Ҳозирги кунда юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд, 29 та халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг филиаллари ва ваколатхоналари фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Призиденти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан, 2017 й., 22-декабрь.
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунга кўра ННТларни ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда иштирок этишга самарали жалб қилишнинг ва давлат томонидан рағбатлантиришнинг шаклларидан бири сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали ННТлар фаолиятини молиялаштиришнинг янги механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрда қабул қилинган ПҚ–2085-сонли “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ушбу соҳадаги қонунчиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Президент қарорини амалга ошириш мақсадида 2014 йил 10-мартда
57-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига кўра ННТларни тузиш ва фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари янада такомиллаштирилди ва сезиларли даражада соддалаштирилди, хусусан:
1. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайтирилди. Бунда ногиронлар, фаҳрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
2. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди;
3. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки ойдан бир ойга камайтирилди;
4. Тақдим этилган аризаларни оқибатсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш институти чиқариб ташланди;
Таъсис ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилиб, ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди, шунингдек, эндиликда таъсис ҳужжатлари аввалгидек уч нусхада эмас, балки фақат икки нусхада ва фақат давлат тилда тақдим этиладиган бўлди;
6. ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби соддалаштирилди ва ҳ.к.
Ҳужжатларни нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатининг қисқартирилиши каби ижобий ўзгаришлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 11-декабрдаги ЎРҚ-381 Қонунида ҳам ўз аксини топди.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10-мартдаги қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
1. Давлат бошқаруви органлари томонидан ННТларнинг миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши масалаларига муҳим аҳамият берилди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10-мартдаги 57-сонли қарорига кўра ҳар чоракда ННТнинг раҳбар органлари томонидан қабул қилинган қарорларини адлия органларига тақдим қилиш амалиёти бекор қилинди.
3. ННТларнинг фаолияти шак-шубҳасиз турли хил тадбирларни ўтказиш орқали эришиладиган ҳайрия ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қонунчиликда шунингдек, ННТлар томонидан тадбирлар ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган тегишли ижобий чоралар кўрилди.
4. Хусусан, 2015 йилнинг 4-июнида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2679) Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги \Низом тасдиқланди. ННТларнинг тадбирларини келишишнинг ҳуқуқий белгиланиши аввал ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу Низом янгилик ҳисобланмайди. Мазкур Низомнинг асосий вазифаси ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир хилликни таъминлашдан иборат.
5. ННТлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш ва тадбирларни ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида, низомда қонун ҳужжатлари ва ННТ уставида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, ўтказилаётган тадбирларга адлия органлари вакилининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органнинг ноқонуний ҳатти-харакатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи алоҳида белгилаб ўтилган.
ННТлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликдаги ижобий ўзгаришларга объектив назар ташланса, мазкур маърузанинг хулосаси сифатида шуни қайд этиш мумкинки, уларнинг барчаси:
Do'stlaringiz bilan baham: |