Режа Яшаш шароитлари ва тарқалиши. Амфибияларнинг экологик гуруҳлари. Ҳимояланишга мослашувлари



Download 185,26 Kb.
bet5/8
Sana27.03.2022
Hajmi185,26 Kb.
#512720
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 мавзу. Маъруза

Тритонларда жинсий диморфизм. Кичик Осиё тритонининг (Triturus vittatus) урчиш жараёнидаги кўриниши: I-эркаги; II-урғочиси
Амфибияларнинг ҳаёт кечириши ва уларнинг урчиши турлича бўлади. Думсиз амфибиялар асосан ташқи уруғланиш натижасида урчийди. Думли ва оёқсиз амфибияларнинг кўпчилигини оталаниши эса ички ҳисобланади. Лекин, барча амфибияларнинг ривожланиши сувда кечади. Амфибияларнинг пуштдорлиги ва қўядиган тухумларининг шакли турлича бўлади. Сувнинг ҳароратига қараб итбалиқлар 8 кундан 28 кунгача ривожланади. Сувсиз муҳитида думсиз амфибияларнинг ташқи уруғланиши маълум даражада балиқсимон аждодларидан мерос бўлиб қолган. Балиқларнинг икрасига ўхшаш амфибияларнинг тухуми ҳам шиллиқ парда билан ўралган, бу парда эса уларнинг тухумларини қуриб қолишидан сақлайди. Лекин, балиқларга қарши ўлароқ сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар итбалиғида нафас олиш, ҳаракатланиш, ҳазм органлари вояга етганларининг шундай органларидан кескин фарқ қилади. Бунинг сабаби, балиқларда вояга етган балиқ ҳам ва тухумдан чиққан чавоқлари (балиқчалар) ҳам бир хил муҳитда яшайди. Амфибияларда эса ривожланиш жараёнида яшаш муҳити алмашинади ва шу муносабат билан амфибияларнинг итбалиғида метаморфоз тугашидан илгариёқ, қуруқликда яшайдиган организмлар учун хос бўлган белгилар пайдо бўла бошлайди. Метаморфоз тугашидан бир ой илгари олдинги ва орқа оёқлар муртаги пайдо бўлади. Итбалиқда ички бурун тешиклари очила бошлайди, ўпка ҳосил бўлади, юрак бўлмасида тўсиқ ҳосил бўлиб, қон айланиш доираси ташкил топади ва ҳоказо. Насл учун қайғуриш. Кўпчилик амфибиялар насл учун қайғурмайди. Аммо айрим амфибияларда насл учун қайғуриш намоён бўлади, лекин, буларнинг пуштдорлиги кескин камаяди. Думли ва оёқсиз амфибияларда насл учун қайғуриш тараққиётининг анча юқори босқичларида туради. Бу амфибияларнинг кўпайишидаги прогрессив хусусиятлар думсизлар билан рақобат қилишга имкон беради. Думли ва оёқсиз амфибияларнинг бирмунча оз, лекин йирик тухум қўйиши шубҳасиз уларда тухумнинг ички уруғланиши ва насл учун қайғуриш билан боғлиқ. Масалан: тритонларнинг эркаклари бевосита урғочисини уруғлантирмасдан, сперматофор деб аталадиган сперматозоидли пакетларини сувга ташлайди, бу пакетларни урғочиси клоакаси билан тутиб олади. Одатдаги тритонда насл учун қайғуриш бирмунча мураккаброқ ўтади, унинг урғочиси кўпинча ҳар қайси тухумини сув ўсимлиги баргига ўраб қўяди, натижада тухум барг орасида ҳимояланади, эркаклари бу тухумни қўриқлайди. Худди шундай ҳолат еттисув тритонида ва тўрт бармоқли сибир тритонида ҳам кузатилади. Бир қанча думли амфибиялар ва кўпгина оёқсиз амфибиялар вакилларининг эркаклари қуруқликка қўйилган тухумни гавдаси билан ўраб олиб, қуриб қолишдан ва бошқа йиртқичлардан ҳимоя қилади. Масалан: оёқсизлар туркуми вакиллари 20-30 тача тухумларини ер кавакларига, илдиз ёки тош остига қўйиб, уларни танаси билан ўраб иситади. Америка пипалари 50-100 тача тухумларини орқасидаги чуқурчаларига қўяди. Оёқсиз амфибияларнинг баъзи вакилларида бутун ривожланиш даври урғочисининг тухум йўлида ўтади. Бу ҳам албатта насл учун қайғуришнинг бир кўринишидир. Метаморфоз. Метаморфоз даврида тухумдан чиққан личинка кескин ўзгариш йўли билан вояга етган индивидга айланади. Думли амфибиялар билан думсиз амфибиялар итбалиқларининг асосий фарқи, уларнинг озиқланиш ҳарактерига боғлиқ бўлиб, думлиларнинг личинкалари вояга етган индивидларга ўхшаш умуртқасиз майда ҳайвонлар билан озиқланиб, йиртқичлик қилади. Шунинг учун уларда овқат тутадиган бақувват жағоғиз тез орада ҳосил бўлади. Овқат ахтариш учун зарур бўлган кўзлар ҳам бақаларнинг итбалиғига нисбатан эрта пайдо бўлади. Думсиз амфибияларда эса бошқача манзара кузатилади. Думсизларнинг итбалиқлари сув ўсимликлари, чириётган ўсимлик ва ҳайвон қолдиқлари, баъзи турлари эса умуртқасиз ҳайонлар билан озиқланади. Демак, итбалиқнинг ейдиган озиғи вояга етган думсизлар озиғидан фарқ қилади. Овқат ҳазм қилиш системаси ҳам бошқача тузилган.



Download 185,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish