ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Абдураҳманова Дилфуза Бахрамовна
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 16- умумтаълим
мактаби бошлангич таълим ўқитувчиси
Хозирги даврда мамлакатимизда таълим-тарбиянинг ахборот коммуникация тизими, интернет тармоклари ва замонавий педтехнологиялар билан боғлик янги имкониятлар яратиб берилмокда. Таълимни анънавий усуллари урнида интефаол усулларни қўллаш оркали уни самарадорлигига эришиш долзарб булиб турибди.
Инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, кундан-кунга ривожланиб бормокда. Бундай бўлишини сабабларидан бири, шу вактгача анъанавий таълимда ўқувчиларни факат тайёр билимларини эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий педагогик технологиялар дарс жараёнига тадбиқ этишда эса, уларни эгаллаётган билимларини ўзлари кидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил килишларига, хатто хулосаларни хам ўзлари келтириб чикаришларига ўргатади. Педагогик технология ва педагогик махоратга оид билим, тажриба ва интерфаол усуллар ўқувчиларни билимли, кўникма ва малакага эга булишларини таъминлайди.
Инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган кизикиш, кундан-кунга ривожланиб бормокда. Бундай булишини сабабларидан бири, шу вактгача анъанавий таълимда ўқувчиларни факат тайёр билимларини эгаллашга ургатилган булса, замонавий педагогик технологиялар дарс жараёнига тадбик этишда эса, уларни эгаллаётган билимларини узлари кидириб топишларига, мустакил ўрганиб, тахлил килишларига, хатто хулосаларни хам узлари келтириб чикаришларига ургатади. Педагогик технология ва педагогиг махоратга оид билим, тажриба ва интерфаол усуллар ўқувчиларни билимли, куникма ва малакага эга булишларини таъминлайди.
Интерфаол методлар бу-жамоа булиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари узига хослиги шундаки, улар факат педагог ва бошлаетич синф ўқувчиларнинг кичик гурухларга булиб, биргаликда фаолият курсатиши оркали амалга оширилади. Бундай педагогик хамкорлик жараёни узига хос хусусиятларга эга булиб, уларга куйидагилар киради:
ўқувчининг дарс давомида бефарк булмасликка, мустакил фикрлаш, ижод этиш ва изланишга мажбур этиши;
ўқувчиларни ўқув жараёнида фанга ва билим олишга булган кизикишларини доимий равишда булишини таъминлаши;
ўқувчининг билимга булган кизикишини мустакил равишда бажариши ва хар бир масалага ижодий ёндошган холда кучайтириши;
Педагог ва ўқувчиларнинг хамиша хамкорликдаги фаолиятини ташкил килиниши назарга тутилади..
Жамият тараккиёти хеч качон тухтаб колмайди, унинг Fилдираги доимо олдинга караб айланаверади, бу албатта табиий, тарихий жараёндир. Шунинг учун хам биз ўқитувчилар бу борада илFор педагогик тахнологияларни дарс жараёнига кенг тадбик этишимиз даркор. Дарс жараёнида ўқувчиларга таълим- тарбияни биргаликда олиб бориш максадга мувофикдир.
Ўқитувчи ўқувчиларни маънавий, бадиий ва ахлокий маданиятларини шакллантириши, уларда миллий ғурур ва ватанпарварлик тарбиясини амалга оширишини таъминлаши зарур.
Биз биламизки «Педагогика» таълим - тарбия хакидаги фан сифатида тарбиянинг мохиятини тушунишини ва унинг конуниятларини очиб бериши хамда шу оркали инсон манфаатлари тарбия жараёнига таъсир этишини назарда тутади. Бу албатта купгина муаммоларни хал этишда якиндан ёрдам беради. Илғор педагог мураббийлар тажрибаси билан бир каторда оддий ўқитувчиларнинг фаолиятлари хам ўрганиб борилади. Чунки тажрибаларни ўрганиш жараёнидаги муаммо: ютук ва камчиликлар аникланади. Бунда кузатиш, интервью олиш, анкеталаштириш, ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки хамда амалий ва ижодий ишлари, педагогик хужжатларни ўрганиш методларидан унумли фойдаланилади.
Ўқитувчи-ўқувчи дарснинг максаддан натижага эришишида кандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки хар иккала томоннинг асосий максади аник натижага эришишга каратилган, бунда ўқувчиларнинг билим савияси, гурух характери, шароитга караб ишлатиладиган технология танланади, масалан: натижага эришиш учун балким фильм, таркатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, ахборот технологияси керак булар, булар ўқитувчи ва ўқувчига боғлик.
Ўқитувчи ўқитиш жараёни олдиндан лойихалаштириш зарур, бу жараёнида педагог ўкув предметининг узига хос томонини, жой ва шароитини, энг асосийси, ўқувчининг имконияти ва эхтиёжини хамда хамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини хисобга олиши керак, шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Киска килиб айтганда, ўқувчини таълимнинг марказита олиб чикиш керак.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, бундай натижага эришиш амалиётда ўқув жараёнида инновацион ва ахборот технологияларни қўллашни таказо этади. Улар жуда хилма - хилдир. Булар янги интерфаол усуллар ва таълим методлари хамда хозирда дарс жараёнида қўлланиладиган янги педагогик технологиялар шулар жумласидандир. Шу билан биргаликда айтиш лозим-ки, юкорида келтирилган замонавий методлар, ёки ўқитишнинг самарасини оширишга ёрдам берувчи технологик тренинглардан кенг фойдаланилса, ўқувчиларда мантикий, аклий, ижодий, танкидий ва мустақил фикрлаш шаклланади. Айникса, ўқувчиларни кобилиятларини ривожлантиришга, ракобатбардор, етук мутахассис бўлишларига хамда мутахассисга керакли булган касбий фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |