Ақлий ҳужумни ўтказиш қоидалари. 1. Ўйлаш жараёни хеч қандай баҳолашларга йўл қўймайди. Агар ўйлаш жараёнида ғоялар баҳоланадиган бўлса, қатнашчилар эътибори ўз фикр ва ғояларини химоя қилишга, уларнинг янгилари ва яхшилари устида бошқотиришга қаратилади. Баҳолаш қоидадан истисно қилиши керак.
2. Ҳаммани ўта хилма-хил кўтилмаган ғоялар доирасини ўйлашга ундаш керак. Хақиқатдан ҳам, ақлий ҳужумда кутилмаган ғоялар юзага келмас экан, айрим қатнашчилар ўз шахсий фикрларини қайта кўриб чиқишлари аниқ бўлиб қолади. Улар ўз ғояларини тақдим этишдан олдин, ушбу ғояларнинг тентакнома бўлиб чиқиши ва кулгуга сабаб бўлишидан чўчиб узоқ ўйлаб, хулоса чиқарадилар.
Ғояларни рағбатлантириш. Миқдор деярли доим ўсиб сифатга айланади. Тезкор изчилликда катта миқдордаги ғоялар пайдо бўлганда, одатда баҳолаш истисно қилинади. Қатнашчилар тасаввури кенгайтирилса бунинг натижасида яхши ғоялар юзага келади.
Ҳар бир киши ўзгалар ғоясига асосланиши ва уларни ўзгартириши мумкин. Олдин таклиф этилган ғояларни бириктириш ёки ўзгартириш кўпинча сабаб бўлганлардан кўра яхшироқ ғояларни келтириб чиқаради.
Раҳбарни гурух билан олдиндан учраштириш ва улар вазифасини тушунтириш.
Машғулотларда гуруҳ ва рахбар вазифасини тушунтириш.
Ҳар бир гурух доира шаклида ўтирсин. Ҳар бир иштирокчи ҳаммани кўриб туриши лозим.
Иш вақтида доимо ҳар бир гурух атрофида юриш ва саволларга жавоб бериш.
Гуруҳчаларга қўйидаги муаммоли топшириқлар берилади.
1-савол. Спорт мусобақаларининг бошланғич жойи – старт. 2 балл.
2-савол. Тинчлик элчиси – Спорт. 2 балл.
3-савол. Улкан спорт анжумани - Олимпиада. 2 балл.
4-савол. Узаро бахс – Мусобақа. 2 балл.
5-савол.«Шайтон арава» номини олган спорт тури - велосипед 2балл
6-савол. Қора бурчакка чорловчи ўйин – шашка. 2 балл.
7-савол. Дарозлар ўйнайдиган спорт тури – баскетбол. 2 балл.
8-савол. Тиғни тўқнаштирувчи спорт тури – қиличбозлик. 2 балл.
9-савол. Спорт қироличаси деб номланган спорт тури – енгил атлетика. 2 балл.
10-савол. Кросснинг ўзбекча атамаси – пойга. 2 балл.
Гуруҳчаларга ёки сардорларга қўйидаги бошқотирма берилади:
-
|
|
1
|
|
|
К
|
|
|
|
|
Ўзбек курашида иккинчи огоҳлантириш -
|
|
|
|
2
|
|
У
|
|
|
|
|
Кураш белбоғининг қадимги номи -
|
|
|
3
|
|
|
Р
|
|
|
|
|
Мусулмон дунёсининг энг биринчи спорти -
|
|
|
|
4
|
|
А
|
|
|
|
|
Ўзбек курашида тўлиқ қўлланилмаган усул -
|
5
|
|
|
|
|
Ш
|
|
|
|
|
Ўзбек курашининг илгариги номи -
|
Инновацион технологияларни амалда қўллаш орқали жисмоний тарбия ўқитувчисининг фаолиятига, яъни болага амалий кўникма бериш билан бирга назарий билимларини бойитиш, ўзлаштириш, уларга қулай, осон, самарали усулларни тўғри танлаб ҳамда қўллаш орқали ўз педагогик маҳоратини ошириб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |