1-Мавзу: Юзаларни нивелирлаш. Геометрик нивелирлаш усули билан тасвир олиш.
Режа:
Юзаларни нивелирлаш усуллари;
Дала ишлари;
Дала ўлчашлариниг камерал ишлари;
Топографик план чизиш:
1.1-мавзу: Юзаларни нивелирлаш усуллари;
Вертикал планировка даврида яъни ерларга сув чиқариш, майдонларни суғориш, иншоотларни қуриш, тупроқ ҳажмини ҳисоблаш ва бошқа шу каби мақсадлар учун лойиха тузиш ишлари жой рельефи аниқ тасвирланган йирик масштабли топографик планларда бажарилади. Тасвирларни масштаби планда 1:500 ÷1:50000 ва реьлеф кесимининг баландлиги 0,1-0,5 м этиб қабул қилинади. Рельефи текис бўлган жойларда бундай топографик планлар асосан юзани нивелирлаш орқали тузилади. Жой рельефнинг характерига, уни планда тасвирлаш аниқлигига, лойихаланадиган иншоот турига ва хусусиятига хамда бошқа бир қанча шартларга қараб нивелирланадиган нуқталар ораси ёки квадратлар томони 10 дан 100 м гача бўлиши мумкин.
Юзани нивелирлаш турли усулларда бажарилади.
1.Магистраллар ва кўндаланг чизиқлар усули - катта ва чўзиқ шаклли майдонларни тасвирга олишда қўл келади. Планли – баландлик асоси этиб А ва Б нуқталардан ўтган теодалит – нивелир йўли қабул қилиниб, йўлнинг бош ва охирги нуқталари давлат геодезик тўрларига ёки зичлаш тўрларга боғланади (1.1-расм). Магистрал йўллардаги бурилиш бурчакларини учлари доимий ёки вақтинчалик белгилар билан жойида маҳкамланади. Кўндаланглар а а1, б б1, сс1 ва ҳ.о. маълум масофада лента ва бурчак ўлчаш асбоблари ёрдамида магистраллар чизиқларида режаланади.
1.1 – расм. Магистраллар ва паралел чизиқлар усули
А- I- II - ... – В магистралл йўли III ёки IV- синф нивелирлаш дастури бўйича тўғри ва тескари йўналишда икки марта нивелирланади. Магистрал йўлини нивелирлаш йўлни боғлаш натижасида 1, 2, 3 ..., нуқталар баландлик-лари аниқланади. Бу нуқталар кўндалангларга каби ҳисобланади. Кўндалангларни ниверлаш қўшни кўндаланг чизиқлардан хосил бўлган 1 – а – а0 – 2, 2- в - в0 -3 ва ҳ.о. полигонларда амалга оширилади. Кўндаланглар ва нуқталар оралиғидаги масофалар 50-100м этиб белгиланади. Магистрал йўллар ва кўндаланглардан жойдаги предметлар ва контурлар тасвирга олинади.
2. Паралелл чизиқлар усулида - ҳудуди бўйлаб ёки унинг ўртасидан ўтган теодалит – нивелир йўли планли – баландлик асоси бўлиб хизмат қилади. Тасвир олиш йўллари теодалит нивелир йўлининг томонларига перпендикуляр этиб паралелл чизиқлар шаклида олинади.
3. Полигонлар усули - релефи аниқ кўринишда бўлган текис жойларда қўлланилади. Планли - баландлик асоси ҳудуд чегаралири ва рельефини ҳарактерли нуқталардан ўтказилади. Тавсилотни тушириш учун шу йўлларда кўндаланглардан фойдаланилади.
4.Квадратлар усули - очиқ, рельефи текис жойларда фойдаланилади. Квадрадратларнинг учларидаги нуқталар планли - баландлик асоси бўлиб хизмат қилади. Квадратлар билан нивелирлашда бурчакларнинг учлари рақам ва ҳарфлар билан белгиланди (1.2 –расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |