Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ЎКУВЧИЛАР ОНГИДА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ



Download 27,87 Mb.
bet248/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ЎКУВЧИЛАР ОНГИДА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ.
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 5-умумтаълим мактаби
МИҒ фани ўқитувчиси Абдуалимова Нафиса Маҳмудовна
Бугунги кунда дунё буюк эврилишлар палласида. Кимдир уни ахбарот” асри, кимдир “Компьютер” асри, бошқа бировлар эса “Глобаллашув” даври деб атамоқдалар.
Америкалик келажакшунос олим Э.Тофлер таъбири билан айтадиган бўлсак, келажак бугунги кун устига шитоб билан бостириб келаётган бу давр қадрият, анъана, миллий маданият, дид сингари тушунчаларни, бинобарин улар ҳақидаги тасаввурларни кескин ўзгартириб юбормокда. Бугуннинг натижасида хеч кимга ўхшамаган ва хеч қайси рисолага тўғри келмайдиган, биздан ҳаёт ва абадият, макон ва замон, одоб ва ахлок, ёвузлик ва эзгулик, ҳалоллик ва жумардлик ҳақидаги тасаввурларни ҳам ўзгартиришни талаб қилаётган “виртуал авлод” шаклланмоқда.
“Оммавий маданият”, туб моҳиятига кўра, миллий маданиятнинг кушандаси бўлиб, у маданий хилма-хилликни ҳушламайдиган, унинг асл максади- бу оламни якранг кўришдадир. “Оммавий маданият” сценарийсининг асосий “муаллифи” саналган Америка Кўшма Штатларида маданиятлар уйғунлиги орқали миллатлар ўртасидаги тафовут “девори”ни йиқитиш борасида тўпланган бой тажриба шундан далолат беради. “Ягона миллат”- “америкалик” деган тушунчанинг вужудга келиши учун олиб борилган узоқ муддатли мафкуравий кураш алалоқибат халқни бирлаштирди. Аммо бу “муваффакият” ўнлаб-юзлаб миллат вакилларининг ўзлигидан мосуво этилиши, туб жой ахоли-хиндуларнинг бутунлай “ютилиб” кетиши ҳисобига юз берди.
“Оммавий маданият”нинг ёвузлиги шундаки, у одамзоднинг фикрлашига тиш-тирноғи билан қарши. Тўғри бир қарашда “оммавий маданият” ҳурфикрлилик, инсон эрки тарафдоридек кўринади, лекин барча “илму- амали”нинг негзига, асосига эътибор берилса, инсоннинг фикрлашига, тафаккур қилишига зид экани аён бўлади.
Шундай экан, инсонни комилликка элтувчи асосий омил одоб-ахлоқдир. Миллат манфаатларини ўз манфаати, ўз манфаатини эса миллат манфаатига эришиш шарти деб тушунади. Ўз вазифасини миллатнинг кунига яраш, оғирини енгил қилишда куради.
“Оммавий маданият” маънавий-ахлокий қадриятларимизга бутунлай зид бўлиб, миллий маънавиятимизни йуқотишга қаратилгандир. Шундай экан, ҳозирги даврда мамлакатимизда яшаётган хар бир инсон, айниқса ёшлар “оммавий маданият” таҳдидининг маъно-мазмунини чуқур англаб олмоғи ва унга қарши турмоғи ғоят муҳимдир.
Шу нуктаи назардан маънавий тарбия соҳасида бўшлиққа асло йул қўйиб бўлмайди. Зеро маънавий тарбия жараёни замоннинг бугунги талаблари ҳамда аник чора-тадбирлар асосида, республика таълим тизимининг барча босқичларида мунтазам ва узлуксиз олиб борилиши даркор. Шу билан бирга, педагог ходимларнинг бугунги ахбаротлашув шароитида маънавий тарбия соҳасида мухим вазифалари-хозирги тез ўзгараётган ҳаёт воқелигига ўқувчиларда онгли муносабатни, мустақил фикрлашни, қабул қилинган ахбаротларни қайта ишлаш орқали муносабатларни тарбиялаш билан бир вақтда юртимизда, дунёда юз бераётган барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғусини шакллантиришдан иборатдир.
Фарзандларимиз чет эл “рок” қўшиқларини тушиниб тушинмай соатлаб эштиши унинг сўзларига мазмун моҳиятига тушунмай оммавий таризда рақсга бир бирларига тақлид қилишлари уларнинг маънавий оламига салбий таъсир қилиб бормоқда. Хозирда ёшларни маънавий оламининг шакилланишда Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислохатларнинг ўрни бекиёсдир жумладан ҳалкаро мақом конкурисининг ўтказилиши, 2019 йилнинг 5-8-апрел кунлари халкаро “Бахшичилик” фестивалининг бўлиб ўтиши ёшларимизни маънавий дунёсини ривожланишига, миллий кадриятларимизни ўрганишга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон демократик фукаролик жамиятини маънавиятли ёшлар куради. Шундай экан, биз фарзандларимиз тарбиясида хеч қандай локайдлик ва бепарволикка йул қўймасдан:
-уларнинг онгида ва қалбида аждодаримиздан бизгача етиб келган миллий мусиқамизга, мақомга, бахшичилик санъатига нисбатан маънавият уруғларини сочиб, аждодаримизга муносиб фарзанд этиб тарбияламоғимиз;
-ўзлигини англатмоғи;
-дунёкарашини ривожлантириш;
-мустақил-эркин фикрлашини кучайтириш;
-мулокат маданиятини ривожлантириш;
-қабул қилинган ахбаротларни тахрир қилиш ва муносабатини билдириш;
-миллий мафкурани бош ва асосий гояларини, миллий ва муммиллий, умуминсоний тамойилларни хаётга тадбик этишда фаол иштирок этиш;
-ғурур ва ифтихор билан яшашга ўргатиш;
-умуминсоний кадриятларга содиқлик;
-ўз имкониятларини эркин намойиш этиш;
- Ватанга, заминга мехр-мухаббатли, садокатли , ватанпарварлик туйгуси билан яшаш;
-мафкуравий, гоявий, информацион хуружларга собитлик билан тура олиши;
-иродали,фидоий ва ватанпарварлик туйгусини шакллантириш;
-жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни яратиш;
-Ватан тақдири учун масъуллик, ягона Ватан туёгусини шакллантириш ва ҳк...
Ана шундагина биз Ватан равнақи йўлидаги олдимизга қўйган мақсадимизга эриша оламиз.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish