Режа: Ўзгариш, ҳаракат, тараққиёт ва ўзаро алоқадорлик тушунчалари



Download 33,23 Kb.
bet5/8
Sana22.02.2022
Hajmi33,23 Kb.
#101287
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ривожланиш фалсафаси

Формал мантиқ қонунлари асосида ҳосил қилинадиган тафаккур эклектик фикрлашга тубдан қарама-қаршидир. Эклектик тафаккурдан фарқли ўлароқ, мантиқий тафаккур моҳият эътибори билан субъектив нотўғри талқинни истисно этадиган, мантиқий алоқадорлик асосида бир фикрдан иккинчи фикрга ўтишда, яъни тўғри фикрлашга асосланган тафаккурга ўз диққатини қаратади. Мантиқ фикрлаш жараёнида фикрларимиздаги ҳал қилувчи алоқадорлик қонунларини таҳлил қилади, уларга кўра ҳақиқатни хосил қилиш учун асослашимиз лозим бўлган қонун-қоидаларни шакллантиради. Тўғри фикрлаш ҳақиқат ҳосил қилишнинг зарурий шартидир. Аммо формал мантиқ тафаккур шакллари (тушунчалар, хукмлар, хулосалар)ни таҳлил қилар экан, уларни инсон амалий ва билиш фаолияти тараққиётидан келтириб чиқарган тарихий жараёндан мустасно ҳолда олиб қарайди. Формал мантиқ нарса ва ҳодисаларни ташқи барқарор алоқаларни мантиқий қоидаларга риоя қилган ҳолда табиий ва сунъий тилларда ифодалайди, холос. Нарса ва ҳодисаларнинг ички моҳиятини ифодалашга, уларни ҳаракат ривожланишини ифодалашга ожизлик қилади. Бу масалани диалектик тафаккур услуби ҳал этиш имкониятига эга. Диалектика шаклий мантиқдан фарқли ўлароқ ҳар бир тарихий давр мазмунини ёритишни ва шу асосда унинг моҳиятли белгиларини янгидан аниқлашни талаб қилади. Шундай қилиб, диалектикада умумий тушунча ўз мазмунининг бойлиги билан намоён бўлади. Диалектик мантиқ инсон тафаккури формаларини, уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва тараққиётида олиб ўрганишни мақсад қилиб қўяди.
Догматизм (ақидапарастлик) – метафизикларча бир томонлама, схематик, қотиб қолган, догмаларга (“догма” юнонча сўз бўлиб, “ақида” деган маънони англатади, яъни далил исботсиз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзгаришсиз, қабул қилинадиган, шак келтирмай эътироф этиладиган қоида, фикр, таълимот.) таянган ҳолда фикрлаш. Догматизм шахсларнинг обрў эътиборига кўр-кўрона эътиқод қилиш, эскирган қоидаларни ёқлашга асосланади. У диний тафаккурга хос.
3. Диалектиканинг асосий қонунлари
Инсон борлиқнинг хилма-хил боғланишларини ўрганиб, муайян ҳодисалар учун муҳим, барқарор, асосий, ички, зарурий, такрорланиб турадиган боғланишларни топиб олади. Бу билан у мазкур боғланишларни бошқариб турадиган, уларда амал қиладиган қонунларни очади, улардан фойдаланади, салбий таъсири олдини олади.
Қонун бу – муайян шарт-шароитда воқеалар ривожининг хусусияти ва йўналишини белгилайдиган, маълум бир қатъий натижани тақозо этадиган, теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий барқарор муносабатларини ифодалаш учун ишлатиладиган фалсафий категория.
Қонун ўзининг хилма-хиллиги билан таърифланади. Табиат ва жамият қонунлари объектив жараёнларни акс эттиришига қараб, бир-бирларидан фарқланади. Табиат қонунлари Ер юзида инсон мавжуд бўлмаган даврда ҳам мавжуд бўлган. Жамият қонунлари эса инсон фаолияти натижасида пайдо бўлган шарт-шароитлар билан боғлиқ равишда юзага келган. Жамият қонунлари кишиларнинг ижтимоий муносабатларидаги муҳим, зарур, умумий боғланишини ифодалайди. Яна бир фарқи шундаки, жамият қонунларига нисбатан табиат қонунлари аста-секинлик билан ўзгариб боради. Ижтимоий қонунлар эса маълум бир давр мобайнида амал қилиб, сўнгра ўз ўрнини янги қонунларга бўшатиб беради, баъзилари ўз кучини йўқотади.
Ҳаракат қилиш доирасига қараб қонунлар: энг умумий, умумий ва хусусийларга бўлинади. Моддаларнинг сақланиши ва айланиши қонуни, энергиянинг бир турдан иккинчи турга ўтиш қонуни – умумий қонунларга, хусусий қонунларга эса физикадаги Кулон қонуни, химиядаги Д.Менделеевнинг химиявий унсурларнинг даврий тизими кабилар киради. Фалсафий қонунлар энг умумий қонунлар туркумига киради.
Энг умумий қонунлар табиат, жамият, тафаккурнинг истисносиз барча объектларига хос бўлган универсал, яъни фалсафий қонунлардир. Улар материя, жамият тараққиётининг умумий ҳамма ерда, доим мавжуд бўлган хоссалари, майллари ўртасидаги умумий, зарурий, барқарор, ички такрорланиб турувчи, муҳим объектив боғланишларни ифодалайди. У конкрет функционал шаклга эга эмас ва математик формулалар билан ифодаланмайди.
Диалектика қонунлари одамлар онги, иродаси, ижодининг маҳсулидир деб ҳисоблайдиган фалсафий қарашларни рад этади. Яна у қонунлар доимий ва ўзгармасдир, тасодифий боғланишлар инъикосидир, деб даъво қиладиган қарашларни ҳам танқид қилади.
Қонун категорияси билиш, тафаккур тараққиётининг босқичларидан биридир. Унинг методологик аҳамияти фан ва амалиёт учун ғоят муҳимдир. Табиий, техник, ижтимоий фанларда амал қиладиган қонуниятларни очиш, ўрганиш воситасида олимлар келажакни илмий башорат қилиш йўлини топиб берадилар, назарияни амалиётга айлантиришга ёрдамлашадилар. Тафаккурда инъикос эттирилган қонунлар истаган фаннинг, жумладан, фалсафанинг юрагини, қалбини ташкил қилади.
Диалектиканинг асосий қонунлари:
-қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни;
-миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни;
-инкорни инкор қонуни.

Download 33,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish