Режа: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг назарий асосларини яратилиши ва уларнинг умуминсоний ҳамда миллий жиҳатлари


Ўзбекистонда ННТнинг ҳуқуқий асосларини демократлаштириш жараёни



Download 0,59 Mb.
bet8/11
Sana23.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#164287
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
fuarolik zhamiyati institutlarining s

2.Ўзбекистонда ННТнинг ҳуқуқий асосларини демократлаштириш жараёни

Ҳозирги даврда фуқаролик жамиятини шакллантириш, ҳуқуқий давлат қуриш вазифалари нодавлат нотижорат ташкилотларни янада ривожлантиришни тақозо этмоқда. Фуқаролик жамияти шароитларида фуқароларнинг турли туман ўзаро муносабатлари ва ҳамкорлиги, уларнинг ихтиёрий равишда жамият бошқарувида иштирок этиши жараёнлари асосан нодавлат нотижоратташкилотлар томонидан амалга оширилади. Давлат билан жамиятнинг бир-бирларидан бегоналашмаслиги ҳам нодавлат нотижоратташкилотлар фаолиятининг ривожланиши билан боғлиқдир.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар»48 каби фуқароларнинг жамият институтларида иштирок этишини таъминлаб берадиган ҳуқуқий асосларнинг эътироф этилиши республикада жамият тараққиёти инсоният ҳаётининг бир неча асрлар мобайнидаги тажрибалари ва синовларидан муваффақиятли ўтган эркинлик жамияти - фуқаролик жамияти сариинтилаётганлигини англатади.
Ҳозирги даврда Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар фаолияти 1991 й. 14 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (1997 й. апрелда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган), Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»гиҚонуни (1992 й. июль), Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни (1996 й. декабрь), Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни (1998 й. май), Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни (1999 й. апрель), Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил апрель) каби қонунлар воситасида мувофиқлашади.
Ўзбекистонда нодавлат ташкилотларга доир қонунчилик ривожланган мамлакатлар тажрибаси, халқаро ҳуқуқий меъёрлар ва миллий анъаналар асосида шакллантирилган бўлиб, у ўзида демократик принциплар ва қадриятларни мужассамлаштиради. Мамлакатда давлат бош ислоҳотчи сифатида нодавлат ташкилотларнинг қонунчилик асосларини ҳар томонлама ривожлантиришга муҳим аҳамият бермоқда. Парламентда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга доир юзлаб қонунлар ва бошқа ҳуқуқий меъёрлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ичида Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил 14 апрель) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг серқирра фаолиятини ҳар томонлама мувофиқлаштириш ва ҳуқуқий жиҳатлардан таъминлашга қаратилди.
Қонуннинг 1-моддасида нодавлат нотижорат ташкилоти тузишнинг умумий мақсади ижтимоий фойдали манфаатларнинг қондирилиши эканлиги эътироф этилиб, бу билан нодавлат ташкилоти ўз фаолиятида халқчиллик принципига амал қилиши шарт эканлиги белгилаб қўйилди49.
Мазкур Қонуннинг 2-моддасида «Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси»нинг таърифи демократик қадриятлар асосида талқин қилинади: «Нодавлат нотижорат ташкилоти - жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади»50.
Ушбу қонунда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан давлатнинг ҳамкорлиги шундай ўз ифодасини топганки, давлат органи, яъни парламент қонун қабул қилади, бу қонунга биноан «учинчи сектор»аъзолари ва жамият манфаатлари учун хизмат қилади. Қонунда қайд этилган ижтимоий фойдали мақсад тушунчаси нодавлат ташкилотлар фаолиятини аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтиради. Давлат органларининг муҳим функцияларидан бири аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш эканлигини эътиборга олсак, бу соҳада давлат органлари билан нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги намоён бўлади.
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга биноан нодавлат нотижорат ташкилотларининг мақсадлари қуйидаги йўналишлардаги фаолиятлар бўйича амалга оширилади:
-биринчидан, кенг маънодаги маданий мақсадларга эришиш кўзлаб тузилган. Бунда маориф, илм-фан, маданият соҳаларида фаолият олиб борилади;
-иккинчидан, мамлакат аҳолисининг сиҳат-саломатлигини таъминлашни кўзлаб фаолият юритиш (спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи, турли хил хасталикларнинг олдини олиш ва уларни даволашнинг илғор тажриба ҳам усулларини тарғиб этувчиташкилотлар);
-учинчидан, турлича фаолият йўналишидаги ҳуқуқни муҳофазаловчи ташкилотлар (масалан, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоялаш жамияти);
-тўртинчидан,фуқароларнинг маънавий ва бошқа хилдаги номоддий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ташкилотлар (носиёсий уюшмалар, ижтимоий жамғармалар ва бошқалар);
-бешинчидан,хайр-эҳсон ишлари билан шуғулланувчи ташкилотлар51.
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари ва ҳамкорлиги ушбу Қонуннинг 4-моддасида қуйидагича таърифланади: «Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин.
Қонуннинг мазкур 4-моддаси нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабати асосларини белгилаб беради. Давлат, бир томондан, қонуний асосда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини мустаҳкамлайди, иккинчи томондан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олади.
Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари амалга ошишини кафолатловчи шарт-шароитлар яратади, барча давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг зиммасига қонун талабларини сўзсиз ижро этиш вазифасини юклайди, зарур ҳолатларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳар хил тажовузлардан ҳимоялайди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя этилишини мавжуд барча ҳуқуқий усуллар билан муҳофазалашга ҳақлидир.
Шунингдек, қонуннинг 4-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг молиявий манбаини шакллантириш, ички тизилма ва асосий фаолият йўналишларини ўз ихтиёри билан ўзи белгилаш масалаларида тўла мустақилдир52.
Шу билан бирга, ривожланган мамлакатлар ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва миллий қонунчиликдан келиб чиқиб давлат қуйидаги йўналишларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини назорат этиш ҳуқуқига эгадир:
-нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятлари Ўзбекистон Республикаси Констутуцияси ва қонунлари доирасида амалга ошиш лозимлиги давлат томонидан назорат этилади (Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ)53;
-нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олган давлат органи мазкур ташкилотлар фаолиятлари йўналишлари улар низоми доирасида бўлишини назорат этади (Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ)54;
-нодавлат нотижорат ташкилотлари анжуманлари ва тадбирларида давлат органлари вакили иштирок этиши мумкин;-нодавлат нотижорат ташкилотлари статистика ва солиқ органларига ўзвақтида ҳамда тегишли тарзда ҳисобот беришларини назорат қилади (Қонуннинг 33-моддасига мувофиқ)55.
-нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўз навбатида, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ишига аралашмайди56, яъни, улар давлат органларининг иши устидан назорат ўрнатиш, ҳисобот талаб этиш, молиявий назорат ўрнатишга ҳақли эмас.
Лекин, бизнингча, ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаёт шуни кўрсатмоқдаки, бу қоидага ўзгартишлар киритишга эҳтиёж сезилмоқда. Чунки, бу қоида нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни қийинлаштирмоқда. Шунинг учун ҳам бу қоида «нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўз навбатида, жамоатчилик назоратини амалга оширишдан бошқа мақсадларда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ишига аралашмайди», деган таҳрирда берилса, бу соҳадаги муаммоларга барҳам берилиши мумкин.
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси давлат органлари билан нодавлат ташкилотлар ўзаро муносабатлари ва ҳамкорлиги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатлардан мувофиқлаштиради. Бу модда шундай талқин этилади:
«Нодавлат нотижоратташкилоти қуйидаги ҳуқуқларгаэга:
-ўзаъзоларива қатнашчиларинингҳуқуқларивақонуний манфаатлариниифодалашҳамдаҳимояқилиш;
-ижтимоийҳаётнингтурли масалаларига доир ташаббусларбиланчиқиш, давлат ҳокимиятивабошқаруворганларига таклифлар киритиш;
-давлат ҳокимиятива бошқаруворганларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатлариданазарда тутилгантартибда иштирокэтиш»57.
Шунингдек, нодавлат ташкилотлар тизимини янада мустаҳкамлаш, мазкур ташкилотларнинг жамиятдаги барча ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини ифода этиш мақсадларида 2003 йил 29 августида Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат жамғармалари тўғрисида»гиқонуни қабул қилинди. Унинг 3-моддасига биноан жамоат жамғармаси деб, юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар асосида тузилган, ўзининг аъзоларига эга бўлмаган, хайрия, ижтимоий, маданий, таълим ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзда тутган нодавлат нотижорат ташкилотига айтилади. Шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда ҳам маҳаллий жамоат жамғармалар тузиш мумкин58.
Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг фуқаролик жамияти институти даражасида бўлишининг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришмақсадларида 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунда нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг эркин ҳамда мустақил фаолиятларининг мавжуд қонунчилик ва давлат органлари томонидан кафолатланиши асосий мақсад қилиб олинди.






Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish