Литература:
Махмудов А.Х. Совершенствование дидактического обеспечения компетентностной подготовки будущих магистров., дисс:… д-ра. пед. наук.-Ташкент.-2017.- 226 с.
Закревская Н.Г. Образование в магистратуре как фактор подготовки научных кадров// Ученые записки, 2008.-№11.-С.29-32.
Компетентностный подход в образовательном процессе. Монография / А.Э. Федоров, С.Е. Метелев А.А. Соловьев, Е.В. Шлякова – Омск: Изд-во ООО «Омскбланкиздат», 2012. – 210 с.
Джураев Р.Х., Махмудов А.Х. Олий инновацион таълим тизимида мутахассисларни компетентли тайёрлаш.-Тошкент, 2013.-78 б.
Хуторской А.В. Компетентностный подход в обучении. Научно-методическое пособие.- М.: Издательство «Эйдос»; Издательство Института образования человека, 2013. -73 с.
ТИЛ ПОРТФОЛИОСИ ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ СИФАТИДА ВА УНИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Ҳ.И.Уразбаев
Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети, kurazbaev@wiut.uz
Глобал инглиз тили кафедраси ўқитувчиси
Инсоният тарихида таълим ва тарбияга оид илмий қарашлар ҳилма-хил ёндашувлар асосида шаклланиб, ривожланиб келган. Таълим ва тарбия, ўқитиш жараёнини ташкил қилиш, унинг таркибий қисмлари ва асосий функцияларига аниқлик киритиш мақсадида унга турли таърифлар ва тавсифлар берилган ва бериб келинмоқда. Таълим жараёнига ва ушбу жараён ўз ичига олувчи таркибий қисмларни умумлаштирувчи таъриф сифатида маълум бир даврда яратилган илғор технологиялар, ҳамда ушбу даврнинг ўзига хос хусусиятларини таълим методларига бериладиган таърифларда ҳам акс эттиришга уринишлар бўлган. Шу тариқа, 20 аср юксак технологиялар, ривожланишга тизимли, структуравий ёндашувлар асри бўлгани каби, таълим жараёнига ҳам технологик-тизимли ёндашув шаклланган ва 20 асрда педагогика соҳасига “педагогик технология” тушунчаси кириб келган. Педагогик технология тушунчаси билан бир қаторда шунингдек, “таълим технологияси”, “ўқитиш технологияси” тушунчалари ҳам кенг қўлланилиб келинади, бироқ ушбу тушунчалар ўртасидаги фарқли жиҳатлар ҳалигача аниқ тавсифланмаган.
ЮНЕСКО томонидан педагогик технологияга қуйидагича таъриф берилади: “педагогик технология – бу янада самарали ўқитишни ташкил қилиш мақсадида инсон ва техник ресурсларни бирлаштириб, маълум бир мақсадларни кўзлаган ҳолда ўқитиш ва ўрганиш жараёнини тизимли равишда лойиҳалаш, баҳолаш ва ташкил қилишдир” [3].
Мамлакатимиз педагог олимлари Ў.Қ.Толипов, М.Усмонбоевалар [2] ҳам ўз илмий изланишларида педагогик технология тушунчасига таъриф бериб ўтишган. Хусусан, Ў.Қ.Толиповга кўра педагогик технология – бу маълум бир лойиҳа асосида ташкил этилувчи, аниқ мақсадга эришишни кўзловчи ва ушбу мақсаддан ижобий натижа олинишини кафолатловчи педагогик фаолиятдир [2, 22-б].
Педагог олим Б.М.Бим-Бад [1, 12-б] таъкидлашича педагогик технология илмий лойиҳалашни талаб этиб, дидактик жараённи бошқариш учун таълим олувчи шахсиятини диагностик таҳлил қилишни, шу билан бирга таълим мақсадларини англаш ва йўналтиришни талаб этади.
Портфолионинг педагогик технология сифатида шаклланишига нисбатан узоқ вақт бўлмаганига қарамасдан, ҳозирга келиб жаҳон педагогик тажрибасида портфолионинг қўлланилиш кўламлари тобора кенгайиб бормоқда. Мамлакатимизда олиб борилган педагогик илмий тадқиқотларда портфолио технологияси кенг ёритилмаган бўлмасада, хорижий адабиётларда, портфолиони таълим жараёнида қўлашнинг турли усуллари келтирилган [5, 32-б].
Портфолио тушунчаси, америкалик олим Бердга [6] кўра таълимга бошқа соҳалардан, хусусан, санъат, меъморчилик ва фотографликдан кириб келган бўлиб, портфолио сўзи биринчи навбатда ушбу соҳаларда қўлланилиши билан боғлиқ маънони англатади.
Хорижий илмий адабиётларда портфолионинг турли тавсифларини учратиш мумкин. Берд таърифича, портфолио маълум бир шахснинг билим, кўникма ва малакаларга эгалигини исботловчи турли ҳужжатлар мажмуидир. Паулсон, Паулсон ва Меер [8] портфолио талабанинг бир нечта жабҳалардаги сайи-ҳаракатлари, интилишлари ва эришган ютуқларини жамловчи восита ҳисобланади. Уинсон ва Эллефсон [8, 28-б] таърифлашича, портфолио бу жараён ва маҳсулот қоришмаси бўлиб, портфолио рефлексия, саралаш, оқилона ташкил этиш ва ушбу жараёнларни акс эттирувчи маҳсулотлар орқали шаклланади.
Ғарб мамлакатларида, хусусан АҚШда, таълимда портфолио технологиясини қўллашга бўлган қизиқиш 1980 йилларда уйғонди ва ундан таълимда фойдаланишнинг юқори нуқтаси 1990 йиллар ўртасига тўғри келди. Ҳозирда портфолиодан турли манфаатдор томонлар (талабалар, ўқитувчилар, таълим муассасалари) фаол фойдаланиб келмоқда.
Портфолио технологиясидан фойдаланиш талабаларни баҳолаш билан боғлиқ турли муаммоларни, хусусан, бажарилаётган топшириқларнинг ҳаётийлигини кафолатлаш, эгалланган билимни амалда қўллаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида, баҳолашнинг муқобил усули сифатида қўлланилган бўлса, кейинчалик портфоли технологиясининг қўлланилиш жабҳалари кенгая бошлади. Бунга сабаб биринчи навбатда портфолионинг таълим технологияси сифатида ўзида ўқиш ва ўрганишга бўлган замонавий назарий ёндашувлар, конструктивизм, скаффолдинг ва ҳамкорликда ўрганиш назарияларини акс эттира олишида бўлди [7, 23-б]. Айни дамда кўпчилик Ғарб мамлакатлари таълим муассасаларида портфолио тушунчасига замонавий педагогиканинг ажралмас қисми сифатида қаралмоқда.
Йигрманчи аср охирларига келиб АҚШда портфолио технологиясига нафақат бўлажак мутахассисларни тайёрлаш ва баҳолашнинг муқобил усули сифатида, балки касбий фаолият самарадорлигини оширувчи ва кафолатловчи восита сифатида қарала бошланди. АҚШнинг “Профессонал ўқитиш стандартлари миллий кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти таълим соҳасида юксак натижаларга эришган ўқитувчиларни сертификациядан ўтказиш мақсадида портфолио технологиясидан фойдалана бошлади.
Педагогик фаолият билан шуғулланаётган ўқитувчилар фаолиятини тизимлаштириш ва самарадорлигини оширишда портфолиони қўллаш билан параллел равишда АҚШдаги кўпчилик ўқитувчиларни тайёрлаш курслари портфолиодан таълим жараёнида фойдалана бошлади. Бундан қўзланган мақсад бўлажак ўқитувчиларда рефлексия, амалий топшириқлар бажарилишини ҳужжатлаштириш ва касбий омилкорлик ҳиссини шакллантириш бўлди [4, 12-б]. Шунингдек, кўпчилик педагог олимлар, жумладан Дэвид Колб ҳам, портфолионинг назария билан амалиётни боғлаш, мустақил таълим олиш жараёнини тизимлаштириш ва қўллаб қувватлаш, ўрганилган билимлар ҳақида умумий хулосалар ясаш (рефлексия), ясалган хулосалардан билимлар мажмуини шакллантирган ҳолда ушбу билимни келгуси фаолиятда қўллаш имкониятини алоҳида таъкидлаб ўтишган.
Буюк Британияда конекстида ҳам портфолио технологиясидан фойдаланиш кенг тус олиб, бунинг асосий сабаби ўрганишга компетенциявий ёндашувга кўп урғу берилиши ва ўқувчиларнинг ўқиш ва ўрганиш жараёнига бўлган маъсулият ҳиссини ошириш, ҳамда ушбу жараённи регулятив йўналтириш, режалаштириш ва баҳолашда ўқувчиларнинг марказий ўринни эгаллашларини кафолатлаш ҳисобланади. 2007 йилга келиб Буюк Британия Таълим департаменти барча мактабларни электрон портфолиолар билан таъминлаган бўлса, 2005-2006 ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасалари талабалар эришган ютуқларни қайд қилувчи портфолио тизимини ўз электрон тизимига интеграция қилган. Натижада ўқувчиларда билим олишда эришган ютуқларини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш; шахс сифатида ривожланиш, билим олишга иштиёқини ошириш, ўзининг кучли ва кучсиз томонларини, имкониятларини аниқлаш имконияти пайдо бўлган. Бу эса ўз навбатида таълим сифатининг сезиларли даражада оширилишига олиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |