1928-1940 йилларда йўл қурилиши 1928-йилдан-1932-йилгача бўлган даврда йўл хўжалигига 2.59 миллион
рубл маблағ сарфланган, шу жумладан давлат бюджети ҳисобидан 1.15 миллон рубл ва аҳолининг меҳнат иштироки ҳисобидан 1.44 миллион рубл. Биринчи беш йилликда Ўзбекистонда катта йўл қурилиши узунлиги 62 километр бўлган “Бухоро – Ғиждувон – Қизилтепа” бошланган. Бу йўл Бухоро вилоятининг асосий пахта етиштирувчи туманларини ва Бухорони Самарқанд билан боғлашда транспорт алоқаларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистондаги биринчи қора қопламали йўлдир. 1931-йилда яна битта муҳим йўл қурилиши бошланди, бу узунлиги 48 километр бўлган “ Самарқанд - Панжикент” йўли бўлиб, Самарқанд вилояти
пахта етиштирувчи туманларидан юк ташишга хизмат қилади.
Биринчи беш йилликда “Пскент-Олмалиқ ” саноат йўли қурилиши
бошланди ва у темир йўли қурилишига Олмалиқ мис комбинатига хизмат қилувчи ягона алоқа йўли бўлди.1932-йилда халқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган Тошкент вилояти Қўйлиқ қишлоғида Чирчиқ дарёсига узунлиги 160 метр бўлган метал кўприкнинг қурилиши тугалланди. Бошқа муҳим бўлган “Тошкент-Троцкий”, “Тошкент-Пскент Муротали”, “Қўқон-Шўрсу”, “Андижон-Куйганёр” ва бошқа йўллар
қурилиши ва таъмирланиши бошланди. Биринчи беш йилликда йўлсизликни бартараф қилишга биринчи қадам қўйилди: қаттиқ қопламали енгил типдаги 550 километр йўл қурилди ва
тупроқ йўлларининг айрим қисмлари яхшиланди. 1929-йил 15 январда Ўзбекистон ССР ХКК (Халқ комиссарлари кенгаши) ўзининг қошида тошли ва тупроқли йўллар ва автомобиль транспорти Бош бошқармасини тузди, бунинг оқибатида САЗОМЕС соддалаштирилди. Бундан кейин округ йўл бўлимлари ташкил қилина бошлади ва 1929-йилнинг апрел ойида тузилиб бўлинди. 1930-йилда Ўзбекистон ССР йўл қурилишига раҳбарлик қилишни яхшилаш мақсадида “Ўзйўлқурилиштрест”и акциядорлик жамияти тузилди.
Ташкил қилинган “Ўзйўлқурилиштрест” таркибига 1929-йилдан бери
фаолият кўрсатиб келаётган Жумҳуриятда ягона автомобиль ташкилоти – “Ўзавтосаноат савдо” берилди. 1931-йил 3-июндаги ССРИ МИҚ ва ХКК қарорига биноан автомобиль- йўл хўжалиги билан боғлиқ бўлган ҳамма масалалар саноат қурилиш халқ комиссариати (СҚХК) тасаруфидан олиниб мустақил ташкил қилинган халқ
комиссариати ваколатидаги тош йўллар, тупроқ йўллар ва автотранспорт Марказий Бошқармасига, иттифоқдош жумхуриёт ХКК қошидаги иттифоқдош жумхуриётлар тош йўллар, тупроқли йўллар ва автотранспорт бош бошқармасига, вилоятларда эса вилоят тош йўллар, тупроқли йўллар ва автотранспорт вилоят бошқармасига берилди. Биринчи беш йиллик бошида жумҳуриятда автомобиль хўжалиги суст ривожланган эди. Иккинчи беш йилликда йўл қурилиши (1933-1937й) режасида ҳалқ хўжалигини янада ривожланиши кўзда тутилганди. Йўл қурилиши ҳам ўсди. Иккинчи беш йилликда Ўзбекистон йўл хўжалигига 17.86 млн. рубл маблағ
қўйилди ёки бу олдинги беш йилликка нисбатан 7 баравар кўп.
Иккинчи беш йиллик йилларида йўл тармоғида қаттиқ қопламали йўллар қуриш нисбатан кенгайди. Йирик магистралларнинг қурилиши тугалланиб фойдаланишга топширишда, жумладан “Бухоро-Ғиждувон-Қизилтепа”, “Самарқанд-Панжикент”, “Самарқанд-Челак”, “Ургут-Жума-Бозор”. “Тошкент-Чиноз",“Қўқон-Марғилон”, “55-разьезд-Салдатский”, “Доғбит- Лоиш”, “Махрихон-Мархамат” ва бошқа йўлларда сезиларли даражада қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Шу йлии Сурхандарё вилиятида Тўполанг дарёсига қурилган темирбетон кўприги фойдаланишга топширилди.
Хилкова қишлоғида Сирдарё дарёсига қурилган ёғоч кўприкни қайта
қурилиши тугатилди ва оғир темир йўл таркибини Хилковадаги семон
заводига хом-ашё ташиб беришига шароит яратилди.
Иккинчи беш йиллик охирига келиб қаттиқ қопламали йўл
тармоғининг узунлиги 2200 километрни ташкил қилди.
Туман йўл бўлим (ТЙБ)ларини ташкил қилиш 1933-йилда тугалланган
бўлса, улар аввал техник масалалар билан шуғулланишди, кейинчалик эса барча масалаларни хал қилиш худудлар кесимида жойлашган “Йўлдан фойдаланиш бўлими (ЙФБ)”ларига юклатилди.
ЙФБ таркибида махсус маҳаллий йўллар гурухи тузилди. ТЙБ
вазифаларига қуйидагилар кирарди: йўл хўжалигини режалаштириш,
фойдаланишни ташкил қилиш ва бажариш, махаллий йўлларни таьмирлаш ва сақлаш. Иккинчи беш йиллик даврида жумхурият йўл хўжалигининг кейинчалик ривожланишига қатор ижобий таьсир қилган ходисалар рўй берди. 1933-йил декабр ойида Чебоксарда (Чуваш АССР) қатор жумхурият ва СССР вилояти йўл қурилишининг илғор ишчиларини сьезди бўлди. Сьезд қатнашчилари Совет Иттифоқи халқига йўлсизликни йўқотиш учун кураш, Совет иттифоқининг мадаьниятли йўллари шиори остида Совет халқига мурожат қабул қилди. Бу чақириққа Ўзбекистон меҳнаткашлари баралла жавоб беришди. Йўлсизликни бартараф қилиш бўйича Чувашистон ва бошқа
иттифоқдош жумхуриятлар билан тузилган Социалистик шартнома
йўлсизликни бартараф қилишда ижобий роль ўйнади, қишлоқ ахолисини янада тўлиқ йўл қурилишида ва уни яхшилашда иштирок этишига туртки бўлди. Учинчи беш йиллик (1938-1940й.й) йўл қурилиши.
Совет Социалистик Жумхуриятларини, шу жумладан Ўзбекистоннинг
халқ хўжалигини ва маданиятини ривожланишида учинчи беш йилликда улкан режалар тузилди. Ирригация қурилишида Ўзбекистонда халқ харакати халқ тезкор қурилиши фарғонача усули юзага келди 1939-1940 йилларда колхозчи (Жамоа хўжалиги ишчилари)лар, манфаатдор вазирликларнинг ва бошқа идоралар, шунингдек жамоат ташкилотларининг йўл қурилишида фарғонача усулни қўллаб кўплаб йўл қурилиши ишларини бажарди.
Бу усул билан 80 километр бўлган яхшиланган тупроқ йўли қурилди. Бу йўл Бухоро вилояти Яккабоғ туман марказини Куйбишев номли тоғли аҳоли яшаш жойи билан боғлади, илгари бу ерга от улови билан келиш мумкин бўлган эди. Шу йили Самарқанд вилояти Зомин туман марказини яқин жойлашган Обручев темир йўл станцияси билан боғловчи 18 километрли йўл қурилди. “Самарқанд - Жума”, “Ромитан – Шўрчи қ”, “Ўрта-Усмат”, “Жиззах - Ровош”
йўллари қурилди. 1940 – йилда узунлиги 7.2 километр бўлган “Фарғона - Гарчаково” йўли қурилди. Бу янги йўл тўғри энг қисқа масофали йўналиш бўйича қурилди. Бу йўл хозирги пайтда ҳам Фарғонага кираверишдаги мукаммал турдаги энг чиройли йўл ҳисобланади.
Ҳудди шу йили узунлиги 77.7 километр бўлган “Тўйтепа – Ангрен -
Кўмир” йўли яхшиланган тупроқдан қурилган.
Ҳалқ қурилиши бўлган ирригация ва йўл қурилишидаги тажрибалар
партия, совет ва йўл идораларини катта Ўзбек трактини қуришга
кириштирди. Бу қурилиш жумхурият ҳаётида улкан ҳодисага айланди.
Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари жамоа ҳўжалиги
ишчиларини, партия ва совет ташкилотларини ташаббусини қўллаб ва
Мирзачўл ерларини ўзлаштиришни иқтисодиётдаги улкан аҳамиятини
хисобга олиб, Самарқанд вилоятида ғаллачилик ва пахтачилик туманларини кўтаришда ва Бухоро вилоятининг тоғли туманлари билан алоқаларни яхшиланишида йўлнинг аҳамиятини хисобга олиб узунлиги 708 километр бўлган Катта Ўзбек трактини қуриш ҳақида 1940 – йил феврал ойида ХКК ва Ўзбекистон КПМҚ махсус қарор қабул қилди. 1939 – 1940 – йилларда тезкор Фарғона усулини қўллаб 924 километр автомобиль йўли қурилди, бу жумхурият йўл хўжалигининг умумий ҳолатини жуда яхшилади.