Режа: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашда парламент қандай йўл тутади?



Download 149,24 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi149,24 Kb.
#118753
  1   2   3
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОННИ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГЛАРДАГИ КЎРСАТГИЧЛАРИНИ КЎТАРИШНИНГ ТАРИХИМ ВА СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ


ЎЗБЕКИСТОННИ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГЛАРДАГИ КЎРСАТГИЧЛАРИНИ КЎТАРИШНИНГ ТАРИХИМ ВА СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ

РЕЖА:

1.Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашда парламент қандай йўл тутади?

2.Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилади



1.Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашда парламент қандай йўл тутади?
Бугун Ўзбекистон минтақада барча соҳаларда жадал суръатларда ривожланаётган мамлакат – бу халқаро экспертлар томонидан билдирилаётган эътироф. Ривожланиш, тараққиёт эса ўз-ўздан бўлмайди. Иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётда кузатилаётган ҳозирги ўзгариш ва ютуқлар мамлакат раҳбари томонидан кўтарилган кенг қамровли чора-тадбирлар ҳамда ижрочиларнинг машаққатли меҳнат маҳсули эканлиги шубҳасиз. Бу эътирофлар, дастлабки ютуқлар ўзимизники албатта. Лекин уларни янада яхшилаш мамлакат сиёсатининг асосий мақсадларидан биридир.
Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги Фармони ана шу саъй-ҳаракатларни янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Оқибат натижада мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги жозибадорлигини ошириш мезони бўлиб хизмат қиладиган халқаро рейтинг ва индексларни ошириш жараёнида парламентнинг ўрни қандай бўлади? Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 4 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш борасида парламентнинг, хусусан, Қонунчилик палатасининг роли» мавзусида ўтказилган семинар ана шу мавзуга қаратилди ва Президент фармони мазмуни ва унда белгиланган вазифаларни амалга оширишда парламент олдида турган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Жаҳон банки, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Жаҳон иқтисодий форуми, Халқаро бюджет ҳамкорлиги, INSEAD халқаро бизнес-мактаби ва Economist Intelligence Unit каби халқаро рейтинг агентликлари ва ташкилотлари билан расмий алоқалар йўлга қўйилди.
Ўтган давр мобайнида халқаро рейтинг агентликларининг 2019-2020 йилларда чоп этилган ҳисоботларига биноан республиканинг иқтисодий рейтинглардаги ўрни сезиларли даражада ўсди. Хусусан “Fitch Ratings” ва “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентликларининг баҳосига кўра 2019 йилда мамлакатнинг суверен кредит рейтинги «BB–» барқарор даражада сақланиб қолмоқда.
Жаҳон банки «Бизнес юритиш 2020» янги йиллик ҳисоботида (Doing Business 2020) сўнгги бир йилда Ўзбекистон Республикаси бизнес ислоҳотини амалга оширишда энг катта ютуқларга эришган 20 та мамлакат қаторига киришга имкон берган тўртта ислоҳотни амалга оширгани тўғрисидаги ахборотни тарқатди. Шунингдек, 2019 йилда Ўзбекистон ушбу рейтинг ҳисоботида дунёнинг 190 мамлакати орасида 69-ўринни эгаллаб, 7 поғонага кўтарилди.
2019 йилнинг сентябрь ойида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларининг 2018 йил учун эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси бир қатор индикаторлардан яхшиланганлигини маълум бўлди. Хусусан, «Коррупцияни назорат қилиш» индексида 1 поғонага, «Ҳукумат самарадорлиги» индексида 3 поғонага, «Норматив сифат» индексида 7 поғонага, «Қонун устуворлиги» индексида 4 поғонага, «Сўз эркинлиги ва ҳисобдорлик» индексида 5 поғонага кўтарилди.
Семинарда Президентимизнинг 2020 йил 2 июндаги Фармони билан халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилаётгани, давлат органларининг биринчи раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш учун масъул қилиб белгилангани алоҳида қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, мазкур ҳужжат билан Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасининг ташкил этилиши мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш имкониятини яратиши, бу эса ўз навбатида кўзланган натижага эришишда айни муддао бўлиши қайд этилди.
Тадбирда сўнгги тўрт йил мобайнида мамлакатимиз Мерос жамғармасининг «Иқтисодий эркинлик» индексида 52 поғонага, Жаҳон банкининг «Логистика самарадорлиги» индексида 19 поғонага, «Бизнес юритиш» индексида 18 поғонага кўтарилганлиги эътироф этилиб, ушбу йўналишдаги ишларнинг натижасини акс эттиришга мўлжалланган 2020 йил 1 октябрга қадар Интернет тармоғида ишга туширилиши белгиланган «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали ҳақида маълумот берилди.
Бу борада мамлакатимизда рейтинглар бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги ва мазкур соҳада сўнгги йилларда 10 га яқин қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилингани, бироқ мазкур йўналишнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда парламентнинг шу мақсадларга йўналтирилган фаолиятини сезиларли даражада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Халқаро рейтинг ва индексларни белгилашда қандай факторлар, кўрсатгичлар мезон бўлиб хизмат қилади? Мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият ўртасидаги имиджини яхшилаш учун, инвесторлар учун жозибадорликни кўтариш учун қандай омилларга эътиборни кучайтириш керак? Айнан шундай мақсадларга эришилишини ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ таъминлаш учун парламент қандай ҳужжатлар қабул қилинишига эътиборни ошириши талаб этилади? Семинарда тегишли масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассислари депутатлар томонидан кўтарилган шундай масалаларни атрофлича ва тўлиқ ёритганликлари илиқ қабул қилинди. Парламент аъзолари ўзларининг қимматли таклифларини билдириш баробарида ушбу йўналиш учун хос бўлган ўта нозик жиҳатларни, кўникмаларни ўрганганликларини эътироф этдилар.
Шу билан бирга мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт даражасини тизимли таҳлил қилиб бориш, амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадларига хизмат қилишини таъминлашда парламентнинг назорат ва қонун ижодкорлиги функцияларини такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.
Семинарда депутатлар халқаро рейтинглар нафақат иқтисодий кўрсаткичлар, балки муайян мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, жумладан инсон ҳуқуқларини, сиёсий ҳаётда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш соҳасидаги амалий ишларга ҳам баҳо бериши ҳақида тўхталиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 4-бандида белгиланган «қонун лойиҳаларининг Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича тавсияларга мослигини ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш» бўйича парламент томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталдилар.
Семинар якунида Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашда парламентнинг ролини янада оширишга қаратилган зарур вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Download 149,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish