“БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС” ТАМОЙИЛИНИНГ АСОСИ ИЛМ-МАЪРИФАТ
Нодира Файзиева
СВХТХҚТМОҲМ нинг “Умумий бўлим” ходими, ГДУ сиртқи бўлим талабаси
Таълим ва тарбия масаласи бу жуда мураккаб жараён эканлиги барчамизга маълум. Бола оилада туғилиб, илк тушунчаларини оилада шакллантиради, мактабгача таълим ташкилотларида тасаввурларини бойитади. Ундан кейинги ҳаётида эса дунё қарашларини шакллантиради. Шу боис, биз болалар қалбини тиниқ оқадиган дарё сувларига ўхшатамиз. Тиниқ сувлар инсон кўзларини қувонтиради, ором бағишлайди.Таълим тарбиядаги мукаммаллик эса жамиятни юксалтиради. Бу борада биз устозлар ўқувчиларни аввало келажакка бўлган ишончини оширишимиз,уларни синфдан ташқари тўгаракларга жалб қилиш, тўгаракларни ўқувчиларни қизиқтирган даражада дарсларни олиб бориш, дарс жараёнини қизиқарли ва мазмунли ташкил этишимиз, уларни билим даражасини аниқлаб фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантиришимиз керак. Бу борада Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича “Бешта муҳим ташаббус” тамойилини яратдилар.
Биринчи ташаббус - Ёшларнининг мусиқа,рассомчилик адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Ҳозирги кунда бу ташабусс жуда катта ахамиятга эга хисобланади. Ҳар бир шаҳар ва туман муассасаларида бу беш ташаббус амалда қўлланилмоқда.
Иккинчи ташаббус - Ёшларни жисмоний чиниқтириш,уларни спорт сохасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Бу ташаббус инсон саломатлиги йўлида хизмат қилади,чунки спорт билан шуғулланган бола албатта хам руҳан,ҳам жисмонан бақувват бўлиб вояга етади. Бу соҳа вакиллари учун жамиятимиз жуда кўплаб имкоиятлар яратган. Спорт соҳаси учун спорт мактаблари очилган. Таълим муассасаларида спорт тўгараклари ташкил этилган.
Учинчи ташаббус - Аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилганлиги билан диққатга сазовордир. Боиси, компютер технологияларини яхши тушунган болалар замон талабларига тезкорлик билан жавоб беради. Уларни билим даражаси янада фаоллашади, сабаби интернет материалларидан тўғри фойдаланса жахон бўйлаб маълумотларга эга бўлади. Хозирги кунда таълим муассасаларида ўқувчилар учун алоҳида компютерлар берилган.
Тўртинчи ташаббус-Ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ўртасида китобҳонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Бу йўналиш асосида кўплаб жойларда алоҳида ахборот ресурс марказлари очилди. Кўплаб таълим даргоҳларидаги кутубхоналар қизиқарли китоблар билан бойитилмоқда.Кўп китоб ўқиган ўқувчилар ўртасида китобхонлик танловлари ўтказилмоқда.Призидентимиз ”Китоб ўқиган спарк минади”-деган иборалари билан болаларни руҳлантирдилар. Кўпчиликлар ёшлар бўш вақтларини китоб ўқиш билан ўтказмоқдалар.
Бешинчи ташаббус - Хотин қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади. Маълумки, ҳар бир соҳани ўзига ҳос хусусиятлари бор, бу ташаббус ҳам хотин қизларни вақтини мазмунли ўтказиш керак деганидир, чунки хотин-қизлар фарзанд тарбияси билан шуғулланадилар. Фарзанд тарбиялаш учун албатта оналарнинг ўзлари меҳр–муҳаббатли билимдон ва тажрибали бўлишлари керак. Доимо касб-кор билан банд бўлган аёллар бўш вақтини бехуда ўтказмайдилар, жамиятимиз равнақига ўзларининг муносиб хиссасини қўшадилар. Мазкур “Бешта муҳим ташаббус” Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан қизғин кутиб олинганлаги сабабли, унинг ижобий натижалари ҳаётда ўз аксини кўрсатди. Шунингдек, Маданият вa Халқ таълим вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда туман ва шаҳарларда маданият марказлари ва умумтаълим мактабларда ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшиимча тўгараклар ташкил этиш вазифаси қўйилди. Президентимизни ушбу ташаббусларининг моҳияти ана шундай эзгу ишлардан иборат. Шулар боис, хар бир муассасаларда “Беш ташаббус беш имконият” мавзуларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Иқтидорли ўқувчилар кўзга яқол ташланмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиевнинг “Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз,балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз”-деган сўзларини, биз ёшларнинг қалбимиздаги, диққат марказимиздаги шиоримиз деб қабул қилганмиз.
Биз ёшлар олий таълим муассаларида таълим олиш билан биргаликда жамиятимиз тараққиётимизга ўзимизнинг билимимиз, куч ғайратимиз салоҳиятимиз билан муносиб ҳиссамизни қўшамиз. Жамиятимизнинг баркамол, соф эътиқодли фуқаролари яъни халқ таълими зиёлилари билан елкама-елка туриб уларга кўмакдош бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |