Расм-1. Меҳнат ресурслари сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши (2017 йил январ-декабрь, минг. киши)5
Иш билан банд аҳоли сони ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари кесимида таҳлил этилганда, Жиззах (вилоят боъйича жами бандлар сонига нисбатан улуши 41,8 %) ва Сирдарё (48,0 %) вилоятларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хоъжалиги соҳаси, Навоий (26,9 %), Тошкент (19,9 %) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (19,1 %) саноат соҳаси, Бухоро (15,2 %) ва Қашқадарё (13,9 %) вилоятларида қурилиш соҳаси ҳамда Тошкент шаҳри (68,8 %), Наманган (53,6 %), Самарқанд (52,2 %) ва Андижон (52,0 %) вилоятларида хизматлар соҳаси юқори улушга эга эканлиги кузатилди.
Ўбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра 2017 йилда ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд боълмаган аҳоли сони (ишсизлар) 837,0 минг кишини, иқтисодий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик даражаси эса 5,8 % ни ташкил этди. Оъз оърнида, 2017 йил декабр ойи оҳирида ишсиз сифатида меҳнат органларида роъйхатдан оътган ишсизлар сони 14,4 минг кишини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 2,9 мартага оъсган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида аҳоли умумий даромадлари 286,3 трлн. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 110,3% реал ўсиш суръатига эришилди (1-расм).
1-расм. 2018 йилнинг январь-декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аҳоли умумий даромадларининг ўсиш суръатлари(2017 йилнинг мос даврига нисбатан, %)6
Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (11 млн 728,5 минг сўм) ҳамда Навоий (7 млн 999,5 минг сўм), Бухоро (6 млн 158,9 минг сўм), Тошкент (5 млн 655,7 минг сўм) ва Хоразм (5 млн 320,2 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлари қайд этилганлиги кузатилди. Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса Наманган (3 млн 827,2 минг сўм) вилоятида қайд этилди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Хоразм вилоятига (14,1%) тўғри келади. Шунингдек, Сурхондарё (13,6%), Бухоро ва Самарқанд (11,7%), Наманган (11,0%), Қашқадарё (10,4%), Андижон (10,1%) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (10,7%) аҳоли жон бошига умумий даромад кўрсаткичларининг реал ўсиши республика даражасидан юқорини ташкил этган.
Аҳолининг умумий даромадлари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 65,0% улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 28,6 % ни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.7
Cўнги йилларда мамлакатимизда аҳолини даромадларини оширишга қаратилган ислоҳотлар натижасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2018 йил декабрь ойида 2 561,3 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 29,1 % га ўсди. 2018 йил январь-декабрь ойлари учун ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 822,2 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 25,0 % га ўсди.
Қуйида келтирилган маълумотларга кўра, 2000-2017 йилларда аҳоли жон бошига даромадлар, иш ҳақи ва пенсияларнинг йилдан йилга ўсиб бориш тенденсияларини кузатиш мумкин. Аммо сўнгги йилларда даромадларнинг таркибидаги асосий манбаларидан ҳисобланган иш ҳақи ҳамда пенсияларнинг ўсиш суръатлари пасайган бўлиб, бу ҳолат аҳолининг умумий даромадларига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |