Режа ўзбекистонда йўл қурилишида манфаатдор ташкилотларнинг пайдо булиши



Download 28,08 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi28,08 Kb.
#250189
  1   2
Bog'liq
эргашов А




Ўзбекистонда йўл қурилишида манфаатдор ташкилотларнинг иштроки
РЕЖА

  1. Ўзбекистонда йўл қурилишида манфаатдор ташкилотларнинг пайдо булиши

  2. 1917-1928 йиллардаги йўл хўжалигини ҳолати

  3. 1928-1940 йилларда йўл қурилиши

Октябрдан кейинги биринчи беш йилликгача (1917-1928 йиллар) йўлхўжалиги. Улуғ октябрь социалистик инқилобининг биринчи йилларида мамлакатда катта бузилишлар бўлганлиги сабабли ҳозирги Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти (ССЖ) ҳудудида йўл хўжалиги яхшиланмади.Янги йўллар қурилмади. Мавжуд йўл тармоғини таьмирлаш бажарилмади.Фуқоролар уруши ва босмачилик Туркистонда саноатни ва қишлоқ хўжалигини парчалаб юборди. Бу даврда йўл хўжалиги ҳам катта синовларни ўтказаётган эди. Қатор муҳим йўлларда транспорт ҳаракати, айниқса ҳарбий ташувлар тупроқ йўлларни бузиб юборди. Ёғоч кўприклар ёқиш учун ўғирланарди. Мисол учун Андижон-Ўш йўлидаги барча тош ва ғишт кўприклар бузилган эди, ёғоч кўприклар эса талон-тарож қилинган. Йўл
қопламаси бутунлай яроқсиз ҳолатга тушган эди. Бу даврда йўл қурилишига ажратилган маблағ жуда ҳам кичик бўлиб чегараланганди, янги йўл қурилиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас
эди. Бу йўл қурилиши ишлари бузилган кўприк иншоотларини тиклаш билан ва айрим ҳолатларда қисқа йўл бўлакларида йўл қопламасини яхшилаш билан чегараланган эди.Илгари тош қаланган ёки қисман тош йўлга айлантирилган муҳим йўллар: Когон-Бухоро, Федченко-Қува, Андижон-Куйганёр, Асака-Асака станциаси, Тошкент-Троцкий ва бошқалар тўлиқ бузилган, улар ободонлаштирилмаган йўл тармоғига тенглаштирилган. Шунга кўра бу даврда Ўзбекистонда бирорта ободонлаштирилган йўл бўлмаган деб ҳисобласа бўлади. Бунга яна сабаб 1920-йилгача йўл иши билан шуғулланадиган бирорта ташкилотнинг бўлмаганлигидир. 1922- йил ноябрда ТМТО (Туркистондаги маҳаллий транспорт округи) тузилди, бу билан Туркистондаги йўлларни тизимли бошқаришни йўлга қўйишга асос солинди. ТМТО ташкилоти ҳам сезиларли самара бермади. Бу
даврда барча йўл тармоқлари бевосита вилоят тасарруфидаги транспорт
бўлимлари таркибида “ЭКОСО” эди. ЭКОСО – йўл қурилиши соҳасидаги мутлақо ишқобилиятсиз ва фаолиятсиз ташкилот.
СССР марказий ижроий қўмитаси (МИҚ) ва халқ комиссарлари
кенгаши (ҲКК) 1922-йилда мамлакат йўл тармоғини давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларга ажратиш ҳақида декрет қабул.
1924 – йилда давлат йўллари вилоят “ЭКОСО” таркибидан вилоят йўл
транспорт бўлимига ажратиб олиниб, улар тарқатиб юборилди, маҳаллий йўллар эса маҳаллий хўжалик ташкилотларига берилди. ТМТО тарқатилиб қурилиш, саноат халқ комиссорияти (ҚСХҚ) маҳаллий транспорт бошқармаси тасарруфидаги “САЗОМЕС”га айлантирилди. Давлат йўлларибевосита “САЗОМЕС” тасарруфига берилди. 1926-1927- йилларда Ўрта Осиёдаги давлат йўлларининг узунлиги 5313 км бўлган, шу жумладан Ўзбекистон ССЖ ҳудудида 923 километри бўлган. Фуқаролар урушининг тугаши, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ва босмачиликнинг тўлиқ тугатилиши билан ўлканинг ишлаб чиқариш кучлари ривожланиши учун кенг кўлам очилди. Халқ хўжалигининг ривожланиши билан сезиларли даражада йўл қурилиши ишлари ҳам кенгайди.Биринчи беш йилликда (1928-1932 йй.) йўл қурилиши. Тикланиш даврини тугатиб коммунистик партия, давлат ва совет халқи мамлакатни индустирлаштириш ва қишлоқ хўжалигини ялпи коллективлаштиришга киришди.Саноатни ва қишлоқ хўжалигини замонавий техника билан қуроллантириш мамлакат халқ хўжалигини ривожлантиришнинг салобатли режаси бўлиб,уни биринчи беш йилликка режалаштирилган. Пахта экиш майдонлари мос равишда 588.5 дан то 989.8 минг гектарга ошган.
Инқилобдан кейинги даврда Туркистонда автомобилларда
ҳаракатланишнинг асосий усули. 1923-йилда Ўзбекистон мамлакатга 814.1 минг тонна пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берган. Жумҳурият иқтисодининг ўсиши натижасида юк айланишининг ўсиши билан бирга йўлларни ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилган. Йўл қурилиши ва таъмирланиши ишларига ажратилаётган маблағ йилдан – йилга ошиб борган.

Download 28,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish