаббускор, компетентли Ўзбекистон фуқаросини тарбиялаш, уни педагогик жиҳатдан узлуксиз қўллаб-қувватлаш, маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимига таянади. Бу тизим ўзида:

  • фидойилик – ўзбек халқи ва ватанига мухаббат, халққа хизмат қилиш;

  • ижтимоий дахлдорлик – шахсий ва миллий мустақиллик, ўзаро ишонч, давлат ва фуқаролар манфаатлари йўлида хизмат қилиш, хақгўйлик, рахмдиллик, фахрланиш ва етуклик;

  • фуқаролик – Ватанга хизмат қилиш, ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти, ҳуқуқ ва қонунчилик асослари, кўпмаданиятлилик, виждон эркинлиги ва эътиқодлилик;

  • оила – севги ва ишонч, саломатлик, фаровонлик, ота-онага ҳурмат, катталар ва кичикларга ғамхўрлик, ҳаёт давомийлиги ҳақида қайғуриш;

  • меҳнат ва ижод – меҳнатсеварлик, ижодкорлик ва яратувчилик, мақсадга интилиш ва қатъяитлилик;

  • фан – билимни қадрлаш, табиийликка интилиш, оламнинг илмий манзараси;

  • диний қадриятлар – эътиқод ҳақидаги тасаввурлар, маънавиятлилик, диний дунёқараш, толерантлик ҳамда динлараро мулоқотнинг шаклланиши;

  • санъат ва адабиёт – гўзаллик, уйғунлик, инсоннинг маънавий олами, ахлоқий танлов, эстетик, ахлоқий ривожланиш,

  • табиат – тадрижий ривожланиш, она замин, табиатни асраб авайлаш, экологик онг;

  • инсонийлик – олам ичидаги олам, халқлар ва маданиятларнинг ранг-баранглиги, инсониятнинг тараққиёти, халқаро ҳамкорлик кабилар.

Ушбу муаммолар синф раҳбарининг маънавий тарбия соҳасидаги фаолияти асосини ташкил этади. Худди шундай туйғуларни шакллантириш асосида ўқувчи-ёшларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмалари шакллантирилади.
Синф раҳбари ўзининг педагогик фаолиятида инсонпарварлик, ҳамкорлик, кўпчилик ҳақида ғамхўрлик қилиш ғояларига таяниши керак. Бунда муайян тарбиявий мақсадлар назарда тутилади:

  1. Ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий соғломлигини сақлаш, уларни ўзбек халқининг маънавий-ахлоқий қадриятлари билан яқиндан таништириш.

  2. Ўзбек халқининг маданияти, тарихи, республикамизнинг табиий-экологик ўзига хослигини ўқувчилар онгига сингдириш.

  3. Оилавий тарбиянинг имкониятларини кенгайтириш.

Маънавий-ахлоқий тарбия жараёнида бир қатор вазифаларни ҳал қилишни ҳам синф раҳбари назарда тутиши керак:

  • ўқувчиларни эзгулик ва ёвузликни фарқлаш, эзгу амалларни бажаришга интилиш ҳиссини шакллантириш;

  • ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва интилишларида ахлоқсизлик, “оммавий маданият” кўринишларига мойиллик кузатилганда унга қарши курашиш методларини қўллаш;

  • ўзбек халқининг миллий маданий анъаналарини қадриятларини ўргатиш асосида ўқувчиларда ватанга мухаббат, халқпарварлик,, эзгуликка интилиш каби сифатларни шакллантириш;

  • ўзбек халқининг кўп асрлик оилавий фадриятлари негизида ота-оналарни бола тарбиясига оид педагогик-психологик билимлар билан қуроллантириш.

Қўйилган мақсадларга эришиш учун синф раҳбарлари ташхисловчи, ўқув-билув, меҳнат, эстетик, ижтимоий фойдали, қадриятларни ўзлаштиришга йўналтирилган, бадиий-ижодий, жисмоний-соғломлаштирувчи фаолият турларидан фойдаланиш мумкин. Бунда синф раҳбари бир қатор принципларга таянади:

  • тарбияланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда диалектик билиш ва шахснинг шаклланиши қонуниятларига асосланиб тарбиянинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш принципи;

  • тарбиянинг табиийлиги ва табиатшуносликка асосланганлиги принципи;

  • педагогнинг ўқувчиларга ишонч билан ёндошиши принципи.

Тарбиявий фаолият жараёнига мактабдаги педагогик жамоанинг барча аъзолари иштирок этадилар. Маънавий-аҳлоқий тарбия юксак қадриятлар ва аждодларимиз мероси негизида амалга ошади. Шундан келиб чиққан ҳолда, маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: ўз ватани ва хулқ-атворига нисбатан бурч ва масъулият ҳиссининг пайдо бўлиши, меҳнат қилиш эҳтиёжининг вужудга келиши, атрофдагиларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш; табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, қонунларга итоат этиш, оилавий ҳаётга нисбатан ижтимоий жиҳатдан маъқулланган нуқтаи назар ва муносабатларнинг шаклланиши, мулоқот маданиятига оид коммуникатив кўникмаларнинг шаклланганлиги, ўз-ўзини англаш ва тарбиялаш эҳтиёжининг вужудга келганлиги.
Умуман олганда, ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шаклланиши учун улар ватанга муҳаббат, оилага ҳурмат, соғлом турмуш тарзига нисбатан эҳтиёж, гўзалликни ҳис этиш, меҳнатсеварлик, она заминга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, мулоқот маданияти кўникмаларини эгаллашлари лозим.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish