Rekreatsiya tushunchasi. Rekreatsiya va dam olish. Reja: Rekreatsiya xozirgi davrning ijtimoiy-madaniy fenomeni sifatida


Ҳудуднинг табиий-рекреация салоҳиятини баҳолаш муаммолари



Download 23,92 Kb.
bet4/4
Sana22.02.2022
Hajmi23,92 Kb.
#102035
1   2   3   4
Bog'liq
Turizm 1 amaliy

Ҳудуднинг табиий-рекреация салоҳиятини баҳолаш муаммолари. Ҳудуднинг табиий-рекреация салоҳияти туризмни ривожлантиришнинг етакчи омилларидан бири ҳисобланади. Юқори табиий-рекреация салоҳиятига эга бўлган ҳудудларни тизимли тартибдаги методологияга асосланган чуқур таҳлил қилиш қуйидагиларни талаб қилади. Аҳоли соғлиғини самарали равишда тиклашга йўналтирилган бундай ҳудудларни барқарор ривожлантириш учун ундаги табиий ва ижтимоий-иқтисодий мажмуалар ўз-ўзини тиклай оладиган тартибли тизимга эга бўлиши керак.
Ўз-ўзини тартиблаб турадиган тизим деганда янги моҳият ва таркибни ҳосил қилиш йўли билан ташқи таъсирларга мослашиш қобилиятига (ўз қоида ва қонуниятларига таянган ҳолда) эга бўла оладиган тизим тушунилади. Рекреация ҳудудларининг қуйидаги қатор хусусиятларини аниқлаш муҳим ҳисобланади: рекреация ресурсларининг даражасини, уларнинг салоҳиятини, табиий-ижтимоий-иқтисодий яхлитлигини, хозирда ва келажакда талабга эга бўлишини аниқлаш зарурдир.
Рекреация ресурслари деганда яхлит ландшафт уйғунлигини шакллантирадиган табиат мажмуалари ва тарихий-маданий мерос объектлари йиғиндиси тушунилиб, уларни бевосита ва билвосита ўзлаштириш инсоннинг жисмоний ва маънавий соғлигини тиклашга ижобий таъсир кўрсатади.
Рекреация ресурсларининг сифати табиат мажмуаларининг, унинг ажойиб истъемол хусусиятларининг, шу жумладан инсон саломатлигини тиклаш, унинг руҳий, жисмоний ҳолатлари ва ҳиссиётларини тиклаш нуқтаи назаридан инсон онгида акс этишидир. Эстетик ҳиссиётлар инсоннинг муайян миллий маданиятга қарашли эканлигини акс эттиради, рекреация ресурсларининг айрим хусусиятларидан фойдаланиш эса хилма-хил ва кўп қиррали бўлганлиги сабабли уни баҳолашда қуйидаги қоидаларга асосланилади:

  • дам олишнинг юқори сифати имкониятларнинг (даволаш, спорт, билимларни ошириш, эстетик ҳиссиётлар ва ҳ.к.) турли туманлиги билан таъминланади;

  • рекреация ресурсларининг ноёблиги, ўзига хослиги, яхши сақланганлиги уларинг умуминсоний қадриятини белгилайди;

  • инсоннинг “ёввойи табиат” билан мулоқот қилишга эҳтиёжи табиийдир ва у албатта қондирилиши керак;

  • табиий рекреация ресурслари тугаб боради, қайта тикланиш имкониятлари чеклангандир, бошқаси унинг ўрнини боса олмайди.

Дастлабки қоидалардан келиб чиққан ҳолда ҳудуд рекреация салоҳиятини баҳолашга услубий (методик) ёндашув ишлаб чиқилади. Биринчи босқичда салоҳиятнинг ҳар бир бўғини: иқлим, ер усти сувлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, гидроминерал ресурслар, табиат ва маданий-тарихий ёдгорликлар бўйича сифатни балли баҳолаш шкаласи тузилади.
Иқлим ресурслари қулай ва ноқулай даврларнинг давомийлиги орқали дам олишга қулайлик яратади ёки одамнинг очиқ ҳавода бўлишини чеклайди. Қулай иқлимга эга бўлган, очиқ ҳавода дам олишнинг тартиби ва турлари чекланмайдиган ҳудудлар энг катта салоҳиятга эга бўлади. Одамнинг очиқ ҳавода бўлишини чеклайдиган атмосфера кўрсаткичларига асосланган иқлимнинг ноқулайлиги ошиб бориши ҳудуднинг рекреация қийматини пасайтириб юборади.
Кишининг дам олиши сифатини белгилаб берадиган ландшафт компонентларининг муҳим турларидан бири: ҳам ер усти ва ер ости сувлари ҳисобланади. Очиқ сув ҳавзаларида, уларнинг қулайлигини белгилайдиган жараёнларга сувнинг температураси, сув ҳавзасининг катталиги, спортнинг хилма-хил турларини жалб этадиган дарё тўсиқларининг мавжудлиги, сифатли ичимлик ва минерал сувларининг мавжудлиги сабаб бўлади ва ҳудуднинг рекреация аҳамиятини белгилаб беради.
Кишининг дам олиш турини танлаш ҳуқуқини берадиган, ривожланган рекреация хизматларининг кенг имкониятлари мавжуд бўлган ҳудудлар энг катта жозибадорликка эга бўладилар. Ландшафт компонентларининг хилма-хиллиги камайиб бориши, релъефнинг бир хиллиги, иқлимнинг кескинлиги, очиқ ҳавода узоқ бўла олмаслик, сувнинг йўқлиги, флора ва фаунанинг жуда камлиги, тарихий-маданий меросларнинг мавжуд эмаслиги ҳудуднинг рекреация қадриятни пасайтириб юборади.
Download 23,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish