Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – кжагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сон Фармони. // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 07/18/3907/1706-сон.
2.Габдулхаков В. Ф. Одаренность и ее развитие в условиях взаимо-действия общеобразовательной школы и университета. Учебно-метод. пособие. – Казань: РИЦ «Школа», 2012. – С. 64 –65, 87–88.
3.Образовательные модели и технологии работы с одаренными детьми. / Сост. Башева Е. И. и др. – Красноярск: ККИПКППРО, 2011. – С. 6, 12.
4. Рахматова Ф. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш технологиясини такомиллаштириш. Пед.фан.б/ча (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. СамДУ . 2020 й. 170 б.
5. Содержание и методика обучения одаренных детей в начальной и неполной средней школе Англии и США. Дисс. канд. пед. наук. – Москва, 2000. – С. 212.
МОРФЕМАЛАР ТИЗИМИДА АГГЛЮТИНАЦИЯ ВА ФУЗИЯ МУНОСАБАТИ
Мирзақулов Турсунали Ўтаевич
Филология фанлари доктoри, профессор
Қўшимчалар ҳосил бўлишининг фузия усули бир неча аффиксал морфемаларнинг ўзаро зич бирикиб кетишини англатади, бунда қўшма аффикс таркибидаги элементларнинг сингишиб кетиши, тўғридан-тўғри қисмларга ажратишнинг мумкин эмаслиги, орадаги чегара сигналларининг йўқолиши каби ҳолатлар уқилиб туради.
Фузия – янги морфем бирикмалар ҳосил қилувчи жараён, алоҳида усул. Фузия терминини фанга олиб кирган америка олими Э.Сепир (1921) уни аффикслар, янги ўзаклар ҳосил қилувчи алоҳида усул сифатида ажратиб кўрсатмаган бўлса-да, унда фузия икки элементнинг ўзаро сингишиб, бири ёки ҳар иккиси ўзгаришга учраши ва дастлабки маънолардаги изоҳлашиш юз беришини таъкидлайди. Айни талқин Ж.Марузонинг “Тилшунослик терминлари луғати” (М.1960. 331-бети)да тўлиғича ўз ифодасини топган. О.С.Ахманованинг луғатида “Ўзгарувчан ўзак билан ностандарт қўшимчани морфемалар ўртасидаги чегаранинг йўқолишига олиб келувчи зич бирикуви фузиядир (соддалашиш ҳодисаси билан солиштиринг)” 2 дейилади.
Туркий тилларда, жумладан, ўзбек тилида сўзнинг морфем таркиби ўзгармас, турғун ҳолатда тургандек кўринса-да, аслида, у мураккаб ўзгарувчан табиатга эга. Умумий тилшуносликка доир асарларда тез-тез учраб турадиган қуйидаги фикр, яъни агглютинация тамойили асосида тузилган сўзда морфемалараро чегара, туташув нуқталари ҳамиша аниқ кўриниб туради (А.А.Реформатский) тарзидаги фикр ниҳоятда нисбий тавсифдир. А.А.Реформатскийнинг фикрича, асос паровоз бўлса, вагонлар аффикслар ҳисобланади. У агглютинация асосга бирин-кетин қўшиладиган, маъно-вазифаси ҳар бириники аниқ бўлган, оралари очиқ кўриниб турадиган ҳодиса деб қарайди3. Бу фикрларнинг нисбий эканлигини фузия ҳодисаси ҳам исботлайди. Нисбий тавсиф деганда шуни айтиб ўтиш керакки, лексема ва морфемаларнинг ораси ҳамиша ҳам очиқ кўриниб турмайди. Вақтлар ўтиши билан фузион жараёнлар содир бўлиши эвазига товуш ўзгариши, бирикиб кетиши, соддаланиши, қайта бўлиниш жараёнлари содир бўлади ва улар орасидаги “очиқ кўриниб туриш” ҳолати ўзгаради. Оға+ини – оғайни, бор+а+мен – бараман сўзларида ҳам фузияга учраб агглютинацияни юзага келтирган.
Морфемалар сўз доирасида занжирсимон тизмалар, “суффиксларнинг ҳалқалари” (Б.А.Серебренников)ни ҳосил қилади. Айрим ҳисобларга кўра, бу ҳалқаларнинг сони бир ўзак доирасида то ўн тўрттагача етиши мумкин. Ана шу ҳалқаларда турли хил тарихий жараёнлар билан боғланувчи омиллар таъсирида тарихий-генетик ҳамда функционал ўзгаришлар узлуксиз содир бўлиб туради. Бош (ўзак) морфема ва эргаш морфема – қўшимчаларнинг ўзаро семантик-фонетик чатишиши, бошқача айтганда, морфем материалнинг қайта бирикиши ва тақсимланиши ҳам тўхтовсиз давом этади. Натижада тил янги морфологик бирликлар – ўзаклар ва қўшимчалар билан бойиб боради. Айни шу хусусиятга кўра, “агглютинатив тиллар қўшимчалар ҳосил қилиш бўйича ҳайронқоларли қобилиятга эга”4. Қайд қилинган жараёнларга кенг қамровда ёндашиш кераклигини таъкидлаб, И.А.Бодуэн де Куртенэ В.В.Радловнинг асарларига ёзган тақризида шундай деган эди: “Тил тафаккурининг ҳамма морфологик бирликларига бир хилликда қотиб қолмаган, доимо ўзгариб турадиган, шу билан бирга, жонли, реал бирликлар сифатида қараш керак”5.
Узоқ вақтларгача О.Н.Бётлингк ва В.В.Радловнинг морфемаларнинг келиб чиқиши ҳақидаги фикрлари далилларга мос тарзда татбиқ қилинмади: улар туркий тилларда саноқли қўшимчаларгина мустақил сўзларга бориб тақалади, деб кўрсатган эдилар. Тарихий-типологик текширишларнинг кенг қамровда олиб борилиши натижасида агглютинатив тиллар, шу жумладан, ўзбек тилининг морфем бойлиги – ҳам ўзак қисми, ҳам қўшимчалар қисми икки етакчи усулда бойиб бориши аниқланди:
1) агглютинация (ёндошлик) усули – мустақил сўзларнинг аффиксал морфемаларга айланиши натижасида;
2) фузия усули – морфемаларнинг ўзаро бирикишидан янги ўзак ва қўшимчаларнинг ҳосил бўлиши натижасида.
Агглютинация (лот. agglyutinare – ёпиштирмоқ). 1. Сўз ясалиш ёки шакл ясалиш асоси ўзгармаган ҳолда янги сўз ёки cўз шакли ҳосил бўлиши). Бунда ҳар бир аффикс маълум бир маъно, вазифа билан қатнашади. Мас., туркий тилларда, жумладан, ўзбек тилида ясама сўзлар ва сўз шакллари асосга маълум изчиллик билан аффикслар қўшиш орқали ҳосил қилинади ва бу аффиксларнинг ҳар бири ўз маъноси билан қатнашади: тер-им-чи-лар-имиз-га.
2. Икки сўз (асос)нинг бир сўзга, бир сўз шаклига айланишидан иборат морфологик жараён. Мас., эчкини эмар>эчки эмар>эчкэмар6.
Агглютинация жараёни тилларда сўз асослари, грамматик ва деривациявий маъноларга эга бўлган қўшимчалар ёрдамида янги сўз ёки грамматик шакл ҳосил қилади.
Агглютинация туркий тиллардаги грамматик шаклларни ҳосил қилишнинг қадимий усули ҳисобланади. Икки сўзнинг бирикувидан янги бирлик пайдо бўлади, ҳосил бўлган бирлик аналитик ёки синтетик ҳолатда бўлиши мумкин. Ўзбек тилида ҳам шунга ўхшаш мураккаб морфологик бирликларнинг ясалиш жараёни мавжуд. Бу ҳодиса бир вақтнинг ўзида содир бўлмай вақтлар ўтиши билан юзага келади. Агглютинация ҳодисасида сўзларнинг бошқа сўзлардан ёки бирикмалардан ҳосил бўлиши, аффиксга айланиши тилларнинг ўзига хос кўринишини ифодалайди. Туркий тилларга хос жиҳатлар шуни кўрсатадики, бу жараён феъл сўз туркуми доирасида кўпроқ амал қилади. Бу ҳолат одатда кесимнинг ривожланишида кўринади. Шунинг учун феълларнинг аналитик шакллари содда ва қўшма аффикслар миқдорини бойитувчи манба ҳисобланади. Бу усул билан ҳосил бўлган аффикслар таркиби фонетик, фономорфологик ҳамда синтактик редукцияга учрайди (тушиб қолади: тўққиз+ўн – тўқсон, сариқ+а+й – сарғай) ва у тилда ўзига хос янги бир вазифани бажаради: келтирмакда турур мен – келтирмактатурмен – келтирмактадурмен – келтирмакдамен – келтирмоқдаман. Келтирилган мисолдан кўринадики, агглютинация ҳодисаси феъл сўз туркумида кўпроқ учрайди.
Тил далилларининг табиати, айниқса, фузия усулининг бош ва асосий усул эканлигини кўрсатади. Ўз навбатида, ҳар иккала усул бошқа усуллар учун келиб чиқиш манбаи вазифасини бажаради.
Фузия термини лотинча бўлиб, “эриб кетиш, сингиш” маъноларини англатади. Тил ички қурилишидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган бу жараён тилшунослик тарихида гипперагглютинация (В.В.Радлов), морфологик абсорбация ҳамда переинтеграция (Н.В.Крушевский), соддаланиш ҳамда морфологик қайта бўлиниш (В.А.Богородицкий), контаминация (Г.Пауль), фузия (Э.Сепир, А.Н. Кононов) деб аталади. Булар орасида фузия термини ҳодисанинг моҳиятини анча яхши акс эттиради: бунда қисмларнинг янги бирлик таркибига зич бирикиб кетиши, тўғридан-тўғри қисмларга ажратишнинг мумкин эмаслиги, орадаги чегара сигналлари (пауза, урғу)нинг йўқолиши каби ҳолатлар англашилиб туради.
Фузия ҳодисасининг юз бериш сабаблари тилшуносликка доир адабиётларда турлича изоҳланади. Олтойшунослик асосчиларидан бири, фин олими Г.И.Рамстедт фузияни морфемаларнинг қўшилиш ўрни – фонологик ҳодиса сифатида баҳолайди7. Ҳинд-европа тилларидаги фузион ҳодисалар И.А. Бодуэн де Куртенэ, В.А. Богородицкий асарларида дастлаб фонетик сабаблар билан боғлиқ, деб кўрсатилди. Кейинчалик Н.В. Крушевский асарлари таъсирида бу олимлар фузия замирида маъно ўзгаришлари ётишини, фонетик-фонологик ўзгаришлар эса бу ўзгаришларни мустаҳкамловчи жараён эканлигини эътироф этдилар.
Булар аффиксларнинг умумий таснифи нуқтаи назаридан ҳам бошқа-бошқа группага мансуб, ҳурмат шакли морфологик табиатга, эгалик аффикси таркибидаги -лар эса синтактик табиатга эга. Шу асосда биринчисини морфологик шакл (шакл ясовчи) деб, иккинчисини эса (эгалик аффиксининг таркибий қисми сифатида) синтактик шакл (шакл ўзгартувчи) деб белгилаш лозим. Кейинги пайтларда шу ҳолатда қараш оммалашиб боряпти, дейиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |