ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДОШУВЛАР АСОСИДА QR-kodли ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Г.Б. Абдиева., О.Х. Алламова., М.М. Турсунбаева
ТВХТХҚТМОХМ,Gulim_1969mail.ru техника фанлари номзоди, доцент
Тўрткул шаҳар №5 –сонли мактаб, технология фани ўқитувчиси
Чирчиқ шаҳар №21 сонли мактаб, технология фани ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарорига [1] асосан Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Президент мактаблари очилади.
Улар STEAM фанларини ўқитишга ихтисослашган.
STEAM — мактаб ўқувчиларини янги ўқитиш методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш тизимига муқобил тизим ҳисобланади.
У болаларни бир вақтнинг ўзида Science (табиий фанлар), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) бўйича ўқитиш тизимига асосланган, бунда ўқувчилар амалий ва кўнгилочар лойиҳалар машғулотлари ёрдамида сабоқ оладилар.
STEAM таълимитехнологияси лойиҳалаш методига таянган ҳолда унинг асосида билиш ва бадиий изланиш ётади. Бундай изланиш амалий фаолият жараёнида билимларни олиш, сўнгра улардан амалиётда қайта фойдаланиш, [3] яъни ўйинларда конструкциялар тузиш, техник ижодиёт элементларини қўллаб, билим олишга оид тадқиқот ишларида амалга оширилади.
STEAM таълими ўқувчи ёшларнинг ривожланишини ташқи олам билан бевосита боғлайди. Маълумки, табиий фанлар атрофимиздаги олам билан бевосита боғлиқ технология кундалик ҳаётимизда доимий равишда қўлланилади, муҳандислик эса уйлар, йўллар, кўприклар ва машина механизмларда ўз аксини топган, бирор бир касб, кундалик мағулотларимиз озми-кўпми математика фани билан ҳам боғлангандир. Жумладан технология фанини мақсадли қилиб дарсларини малака ошириш курсларида ташкил қилиниши тингловчиларни ўз устида ишлашига янада фаоллаштиришга ундайди. Ҳозирги кунда QR-кодли видео роликдан фойдаланиб дарсларни ташкиллаштириш тингловчиларга завқ бағишлайди. Масалан, мавзу: Изонитдан намуналар тикиш. Дарс мақсади: “QR kod” –методи орқали назарий сабоқларга эга бўлиш ва амалий ишлар бажариш.Таълимий: тингловчиларга изонитдан намуналар тикишни ўргатиш. Тарбиявий аҳамияти: тингловчиларни тежамкорликка, тозаликка, меҳнатсеварликка ўргатиш.Техник воситалар:проектор, ноутбук, электрон доска.
QR-kod [4] инглиз тилидан олинган бўлиб, Quick Response –тезкор жавоб маъносини беради.
QR-kod жуда кўп маълумотни етказишда ва ундан фойдаланиш учун қулай ҳисобланади.
QR-kod 1994-йилда Японияда Денсо Ваве компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |