Узлуксиз ишни таъминлаш режаларининг структураси. Бошқариш воситаси Барча режаларнинг зид эмаслигини таъминлаш ва ахборотга ишлов бериш воситалари ва тизимларига хизмат кўрсатиш ва тестдан ўтказиш учун устуворликларни аниқлаш мақсадида узлуксиз ишни таъминлаш режаларининг ягона структурасини қўллаб-қувватлаш керак.
Узлуксиз ишни таъминлашнинг ҳар бир режасида таъминлашга ёндашишни, масалан, ахборотдан ёки ахборот тизимларидан фойдалана олишликни ва хавфсизликни кафолатлашини таърифлаш керак. Узлуксиз ишни таъминлашнинг ҳар бир режаси уни амалга ошириш шартларини, шунингдек, ҳар бир пунктининг бажарилиши учун жавобгар мансабдор шахсларни белгилаши керак. Янги талаблар аниқланганда фавқулодда вазият ҳолатлари учун процедураларга тегишли ўзгартиришлар киритиш керак, масалан, эвакуация қилиш режаларига ёки ишнинг авария режимига ўтиш бўйича ҳар қандай мавжуд режаларга. Узлуксиз иш масалаларига керакли эътиборни таъминлаш учун процедураларни ташкилот ўзгаришларини бошқариш сиёсатига киритиш керак.
Ҳар бир режага муайян раҳбар (ходим) жавоб бериши зарур. Фавқулодда тадбирлар, қўлда ишлов беришнинг авария режимига ўтиш бўйича режалар, ишни янгилаш бўйича режаларни тегишли бизнес ресурсларнинг эгалари ёки даҳлдор жараёнлар қатнашчиларининг жавобгарлик доирасига киритиш керак. Ахборот ва телекоммуникацияга ишлов бериш каби резерв техник воситалардан фойдаланган ҳолда ишнинг авария режимига ўтиш бўйича чоралар учун хизматлар провайдерлари жавобгардир.
Узлуксиз ишни таъминлаш режаларининг структурасида ахборот хавфсизлигининг белгиланган талаблари ҳисобга олиниши ва қуйидагилар кўзда тутилиши зарур:
а) режанинг ҳар бир бандини амалга киритишдан олдин бажарилиши керак бўлган жараён таърифланган (вазиятни қандай баҳолаш керак, кимлар қатнашиши керак ва ҳ.) режаларни амалга ошириш шартлари;
b) бизнес-операцияларни хавфга қўядиган инцидентлардан кейин қўлланиши керак бўлган фавқулодда вазият ҳолатлари учун процедуралар;
с) муҳим бизнес-операциялар ёки хизмат кўрсатиш сервисларини вақтинчалик жойлашиш жойига кўчириш ва бизнес-жараёнларни талаб қилинган вақт оралиғида тиклаш бўйича зарур амалларни таърифлайдиган ишнинг авария режимига ўтиш процедуралари;
d) бизнес-жараёнларнинг тикланиши ва янгиланишини кутишда бажарилиши керак бўлган вақтинчалик ишга оид процедуралар;
e) бизнесни юритишнинг нормал режимига қайтиш учун зарур хатти-ҳаракатларни таърифлайдиган ишни янгилаш процедуралари;
f) тестдан ўтказиш муддатлари ва методларини, шунингдек, режани таъминлаш жараёнининг таърифини белгилайдиган режани таъминлаш графиги;
g) ходимларни ўқитиш бўйича, узлуксиз ишни таъминлаш жараёнларини тушунишига ва ушбу жараёнларнинг доимий самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар;
h) режанинг ҳар бир пункти бажарилишига жавобгар мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари. Зарур бўлганда мақбул номзодлар кўрсатилган бўлиши керак;
i) сезгир активлар ва фавқулодда процедураларни, авария режимига ўтиш процедураларини ва янгилаш процедураларини бажаришга қодир активлар.
Узлуксиз ишни таъминлаш бўйича режаларни тестдан ўтказиш, техник хизмат кўрастиш ва қайта кўриб чиқиш. Бошқариш воситаси Узлуксиз ишни таъминлаш режаларининг актуаллиги ва самаралилигини таъминлаш учун уларни мунтазам текшириб ва янгилаб туриш керак.
Узлуксиз ишни таъминлаш режаларини текширишда тиклаш командасининг барча аъзолари ва шунга алоқадор бўлган бошқа ходимлар бизнеснинг узлуксизлиги ва ахборот хавфсизлиги учун ўзларининг мажбуриятлари ва жавобгарликлари тўғрисида хабардорликлари, шунингдек, режани амалга киритишда ўзларининг вазифаларини билишларига амин бўлиш керак.
Узлуксиз ишни таъминлаш режаси(лари)ни текшириш графиги режанинг ҳар бир банди қачон ва қандай текширилиши кераклигини белгилаб бериши керак. Режа(лар)нинг айрим бандларини текшириш даврийлиги турлича бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ҳаётда режа(лар)нинг ишлашини таъминлашнинг турли методларидан фойдаланиш керак. Бунда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
а) турли сценарийларни тестдан ўтказиш («ишлашини имитация қилиш») (мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг турли мисолларида бизнесни тиклаш бўйича чораларни муҳокама қилиш);
b) моделни тайёрлаш (айниқса инцидент ва инқироз ҳолатидаги бошқаришга ўтишдан сўнг ходимларни ўз вазифаларини бажаришга ўргатиш учун);
c) техник тиклашни тестдан ўтказиш (ахборот тизимларини самарали тиклашга ишонч ҳосил қилишни таъминлаш);
d) вақтинчалик жойлашиш жойида тиклашни текшириш (бизнес-жараёнлар доимий жойлашиш жойида тиклаш бўйича операциялар билан параллел амалга оширлади);
e) воситалар ва сервислар-етказиб берувчиларни тестдан ўтказиш (бегона ташкилотлар томонидан тақдим этилган сервислар ва дастурий маҳсулотлар контракт мажбуриятларини қониқтиришига ишонч ҳосил қилиш);
f) «энг охирги репетициялар» (ташкилот, ходимлар, ускуна, воситалар ва жараёнлар фавқулодда вазиятларнинг уддасидан чиқишини тестдан ўтказиш);
Тестдан ўтказиш методлари исталган ташкилот томонидан фойдаланилиши мумкин ва улар узлуксиз ишни таъминлаш бўйича муайян режанинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириши зарур. Текширувлар натижаларини рўйхатдан ўтказиш керак ва зарур бўлган жойда режаларни яхшилаш бўйича амалларни қўллаш керак.
Узлуксиз ишни таъминлаш бўйича режалар мунтазам қайта кўриб чиқилиши учун жавобгарларни тайинлаш зарур; узлуксиз ишни таъминлаш бўйича режаларда ҳали акс эттирилмаган бизнесжараёнлардаги аниқланган ўзгаришлар ушбу режаларни тегишли равишда янгилаш йўли билан ҳисобга олинган бўлиши керак. Ўзгаришларни бошқаришнинг расмий жараёни янгиланган режаларни мунтазам қайта кўриб чиқиш доирасида уларнинг тарқатилиши ва амалга киритилишини таъминлаши керак.
Режаларни янгилашни талаб қилиши мумкин бўлган вазиятларнинг мисоллари янги ускунани сотиб олишни ёки операцион тизимларни янгилашни, шунингдек, қуйидагилар билан боғлиқ ўзгаришларни ўз ичига олади:
- ходимлар;
- манзиллар ёки телефон номерлари;
- бизнес стратегияси;
- коммуникация воситалари ва активларнинг жойлашган жойи;
- қонун ҳужжатлари;
- пудратчилар, етказиб берувчилар ва асосий мижозлар; - жараёнлар (янгилари ва олиб қўйилганлари); - хавфлар (операцион ва молиявий). Назорат саволлари :
1. Узлуксиз ишни таъминлаш қандай бўлади ?
2. Узлуксиз ишни таъминлашни бошқаришда ахборот хавфсизлиги масалалари деганда нималарни тушунасиз ?
3. Ишнинг узлуксизлиги нима дегани ?
4. Ишнинг узлуксизлиги ва хавфларни аниқлаш қандай бўлади ?
5. Бошқариш воситаси ҳақида фикир билдиринг ?
6. Узлуксиз ишни таъминлаш қандай амалга оширилади ?
7. Узлуксиз ишни таъминлаш бўйича режаларни тестдан ўтказиш ҳақида маълумот беринг ?
8. Узлуксиз ишни таъминлаш бўйича техник хизмат кўрсатиш ва қайта кўриб чиқиш нималардан иборат ?
9. Бошқариш воситаси деганда нималарни тушунасиз ?