Режа Яшаш шароитлари ва тарқалиши. Амфибияларнинг экологик гуруҳлари. Ҳимояланишга мослашувлари



Download 185,26 Kb.
bet3/8
Sana27.03.2022
Hajmi185,26 Kb.
#512720
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 мавзу. Маъруза

Ҳимояланишга мосланишлари. Амфибияларнинг ҳимояланишга мосланишлари кам ривожланган. Энг характерли мосланишларига тери безлари ва ҳимоя ранглари киради. Амфибияларнинг териси яланғоч бўлишига қарамай, эктопаразитлар ҳам, ҳар хил йиртқич умуртқалилар ҳам камдан-кам ҳужум қилади. Бунинг сабаби уларнинг терисида заҳарли безлари бўлиб, бу заҳарли безлар айниқса бошининг икки ёнида тўп-тўп бўлиб жойлашган. Заҳарли безлар айниқса қурбақалар, жерлянкалар, чесночницалар ва саламандралар терисида кўп миқдорда бўлади. Айниқса қуруқликда яшовчи амфибияларнинг терисидаги заҳар безлари секрети кучли таъсир қилади. Шунинг учун уларга қушлар ва йиртқичлар тегмайди. Амфибияларнинг тери безидан чиққан заҳарни сутэмизувчилар ва қушларга юборилганда уларнинг нафас олиши қийинлашиб, фалаж бўлиб қолади. Айниқса тропик минтақаларда яшайдиган амфибия турларининг тери безлари кучли заҳар суюқлиги ишлаб чиқаради. Масалан: Африкада учрайдиган калтабош қурбақанинг тери бези ишлаб чиқарган заҳари қўлни куйдириб ачиштиради. Бразилияда яшайдиган қурбақа заҳари итни осонликча ўлдиради. Чесночницанинг терисидан чиқарган заҳар суюқлигидан чеснокнинг, яъни саримсоқ пиёзнинг ҳиди келади, шунинг учун ҳам уни чесночница деб номланади. Жанубий Америкада учрайдиган оладарахт бақасининг заҳари ҳам жуда кучли. Колумбиялик овчилар бу бақанинг заҳарини олиб, камон ўқларининг учини заҳарлаб кўп замонлардан бери фойдаланиб келадилар. Бир томчи заҳар сурилган шундай ёй ўқи катта маймун ва ягуарни ўлдириши мумкин. МДҲ да учрайдиган амфибиялардан энг заҳарлиси жерлянкалар ва саламандралар ҳисобланади. Улар безларидан чиқарган заҳарли модда терининг шилимшиқ қаватига тушса қаттиқ ачиштиради. Кўл бақалар тери безларининг суюқлиги деярли заҳарли эмас. Шунинг учун ҳам кўл бақалари кўпинча лаққа балиқлар, чўртан балиқлар, қарқаралар, сувсарлар, норкалар, қундузлар ва бошқа йиртқичларнинг озиғи ҳисобланади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, охирги йилларда айрим олимлар, хусусан В.И.Захаров қурбақа териси безидан ишлаб чиқарилган секрет таркибида шифобахш ҳусусиятлар борлиги аниқланган. Унинг жуда кам миқдордаги заҳар эритмаси 15-45 минутда пробиркадаги паразит чувалчангларни ўлдиришини тажриба йўли билан ўрганган. Бу маҳсулдор ҳайвонлар ичагида паразитлик қиладиган паразит чувалчанглар бўлган. Тадқиқотларнинг кўрсатишича қурбақаларнинг заҳарли эритмаси ҳар хил яра-чақаларнинг тузалишига ҳам ёрдам беради. Лекин, сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар заҳаридан ҳозирги вақтда тиббиётда кам фойдаланилади. Фан маълумотларга қараганда ҳозирги вақтда энг таъсирчан заҳар бу Колумбияда яшайдиган кичкинагина – кокоа бақасиники (Phyllobates terribilis)- заҳари- батрахотоксин деб юритилади) ҳисобланади. Бу бақанинг катталиги 2-3 см келади. Битта какоа бақасидан олинган заҳар суюқлиги 50 та камон найзаси учини заҳарлашга етади. Ҳиндулар бу заҳарланган найзалар орқали фақат йирик ёввойи ҳайвонларни тутишда қўллаган. Бу қабила овчилари какоабақани ҳеч қачон махсус қўлқопсиз ушламаганлар. Германия фармокология институтининг илмий ходими Р.Глезмернинг кузатишича кокоа-бақа заҳаридан жабрланган одамларнинг нафас олиши қийинлашган, мускулларининг фалаж бўлишидан улар ҳалок бўлган. Думсиз амфибиялар туркумига кирувчи юмолоқтиллилар оиласи вакили жерлянканинг орқа қисми терисида қора кулранг сочма ҳолдаги ёки яшил думалоқ доғлар, қорин томонида эса кўк, қора, қора-малла ранг доғлар бўлади. У асосан МДҲ нинг Европа қисмида туриб қолган сувларда учрайди. Жерлянкалар вақти-вақти билан сувдан қуруқликка чиқиб, баъзан душманидан қоча олмай қолганда ҳимояланиш учун ҳар хил шаклга киради, яъни бошини, танасини ва олдинги оёқларини юқорига кўтариб оқ рангдаги қорин ва ёнбош қисмларини кўрсатади. Мана шундай ҳолатда у бир неча минут туриши мумкин. Агар бу ҳолат ҳам душманини қочирмаса, у терисидан совун кўпигига ўхшаш ўткир ҳидли суюқлик ажратади. Шунинг учун бўлса керак, уни йиртқич умуртқали ҳайвонлар истеъмол қилмайди. Жерлянка заҳарини бақа териси остига юборилганда, бақа хушсизланиб, мускуллари фалажланиб, кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уруши тўхтаган. Думлилар туркумидан саламандралар ҳам тери ости безларидан заҳарли суюқлик ишлаб чиқаради. Уларнинг заҳаридан сувдаги балиқлар нобуд бўлади. Агар бу заҳар ит тилига тегса уни ўлдиради, яъни 1 кг тана вазнига 0,0009 г саламандра заҳари тўғри келса ит ўлади. Саламандранинг заҳари асосан асабга таъсир этиб, узунчоқ мияни фалаж қилади. Амфибияларнинг заҳари инсонларга кам таъсир қилади. Лекин, уларнинг заҳарини кўзга тушишидан сақланиш зарур. Амфибияларнинг ҳимояланишига рангини ўзгартириши ҳам душмандан сақланишда катта аҳамятга эга. Айрим амфибиялар терисининг ранги атроф муҳитга мос бўлади. Яшил ёки қўнғир рангли бақаларнинг ранги улар яшайдиган муҳитга мос бўлганидан йиртқич ҳайвонларга сезилмайди. Яшаётган шароитга қараб квакшалар ранги оч-яшил (барглар орасида) ёки қўнғир (дарахтлар танасида) бўлиши мумкин. Масалан: Америка квакшаларини орқа қисмида худди пўстлоққа ўхшаш парча гуллари бўлади ва у қора қарағай дарахтида юрганда кўзга ташланмайди. МДҲ да учрайдиган заҳарли амфибиялардан – жерлянка, оддий саламандралар рангидан ажралиб туради. Тропик мамлакатларда яшайдиган ола дарахт бақасининг ранги қора рангда бўлиб, оқ, сариқ, қизил ва кўк рангли катта холлари бўлади. Бу бақа ер юзида тарқалган энг заҳарли бақалардан ҳисобланади. Оловли саламандранинг кўзга яққол ташланадиган ранги огоҳлантирувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Амфибияларда регенерация хусусияти фақат думлиларда кўзга ташланади. Масалан: хавф туғилганда саламандралар думини, ҳатто оёқларини ҳам узиб қолдириши мумкин. Кейинчалик бу органлар яна тикланади.

Download 185,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish