1.2-расм Квадратлар тузиб нивелирлаш чизмаси
усули билан
Мисол учун М нуқтанинг белгиси – в3, С – нуқатники д5 ва ҳ.о.
Катта майдонларни нивелирллашда жойида аввал бурчак ўлчаш асбоби ва рулетка ёрдамида томонлари 100 – 1000 м масофали ташқи катта квадрат учларини белгилаб олинади.Сўнгра, ҳар бир катта квадратлар томонлари 20 м ва ҳ.о. дан иборат ички квадратлар билан тўлдирилади. Томонлар узунлиги тасвир олиш масштаби, рельеф кесимининг баландлиги жойнинг ҳарактерига боғлиқ ҳолда қабул қилинади.
Юзаларни квадратлар тузиб нивелирлаш. Квадратли усули очиқ, рельефи текис жойларда фойдаланилади. Квадрадратларнинг учларидаги нуқталар планли - баландлик асоси бўлиб хизмат қилади:
1.4.1 Квадратлар бўйича нивелирлашда абрисда квадрат бурчакларнинг учлари рақам ва ҳарфлар билан белгиланди;
1.4.2 Катта майдонларни нивериллашда жойида аввал бурчак ўлчаш асбоби теодолит ва рулетка ёрдамида томонлари 100 – 1000 м масофали ташқи катта квадрат учлари белгилаб олинади. Сўнгра, ҳар бир катта квадратлар томонлари 10 марта кичик бўлган узунликдан иборат ички квадратлар билан тўлдирилади. Белгиланган нуқталар жойида қозиқлар билан маҳкамланади;
1.4.3 Режалаш жараёнида абрис олиб борилади ва унда жойнинг чегаралари, тафсилотлар кўрсатилади;
1.4.4 Нивелирлаш ишлари нивелир билан “ўртадан туриб” нивелирлаш усулида нивелирланиб, квадрат учлари боғловчи ва оралиқ нуқталарга ажратилиб нивелирланади;
1.4.5 Нивелирлаш жойнинг рельефига кўра: бир, уч ёки унда кўп ва ҳар бир квадратни алоҳида−алоҳида станцияларда олиб бориш амалиётга киритилган.
2.2 – мавзу: Дала ишлари.
Дала ишлари жойида квадрат тўрларини режалаш ва нивелирлаш ишларидан иборат бўлади. Ушбу геодезик ўлчаш ишларини тартибини баёнини келтирами:
1. Жойида квадрат тўрларини режалаш. Жойида квадратларни режалаш ишлари қуйидагича бажарилади:
− жойида АД чизиғини ўтказиб А ва Д нуқталарини қозиқлар билан белгилаймиз (1.2− расм).
−Лента ёки дальномерлардан фойдаланиб квадратлар томонига d масофаларни қўйиб чиқамиз;
− А нуқтага бурчак ўлчаш асбобини ўрнатиб, жойидаги АД чизиғидан 90000′ тенг бўлган горизонтал бурчак ўлчаниб, АВ чизиғи бўйича йўналишни белгилаб оламиз;
− АВ чизиғи бўйлаб, А нуқтадан бошлаб кетма-кет d масофа-ларни қўйиб чиқамиз. Бу ишларни В,С нуқталарида хам худди юқоридаги усул бўйича ВС, СД йўналишларда d масофани белгилаймиз ва ташқи квадратни ҳосил қиламиз;
− Ички кичик квадратларни режалаш учун 2 - нуқтага бурчак ўлчаш асбобини ўрнатиб 2-2 йўналиши бўйича (ВС йўналишидаги 2- нуқтагача ишорат қозиғини ўрнатиб) d масофаларни ўлчаб жойида қозиқлар билан белгилаб чиқамиз. Бу ишлар барча 3-3, 4-4 ва ҳ.о. йўналишларда бирдек амалга оширлади;
− Квадратларни режалаш билан бир вақтда жойида рельефни характерли нуқталари ва планда тасвирлаш учун тафсилот белгиланиб борилади. Тафсилотлар перпендикуляр (мисол, К нуқта, 6.2- расмда) ёки чизиқли туташтириш (мисол, L нуқта, 6.2 - расмда) усулида квадратлар томонига нисбатан ўлчаниб барча ўлчаш ишлари абрисга туширилади. Абрисда, квадрат учлари, рельефни характерли нуқталари ва оқим йўналишлари кўрсатилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |